Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
Сув, ўғит ва пайвандтагларнинг олхўри дарахтларининг ўси
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
Сув, ўғит ва пайвандтагларнинг олхўри дарахтларининг ўсишига таъсири. Биринчи йил экилган олхўри кўчатларининг илдизи тез ўсиб ривожланади, кейинчалик илдизлар ўсишдан қисман тўхтаб, улардан ён илдизлар ўсиб чиқа бошлайди ва атрофга таралиб ўсадиган илдизлар сони кўпая боради. 7 ёшдан кейин олхўри дарахтларининг илдизлари ернинг пастки чуқур қатламларига қараб унчалик ўсмайди, чунки бу даврга келиб илдиз ўзига зарур ҳажмдаги озиқ майдонини эгаллаган бўлади. Суғориладиган кулранг тупроқли ерларда олхўрининг асосий йўғин илдизи 20—60 см чуқурликка таралиб жойлашади, айрим илдизлар ернинг 1,5 м ли пастки қаватларигача кириб боради. Боғ катор орасига қараб ўсган ён илдизлар танадан 20 см дан то 4,2 м гача ўсади.
Дарахтлар илдизининг ёйилиб пастга қараб ўсиши тупроқ-нинг унумдорлигига, сув билан таъминланишига, ер ости суви сатҳига боғлиқ. Ер ости суви 2 м чуқурликда жойлашган ерларда Персиковая нав олхўрининг илдизи ернинг 130 см чуқурлик қатламигача етганлиги, лекин кўпчилик илдизлар юза 20—50 см қаватда жойлашганлиги тажрибаларда кузатилган. Бундай ерларда олхўри дарахтлари нормал ўсиб, ривожланиб, яхши ҳосил берган.Суғориладиган бўз тупроқли ерларда ўстирилган олхўри дарахтларининг илдизи қалин, бақувват бўлиб ўсади. Тошлоқ ерларда ўсган навлар бир хил пайвандтагларда сийрак илдиз бериб ўсади ва илдизлари ҳам кўпда тарвақайлаб ўсмайди. Тошлоқ ерларда асосий илдизлар ернинг 15—30 см ли қатламларида жойлашиб, ён томонга қараб 0,1—1,8 м гача ўсади. Тупроқ зич бўлса, ҳаво ва нам етишмаса илдиз ернинг устки қатламларида жойлашади. Бундай ҳолларда боғ қатор ораларини ўз вақтида ишланиши, ўғит солиниши ва қондириб суғорилиши керак. Тоғолча кўчатининг илдизи ёз давомида 3 марта тўлқин бериб ўсади. Биринчи тўлқин май ойидан то июнь ойининг биринчи ярмигача чўзилади. Бу даврда новдалар кучли ўсади, уларда барглар катталашиб шаклланади. Иккинчи тўлқин июнь ойининг охиридан бошланиб, июль ойининг охиригача давом этади, бу даврда бир йиллик новдалардаги барглар тўлқин шаклланиб йириклашади. Учинчи тўлқин илдизларнинг ўсиш даври сентябрь ойининг бошидан бошланади ва бу жараён октябрь ойининг бошларигача давом этади. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling