Фуқаролик ҳУҚУҚи бўйича


[СПиТ: 1.Суғурта фаолияти / Мажбурий суғурта]


Download 223.74 Kb.
bet54/58
Sana02.05.2023
Hajmi223.74 Kb.
#1423294
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
ФУКАРОЛИК ХУКУКИ БУЙИЧА

[СПиТ:
1.Суғурта фаолияти / Мажбурий суғурта]
Қонунда кўрсатилган шахсларга суғурта қилувчилар сифатида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкини ёхуд ўзининг бошқа шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини ўз ҳисобидан ёхуд манфаатдор шахслар ҳисобидан суғурта қилиш (мажбурий суғурта) мажбурияти қонун билан юкланган ҳолларда суғурта шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилади.


Мажбурий суғуртада суғурта қилдирувчи суғурталовчи билан суғуртанинг ушбу турини тартибга соладиган қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартларда шартнома тузиши шарт.


[СПиТ:
1.Суғурта фаолияти / Давлат мажбурий суғуртаси]
915-модда. Мулкий суғурта шартномаси


[СПиТ:
1.Шартнома тарафлари / Фойда олувчи;
2.Суғурта фаолияти / Мулкий суғурта;
3.Суғурта фаолияти / Суғурта ҳодисаси]
Мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Мулкий суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
муайян мол-мулкнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки шикастланиши хавфи;
[СПиТ:
1.Суғурта фаолияти / Фуқаролик жавобгарлиги хавфи]
фуқаролик жавобгарлиги хавфи — бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар бўйича жавобгарлик, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек шартномалар бўйича жавобгарлик хавфи;
[СПиТ:
1.Суғурта фаолияти / Тадбиркорлик хавфи]
тадбиркорлик хавфи — тадбиркорнинг контрагентлари ўз мажбуриятларини бузиши ёки тадбиркорга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра бу фаолият шарт-шароитларининг ўзгариши туфайли тадбиркорлик фаолиятидан кутилган даромадларни ололмаслик хавфи.



Download 223.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling