Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси, унинг шакли ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби.
[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Бино ва иншоотлар ижараси]
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасида ижара ҳақининг миқдори назарда тутилиши лозим.
Ижара ҳақининг миқдори тўғрисида тарафлар ёзма шаклда келишган шартлар бўлмаган тақдирда, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тузилмаган ҳисобланади.
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади.
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
Фуқаролар ўртасида тузилган бино ёки иншоотни ёхуд унинг бир қисмини ижарага бериш шартномаси давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
Бир йилдан ортиқ муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси, муддати ва бекор қилиш тартиби.
[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Турар жойни ижарага бериш]
Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан бир тараф –– уй-жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс (ижарага берувчи) –– бошқа тараф (ижарага олувчи)га уй-жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади.
Уй-жой юридик шахсларга ижара шартномаси ёки бошқа шартнома асосида эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш учун топширилиши мумкин.
Юридик шахс уй-жойдан фақат фуқароларнинг яшаши учун фойдаланиши мумкин.
Доимий яшаш учун яроқли бўлган алоҳида уй-жой (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисми) уй-жойни ижарага бериш шартномасининг объекти бўлиши мумкин.
Уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг миқдори тарафларнинг ўзаро келишувига биноан уй-жойни ижарага бериш шартномасида белгилаб қўйилади.
Башарти қонунга мувофиқ уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори белгилаб қўйилган бўлса, шартномада белгиланган ҳақ ана шу миқдордан ошиб кетмаслиги лозим.
Уй-жой учун ҳақ ижарага олувчи томонидан уй-жойни ижарага олиш шартномасида назарда тутилган муддатларда тўлаб турилиши лозим. Агар шартномада бундай муддатлар назарда тутилган бўлмаса, ҳақ ижарага олувчи томонидан ҳар ойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаб турилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |