Фуқаролик ҳУҚУҚи бўйича


Ҳадя шартномасини бажаришдан бош тортиш ва ҳадяни бекор қилиш тўғрисидаги қоидалар оғзаки тузилган ҳадя шартномаларига нисбатан қўлланмайди


Download 223.74 Kb.
bet46/58
Sana02.05.2023
Hajmi223.74 Kb.
#1423294
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   58
Bog'liq
ФУКАРОЛИК ХУКУКИ БУЙИЧА

Ҳадя шартномасини бажаришдан бош тортиш ва ҳадяни бекор қилиш тўғрисидаги қоидалар оғзаки тузилган ҳадя шартномаларига нисбатан қўлланмайди.


  1. Ҳадя шартномасининг шакли ҳақида нималар биласиз?*



Ҳадя қилиш, айни пайтда ҳадяни ҳадя олувчига топшириш оғзаки амалга оширилиши мумкин, ушбу модданинг учинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳадяни топшириш уни тақдим қилиш, рамзий топшириш (калит ва ҳоказолар) ёки ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан амалга оширилади.
Кўчар мулкни ҳадя қилиш шартномаси:


ҳадя қилувчи юридик шахс бўлганида;


фуқаролар ўртасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ортиқ суммага шартнома тузилаётганда;


шартномада келажакда ҳадя этиш ваъда қилинган ҳолларда оддий ёзма шаклда тузилиши лозим.


Кўчмас мулкни ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


Ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсаси кўрсатилмаган ишончнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

  1. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси, унинг шакли ва шартлари.



[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга бериш]
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасига мувофиқ, бир тараф (олувчи) ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлган- бошқа тараф (бошқа шахсга берувчи)ни натура ҳолида (уй-жой бериш, овқатлантириш, парваришлаш ва зарур ёрдам кўрсатиш тарзида) умрбод моддий таъминлаш мажбуриятини олади, бошқа шахсга берувчи эса олувчига уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани мулк қилиб бериш мажбуриятини олади.
Шартномада бошқа шахсга берувчига қандай моддий таъминот турлари берилиши, уларнинг пул билан ифодаланган бир ойлик баҳоси ва уй-жой (уйнинг бир қисми), квартиранинг қиймати кўрсатилиши лозим.

Download 223.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling