Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёмғирлатиб суғориш
- Ер остига қўвур кўмиб суғориш
- Томчилатиб суғориш
Пол олиб суғориш. Дарахтларнинг катта-кичиклигига қараб, плугда танаси атрофидая 1-3 м оралиқда узунасига ва суғориш кўндалангига 30 см баландликда марзалар олинади ва полларга ажратиб суғорилади Полларда сув 6—12 соатгача туради. Дарахт атрофига чуқур Бу усул тоғ ёнбағридаги богларда ёки шўр ерларда олиб сугориш қўлланилади
Ёмғирлатиб суғориш. Бу усул энг истиқболли усуллардан бири ҳисобланади. Бунда КДУ-55 М маркали ёмғирлатиб сув сочадиган машинадан фойдаланилади. Ёмғирлатиб суғориш-дан олдин ер 12—15 см чуқурликда юмшатилади. Мева дарахтлари ёмғирлатиб суғорилганда 20—25 м3 сув тежаб қолинади. Ёш ва ҳосилга кирган боғларни ёмғирлатиб суғориш айниқса яхши самара беради. Ер остига қўвур кўмиб суғориш- Молдавая, Украина каби республикаларда богларни ер остига махсус қувурлар кўмиб суғориш усули тажрибада синаб кўрилди ва бу усул секин-аста бошқа республикаларда ҳам синаб кўрилмоқда. Боғлар аиа шундай усулда суғорилганда эгат олиш, ерни қўлда текислаш, культивация қилиш каби ишларга эҳтиёж қолмайди, буғланишга сарфланадиган сув миқдори кескин камаяди, сув таъсирида тупроқ зичланмайди ва ҳоказо. Ўзбекистонда мевазорлар асосан эгатлаб суғорилади. Лекин суғоришнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилади. Масалан, томчилатиб суғориш, боши берк эгатларни тўлдириб суғориш, оқава чиқариб суғориш ва ҳоказо. Томчилатиб суғориш. Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмии ишлаб чиқариш бирлашмасинииг мева боғларида суғоришнинг янги прогреесив усули ҳисобланган томчилатиб суғориш биринчи марта синовдан ўтказилди. Томчилатиб суғоришда боғлардан бироз баландроқ жойда сув тўплаш учун ҳовуз ковланади. Ҳовузда сув тиндирилади ва боғ томоига қаратиб диаметри 8 — Юсмлиенгил бўлган полиэтилен қувурлар орқали сув юборилади. Қувурларга қўйилган сув миқдорини билиш учун ҳовузга махсус автомат ўрнатилади ва шу автомат ёрдамида чиққан сув миқдори ўлчанади. Полиэтилен қувурлар боғ қаторларига қараб, ердан 25—30 см баланд қилиб тортилади. Полиэтилен қувурлар яхши ўрнашиши учун махсус ерга ҳар 2 та дарахт орасига битта ёки иккитадан темир қозиқча қоқилади. Иккитадан темир қозиқни 6x5, 7x6 схемасида экилган мевазорларда қоқилади. К.атор оралари 3 — 3,5 м, қатордаги туплар ораси 2,5—3 м қалинликда экилган мева боғларда темир тирговучлар қўйилади. Полиэтилен қувурлар бир текисда туришини таъминлаш учун улар аста-секин бир-икки жойидан каноп билан дарахт танасига ёки она шохларга тортиб бойланади. Мана шу сув қувурлардан томчилаб дарахт тагига оқиши учун ҳар бир дарахт тагига биттадан ёки иккитадан капельница ўтказилади. Кувурдан сув мана шу капельница орқали дарахт тагига тушади. Ҳар бир дарахт тагига биттадан капельница ўрнатиб суғорилганда оддий ариқдан суғорилгандагига нисбатан 40—50 процентгача сув иқтисод қилинади. Дарахтларнинг ўсиши ва ҳосил бериш бир метр чуқурликдаги қатламда намлик 70—-80 процентни ташкил этганда дарахтлар яхши ўсиб ҳосил бериши аниқланади. Томчилатиб суғоришда боғ ва токзорлар бегона ўтлар уруғи билан ифлосланмайди, ер қатламлари қотмайди, унумдорлиги камаймайди (30-расм). Боши берк эгатларнитўлдириб суғориш. Бунда пгатларга сув қўйилиб, тўлгандан кейин тўхтатилади, шунда сув эгатларга яхши шимилиб кетади. Боши берк эгатларни тўлдирмай с у ғ о р и ш. Бунда эгатларга сув қўйилгандан кейин сув эгат охирига етар-етмас тўхтатилади ва бу иш бир неча марта такрорланади. Ана шунда сув четга чиқмайди. Оқава чиқариб суғориш. Бу усулда эгатларга жил-диратиб сув қўйилади. Шунда у ерга яхши шимилади, ортиқча — оқава сув участканпнг ўқариғига оқиб чиқади ва бошқа ерларни суғоришда ундан фойдаланиш мумкин бўлади. Боши берк эгатлар орқали суғоришда ернинг нишаби 0,002", боши берк эгатлардан оқава чиқармасдан суғоришда 0,004°, оқава чиқариб суғоришда 0,005° бўлиши керак. Нишаби 0.001° ва ундан ҳам кўпроқ бўлган ерлар, асосаи оқава чиқариб суғорилади, лекин бунда сув жилдираб оқиши зарур. Боғ қаторлари орасига экилган экинлар алоҳида суғорилади. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling