Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Дастурнинг информацион-методик таьминоти


Download 1.63 Mb.
bet26/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

Дастурнинг информацион-методик таьминоти.
Бакалаврларни ўқитишда ўқув телевидениси, техник воситалардан: диопроектор, компьютер, слайдалар ва диофилъмлардан фойдаланилади. Амалий машғулотларда замонавий ЭҲМ, техник ва аналитик тарозлар, дала рефрактометри ва бошқа асбоб-ускуналардан фойдаланилади.


14.ТЕСТ САВОЛЛАРИ



баҳолаш тест саволлари

1. Мевали ўсимликлар вегетация даврида нечта фенологик фазасини ўтайди? А) 5 В) 6 С) 7 D) 8 Е) 9.
2. И.В.Мичурин таърифи бўйича уруғ кўчатидан ҳосил бўлган мева ўсимликларининг яшаш жараёни неча даврга бўлинади?
А) 3 давр В) 4 давр С) 6 давр D) 9 давр Е) 5 давр.
3. П.Г.Шитт таърифи бўйича мева дарахтларининг ҳаёти (онтогенези) неча даврга бўлинади?
А) 9 давр В) 11 давр С) 15 давр D) 13 давр Е) 7 давр.
4. қайси гуруҳда жуда ёруғсевар мевалилар келтирилган?
А) шафтоли, смородина, олча В) малина, смородина, қулупнай С) қулупнай олча, гилос D) унаби. гилос, шафтоли Е) нок, малина, олхўри.
5. Мева ўсимликлар уруғини унувчанлигимни қандай усул билан тезда аниқлаш мумкин?
А) дала шароитида ундириш В) механик
С) лабораторияда ундириш D) физик Е) механик.
6. Кўчатзорнинг иккинчи даласида бажариладиган ишларни тартиб билан кўрсатинг?
А) пайвандўст учини кесиш, куртак ўстириш, шакл бериш
В) куртак пайвандлаш, шаклга солиш, уланган куртак юқорисидан кесиш
С) уланган куртак юқорсисидан кесиш, пайвандлаш, шакл бериш
D) шакл бериш, қайта пайвандлаш, боғлаш
Е) кўчатни экиш, куртакни юқорисидан кесиш, қайта пайванд қилиш.
7. Тошкент шароитида олма боғида дарахтларга тирговуч қачон қўйилади?
А) мартда В) июлда С) майда D) июнда Е) августда.
8. Ўзбекистон шароитида олма дарахтига асосан қандай шакл берилади?
А) сийрак ярусли В) косасимон С) лидерли
D) мутовка ярусли Е) ўзгартирилган лидерли.
9. Ер остки суви чуқур бўлган бўз тупроқли ерларда ҳосилли боғларни суғориш қанча?
А) 2000 м.куб В) 1000 м.куб С) 1300 м.куб
D) 600 м.куб Е) 1500 м.куб.
10. Шўрга нисбатан бардош берувчи ўсимлик турини кўрсатинг?
А) жийда В) беҳи С) олхўри D) гилос Е) шафтоли.
11. Тупроқда умумий туз миқдори неча фоизни ташкил қилганда мевали ўсимликлар ўса олиши мумкин?
А) 0,02 % В) 0,9 % С) 0,8 % D) 0,2 % Е)0,5 %.
12. Олча ва гилос учун қўлланиладиган асосий пайвандтагларини кўрсатинг?
А) оддий ва тукли олча В) қум олчаси, тоголча
С) камхастак олчаси, ёввойи гилос
D) сугалин олчаси, тяншань олчаси
Е) чўл олчаси, тоғолча.
13. Лимон қаламчаларини экишда илдиз олиши учун неча бўғим бўлиши керак?
А) 6 В) 10 С) 1 D) 3 Е) 5.
14. Ўзбекистон шароитида лимон уруғ кўчатлари қачон куртак пайванд қилинади?
А) март В) май С) август D) июл Е) сентябр.
15. Нок учун кучли ўсувчи пайвандтаг сифатида қайсилари қўлланилади?
16. Ер остки суви яқин ерларда ҳосилли боғларни суғориш нормаси қанча?
А) 400-600 м.куб В) 700-900 м.куб С) 800-1000 м.куб
D) 200-300 м.куб Е) 1000-1200 м.куб.
17. Денгиз сатхидан 1000-1500 м баландликда бўлиб йиллик атмосфера ёғини неча миллиметрни ташкил қилганда мева дарахтларини суғоришсиз ўстириш мумкин?
А) 400 мм В) 800 мм С) 600 мм D) 700 мм Е) 1000 мм.
18. Олма боғлар бароп этишда спур навлари қайси оралиқда ўтказилади? (м)
А) 6х4-3 В) 5х4 С) 4х2 D) 5х4-2 Е) 7х4.
19. қулупнай қандай оралиқда экилади?
А) 60-70х15-20 см В) 40-50х10-15 см
С) 70-80х20-25 см D) 80-90х30-35 см
Е) 50-60х25-30 см.
20. Малина қандай оралиқда экилади?
А) 2,0-2,5х1,5-2,0 м В) 2,5-3,0х1,0-0,5 м
С) 1,5-2х0,75-1,0 м D) 2,0-2,5х0,5-1,0 м
Е) 1,0-1,5х0,35-0,3 м.
21. Мева ўсимликларини сувга кам талабчанлик бўйича кўрсатинг?
А) бехи, ўрик, ёнғоқ, гилос, анор, унаби
В) олма, олча, анор, бодом, малина, беҳи, анжир, зайтун, ёнғоқ
С) анор, зайтун, ёнғоқ, гилос, қулупнай, анор, унаби
D) унаби, шафтоли, писта, ёнғоқ, анор, зайтан, крижовник, беҳи
Е) қулупнай, смородина, олхўри, олма, гилос, ўрик, бодом.
22. қулупнайга 1 гектар ҳисобида қандай ва қанча ўғитлар берилади?
А) гўнг 20-25 т, азот 260 кг, фосфор 180-200 кг
В) азот 90 кг, фосфор 120 кг, калий 60 кг
С) гўнг 30-40 т, азот 90-100 кг, фосфор 160-180 кг
D) азот 90 кг, фосфор 60 кг, калий 30 кг
Е) гўнг 10-15 т, азот 120-180 кг, фосфор 90-120 кг, калий 30-60 кг.
23. Олма учун қайси хил кучли ўсадиган пайвандтаг сифатида районлаштирилган?
А) Парадизка В) Сиверс олмаси С) Дусен
D) Сибир олмаси Е) Кавказ олмаси.
24. Мева дарахтларини қайта пайвандлаш асосан қайси фаслда бажарилади?
А) ёзда В) кузда С) баҳорда D) қишда Е) ҳамма фаслда.
25. Смородина (қорағат) қандай оралиғида экилади?
А) 2,5х2,5 В) 3,0х1,5 С) 1,5х1,5 D) 3,0х2,5 Е) 2,5х1,0.
26. Бўз тупроқли ерлардаги олма боғларини суғориш нормаси қанча м куб?
А) 600-700 м куб В) 350-400 м.куб С) 1400-1500 м.куб
D) 800-1000 м.куб Е) 550-600 м.куб.
27. Олма ва нокнинг гул куртаклари йил фаслларини қайси ойида шаклланади?
А) апрел В) июн С) июл D) август Е) сентябр.
28. Нокнинг нечта тури бор?
А) 30 В) 40 С) 50 D) 60 Е) 70.
29. Олхўри ва ўрикнинг пихсимон мева шохчаси неча йил яшайди?
А) 2-5 йил В) 6-8 йил С) 9-10 йил
D) 12-15 йил Е) 15-20 йил.
30. Мевали ўсимликларнинг тўп мева шохчаси неча йилгача яшайди?
А) 35-40 йил В) 40-50 йил С) 25-30 йил
D) 15-20 йил Е) 1-10 йил.



31. Сунъий туман шароитида лимон қаламчалар неча кунда илдиз олади, кун?
А) 10 В) 20 С) 18 D) 25 Е) 30.
32. Сунъий туман шароитида лимон қандай чуқурликда экилади,см?
А) 10 В) 5 С) 7 D) 2 Е) 8.
А) тол баргли нок, беҳи
В) жийда баргли нок, снежная груша
С) дўлана, беҳи
D) туркман ноки, тол баргли нок
Е) ўрмон ноки, маҳаллий нок.
33. Олма учун кучсиз ўсувчи пайвандтаглар сифатида асосан қайсиларини қўллаш мумкин?
А) М5, М7, М8, М9, М12, М13
В) М8, М9, М 7, М5. ММ 104
С) М13, М16, ММ109, М12, А2, М8
D) М6, М10, М11, М14,М15, А2
Е) М2, М3, М4, М5, М6, М7, М8.
34. Ўзбекистон шароитида олма учун қайси хили вегатетив усулда кўпайтирилиб ўрта бўйли пайвандтаг сифатида қўлланилади ?
А) Кавказ олмаси В) Сибир олмаси С) Хитой олмаси
D) Дусен олмаси Е) Сивер олмаси.
35. Шағал тош тагидаги тупроқ қавати 30 см да ошмайдиган жойларда мева боғлар неча маротабагача сугорилади ?
А) 6-8 В) 9-10 С) 17-18 D) 12-13 Е) 19-20.
36. Шафтоли учун қайси хиллари пайвантдаг сифатида кенг қўлланилади?
А) Фарғона шафтолиси, ўрик
В) Давид шафтолиси , Мир шафтолиси
С) Ўрик, тоғолча
D) Фарғона шафтолиси, қора улу
Е) маҳаллий оқ шафтоли, бодом.
37. Олма учун ер остки сувлари яқин бўлиб тупроғи шўрланган минтақалардла қайси хилларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади?
А) Сибир олмаси, ўрмон олмаси
В) қизил олма, юмшоқ олма
С) бобоараб олмаси, хазарасп олмаси
D) олхўри баргли олма, ўрмон олмаси
Е) сибир олмаси, қизил олма.
38. Нокнинг қайси навлари шўрга нисбатан чидамлироқ?
А) оливье-де серр, подарок В) ўрмон гўзали, кюре
С) подарок, нашвати D) олмурут, шакар-мурут
Е) роял зимняя, кюре.
39. Мева ўсимликларини сувга кам талаби бўйича кўрсатинг?
А) беҳи, ўрик, ёнғоқ, анор, гилос, унаби
В) олма, олча, анор, бодом, малина, анжир, зайтун, ёнғоқ
С) анор,зайтун, ёнғоқ, гилос, қулупнай, пекан
D) унаби, писта, шафтоли, ёнғоқ, анор, зайтун, крижовник, беҳи
Е)қулупнай, смородина, олхўри, олма, гилос, ўрик, бодом, писта.
40. Мева ўсимликлар уруғини унувчанлигини қандай усул билан тезда аниқлаш мумкин?
А) дала шароитида ундириш
В) лабораторияда ундириш
С) механик усул D) физик усул Е) кимёвий усул.
41. Мевали ўсимликларни сувга бўлган талабчанлиги бўйича кўрсатинг?
А) смородина, қулупнай, олхўри, беҳи, анжир
В) олма, нок, ёнғоқ, гилос, жийда
С) олма, смородина, нок, гилос
D) анжир, писта, унаби, жийда, зайтун
Е) шафтоли, ўрик, анор, бодом.
42. Келтирилган мева ўсимлик гуруҳларини қайси бири тупроқ шўрига тахминан чидамлироқдан бошланиб энг чидамсизи билан тугалланди?
А) олча, гилос, хурмо, беҳи, шафтоли, анжир, анор, туркман олмаси, жийда, унаби, бодом, ўрик, олхўри, нок
В) ёнғоқ, хурмо, ўрик, олма, олча, олхўри, шафтоли, унаби, жийда, беҳи, бодом, анор, анжир, туркман олмаси, гилос
С) шафтоли, ёнғоқ, анжир, нок, унаби, беҳи, олхўри, хурмо, гилос, уй олмаси, туркман олмаси, бодом, олча, гилос, анор, ўрик
D) жийда унаби, анжир, анор, нок, ўрик, туркман олмаси, бодом, беҳи, олхўри, шафтоли, олча, гилос, ёнғоқ, хурмо
Е) ёнғоқ, шафтоли, гилос, олча, нок, олхўри, уй олмаси, беҳи, нок, анор, анжир, туркман олмаси, хурмо, олхўри, ўрик.
43. Мевали ўсимликларни сувга бўлган талабчанлигини кўрсатинг?
А) смородина (қорағат) қулупнай, олхўри, беҳи, анжир
В) олма, нок, ёнғоқ, гилос, жийда
С) олма, смородина, нок, гилос
D) анжир, писта, унаби, жийда, зайтун
Е) шафтоли, ўрик, анор, бодом.
44. Ўзбекистонда лимонни қайси навлари етиштирилади?
А) вилли франк В) лисобон С) мейер
D) новгрузинский Е) санта тереза.
45. Совуқ парникда лимон қаламчалари қандай схемада экилади, см?
А) 2-3 В) 4-6 С) 5-7 D) 10-12 Е) 15-20.
46. Совуқ парникларда лимон қаламчаларини экиш муддатини кўрсатинг.
А) апрел В) март С) июл D) сентябр Е) декабр.
47. Мева ўсимликларининг асосий илдизлари вегетация даврда 10-20 сантиметрда етганда уларнинг тармоқланиши тахминан нечанчи тартибгача бўлиши мумкин?
А) 1-3 В) 5-8 С) 9-12 D) 13-15 Е) 17-20.
48. Ер ости суви яқин жойлашган тупроқларда мева боғи биринчи йили неча марта суғорилади?
А) 4-5 В) 11-12 С) 9-10 D) 6-8 Е) 2-3.
49. Олма учун энг кучли ўсадиган вегетатив кўпаювчи районлаштирилган пайвандтаглар қайси?
А) М1, М2, М3, М4, М5
В) М1, М12, М13, М16, ММ111
С) М6, М7, М8, М9, ММ 106
D) М 10, М11, М14, М15, М12
Е) М1, М6, М10, М11, М27.
50. Қашқадарё шароитида анор ўсимлигининг ўсув даврида неча марта суғорилади?
A) 3; B) 6; C) 5; D) 8; E) 10.




Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling