Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТОҒЛИ ТУМАНЛАРДА БОҒДОРЧИЛИК
ТИРГОВУЧ ҚЎЙИШ
Ҳосил кўп бўлган йиллари дарахтлар шохи ерга эгилиб, кўпинча синиб кетади, натижада мевалар очилиб қолиб, уларни офтоб уради. Шунинг учун тирговуч қўйклади. Боғларда тирговуч сифатида симдан фойдаланиш тавсия этилади. Бунинг учун дарахтларнинг шох-шаббаси сим билан айлантириб олинадиган металл ҳалқага тортиб боғланади. Дарахт шоғлари симга ишқаланиб қирқилиб кетмаслиги учун сим билан шохлар орасига ёғоч қистирилади. Бунда ҳар туп дарахтга 2,5—3,0 кг, гектарига 250 — 300 кг снм кетади. Тирговучларни дарахтларга иложи борича эртароқ, яъни мева тугунчалари пайдо бўлганидан кейии қўйиш маъқул, Чунки кеч қўйилганда дарахтнинг шохлари кўтарилганда мевасини офтоб уради ва кўпи тўкилиб кетади. Ҳосилга кирган дарахтларга соябон шаклида тирговуч қўйиш тавсия этилади. Шундай қилинганда тирговуч кам сарфланади ва дарахт қаторлари орасини ишлаш осонлашади. Дарахтларнинг 10—12 кг мева қилган ҳар бир шохига биттадан узун тирговуч қўйилади. Тирговуч мустаҳкам ўрнашиши учун ерга бир метрли қозиқ қоқиб тирговуч шу қозиққа боғлаб қўйилади. Тирговуч боққа келтирилишидан олдин яхшилаб тозаланиб фумигация қилинади. Тирговуч дарахтга қўйилгандан кейин уларга туташ белбоғ боғланади. Бу белбоглар ҳам дарахт танасига богланган белбоглар билан бир вақтда текшириладн. Ҳосил йигиб-териб олингандан кейин тирговуч шийпонга тўпланиб фумигация қилинади ва пирамида шаклида тахлаб сақланади ТОҒЛИ ТУМАНЛАРДА БОҒДОРЧИЛИК Ўрта Осиё республикаларида 60 млн. гектар тоғли ерлар бор. Бунинг 10 фоизи Туркманистонда, 15 фоизи Ўзбекистонда, 28 фоизи Жанубий Қозоғизтондадир. Тожикистон ерларининг 90 фоизи тоғлидир. Қиргизистонда эса бу кўрсаткич салкам 95 фоизни ташкил этади. Тоғли районлар бирдан-бир сув манбаи ҳисобланади. Куз, қиш, баҳор ва қисман ёз фаелларидаги ёғинарчилик ҳисобига тоғларда катта сув манбалари ҳосил бўлади. Тоғли районларда қишлоқ хўжалигининг кўп тармоқларини ри-вожлантириш учуи катта имкониятлар мавжуд. Мевали дарахтлар намни кўп талаб қилади ва шунинг учун йиллик ёғин миқдори 600 — 700 мм га етадиган ва ундан ортадиган тоғ қияликларида лалмикор боғдорчилик билап шуғулланиш мум-кин. Кўпчилик тоғ қияликларидаги ерлар унумдор бўлиб, тупроғида 1 — 4 фоиз чиринди (гумус) бўлган ерлар ҳам бор. Тоғли ерларда текисликдагига қараганда мевазор боглар барпо этиш анча қийин. Ер текис бўлмаганлигидан ёғин-сочин сувини тупроқ қатламларида сақлаб қолкш учуи махсус зинапоя (терраса)лар ҳо-сил қилинади. (33-расм). Тупроғи унумдор бўлган тоғли районларда боғ барпо қилишда йиллик фойдалк температура йиғиндисини ва табиий нам миқдорини эътиборга олпш керак. Тоғ қияликларида мева боғ барпо қилинганда шу жойнииг мелиорация ҳолати яхшиланади, чунки бунда дарахтларнинг илдизи ернинг 1 — 2 м ва ундан чуқурроқ қатламига таралиши туфайли унумдор тупроқ қатламини сел ва ёмғир ювиб кетмайди. Маълумки, тоғ қияликларидаги дарахт, буталар экилмаган майдонларнинг унумдор тупроғини кўпинча апрель-май, айрим пайтларда июнь ойларида ёғадиган сел сувлари ювиб кетади ва у катта дарёларга, сув омборларига ҳамда ариқларга оқиб тушиб уларни лойқа босади. Шунинг учун ҳар йили сув манбаларини тозалаш учун кўп меҳнат сарфланади. Шунга кўра тоғ қияликларига кўп йиллик экинлар экиб, ер қатламларини мустаҳкамлаш зарур, 1898 йили профессор Раун раҳбарлигида Тошкент областининг Бўстонлиқ районидаги «Оқтош» массивида тоғ қияликлари ўзлаштирила бошланди. Бу иш Улуғ Октябрь социалистик рево-люциясидан кейин яхши ривожлантирилди. Денгиз сатҳидан. 1100—1200 м баландликда жойлашган «Чирчиқ» ўрмон хўжа-лиги территориясида 1100—1200 га тоғ қиялигига террасалар қу-риб олма, тоғолча, дўлана, бодом, писта, камхастак ва манзарали дарахтлар экилди. Илгарилари тоғ қияликларига ҳеч нарса экил-маганда қишда ёқцан қор баҳорда кунлар исиши билан эриб, қия-ликларни ювиб, ўзи билан харсанг тош ва лойқани Сойлиқ қиш-лоғигаолиб бориб ташлар, бунинг натижасида иморатлар ва экин-ларга катта зарар етказар эди. Ҳозир эса қор ва ёмғир сувлари дарахтзорларда ушланиб қолиб, срга шимилади, тоғ этагидан оқиб чиқаётган сув билан Сойлиқ қишлоғи аҳолиси экинларни, мевали боғ ва токзорларни суғоришда фойдаланади. Ҳозир «Оқтош» халқимиз севиб дам оладиган кўм-кўк, салқин, чиройли, шифобахш манзилга айланган. Ҳар йили тоғ қияликларида барпо этилган «Оқ-тош» мевазорларида, «Чирчиқ» ўрмон хўжалигида кўплаб ёнғоқ,. бодом, олма, тоғолча каби мевалардан мўл ҳосил олинмоқда. Нишаби 8—10° бўлган ерларни плантаж плугда 50—60 см чуқурликда ҳайдаб террасса олмасдан мевазор барпо этиш мумкин. Лекин бунда ерларни кўндалангига ҳайдаш тавсия этилади. Ана шунда қор ва ёмғир сувлари ер қатламларига яхши сингади Ерни ёппасига ҳайдаш имкони бўлмаса, кўчатлар экиладиган 1,5—2 м ли полоса чуқур ҳайдалса ҳам бўлади. Терраса ҳосил қилишда улар оралиғи дарахтлар шох-шаббасининг ҳажмига, ёнбағирлар қиялигига қараб белгиланади. Масалан, тез ўсадиган дарахтлар учун бу оралиқ 7—8 м, ёнбағирлар қиялиги 30 бўлганда эса 12 м гача бўлади. Мева дарахтлари ён-бағирлардаги 2—2,5 м ли майдончаларга шахмат тартибида жой-лаштирилади. Терраса ва майдончалардаги нам ерга яхши шими-лиши учун улар ички томонга 2—3° нишаб қилинади. Тоғ қияликларида террасалардан ташқари, диагонал ҳамда ёйсимон (Чирчиқ типида) нам сақлагич майдонда ҳам қилинади-Тошкент область Бўстонлиқ районидаги «Чирчиқ» ва «Бурчмулла» ўрмон хўжаликлари ходимлари оддий қишлоқ хўжалиги машиналари юролмайдиган қияликларни ўзлаштириб, кўчат экиш, му.мкинлигини тажрибада исботладилар ва 600 гектардан кўпроқ ерда мевазор боғ барпо этдилар. Бунда кичик-кичик майдончалар ҳосил қилинади. Улар ёй шаклида бўлиб, узунлиги горизонталь бўйича 2 м, эни эса вертикал бўйича 1 м бўлади. Бундай майдонча-ларда куз, қиш ва баҳорда ўсимликлар учун етарли даражада нам тўпланади. Террасалар ҳосил қилишда асосий эътибор, йиғилган сув миқдори талабга тўлиқ жавоб беришига қаратилган бўлиши лозим. Шундагина боғларда амалга ошириладиган агротехника тадбирларини механизация ёрдамида бажариш мумкин бўлади. Террасаларҳосилқилишда П-35—75, ПП-50 плуг, ПП-70 грейдер, Д-20 ва ТР-2 террасер каби механизмлардан фойдаланилади Маълумки, янги барпо этилган боғларда дастлабки йилларда егп кўчатлар илдизи жойлашган қатламда нам етарли бўлиши керак. Террасада етарли миқдорда нам туплаииши ва у ювилиб кет-маслиги учун унинг нишаби 20—27°.бўлган қияликларда 7°, 27 дан ортиқ бўлган қияликларда эса 10° бўлиши мақсадга мувофиқдир. Лалмикор қияликларда боғ-роғлар барпо этишда кўчат экнш муддатларининг аҳамияти катта. Шуиннг учун кўчатлар кузда совуқ тушгунча ёки баҳорда куртаклар уйғонгунча экилса энг; яхшн кўрсаткичга эришилади: Ҳайдалган ерларда кўчат экиладиган чуқурлар плантаж плугда қазиб қўйилади. Чуқурнинг катталигм 60x60x60 см, оддий плугда ҳайдалган майдонларда эса 70x60x60 см. Лалмикор ерларга яхши рнвожлангаи бир йиллик кўчатлар экилгани маъқул. Тупроги таркибида гумус кам ва эрозияга учраган қияликларда боғ барпо этишда ҳар бир чуқурга 4—5 кг дан чириган гўнг солинади. Чуқурлар ЯН-1 маркали машинада қазилади, у бир иш кунида 1000 та чуқур қазишй кумкин. Кўчат экилгаи ерлар ёзда 2—3 марта культивация қилинади, террасалар атрофи бегона ўтлардаи тозалаб турилади. Тупроқда нам сақлаш мақсадида, июнь ойида терраса оралпги 5—6 см қалинликда мульчаланади. Мульча сифатида шу ерда ўсаётган ўтлардан фойдаланилади. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling