Фуқаролик ҳУҚУҚи бўйича


Уй-жойни ижарага бериш шартномаси агар уй-жой доимий яшаш учун яроқли бўлмай қолса


Download 223.74 Kb.
bet52/58
Sana02.05.2023
Hajmi223.74 Kb.
#1423294
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   58
Bog'liq
ФУКАРОЛИК ХУКУКИ БУЙИЧА

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси агар уй-жой доимий яшаш учун яроқли бўлмай қолса, шунингдек авария ҳолатига келиб қолса, шунингдек уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда шартномадаги исталган тарафнинг талабига биноан суд тартибида бекор қилиниши мумкин.



  1. Уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномасининг шакли.*



[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Ссуда (текин фойдаланиш);
2.Шартнома тарафлари / Ссуда берувчи;
3.Шартнома тарафлари / Ссуда олувчи]
Текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) ашёни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради, иккинчи тараф эса бу ашёни қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини олади.


Уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади.


Бунда уй-жойни яқин қариндошларга (ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари) текин фойдаланишга бериш оғзаки амалга оширилиши мумкин.


Мулкдан текин фойдаланиш шартномаси шартномада белгиланган муддатга тузилади.
Агар мулкдан текин фойдаланишнинг муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади.
Бунда, тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни 1 ой олдин, кўчмас мулкдан текин фойдаланишда эса — 3 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин.



  1. Қарз ва кредит шартномалари. Ушбу шартномаларнинг шакли.

Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.





Download 223.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling