Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
ЛАЛМИКОР РАЙОНЛАРДА ДАНАКЛИ МЕВА БОҒЛАРИ БАРПО ЭТИШ
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
ЛАЛМИКОР РАЙОНЛАРДА ДАНАКЛИ МЕВА БОҒЛАРИ БАРПО ЭТИШ
Лалмикор ерларда мева дарахтларннинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосил бериши асосан йил давомидаги ёғин-сочин миқдорига боғлиқ. Кейинги йилларда лалмикор зоналарда ҳам зинапоя усулида кесилган тоғ қияларида (Тошкент, Самарқанд ва бошқа вилоятларда) данакли мева боғлар барпо этилдн. Тошкент областининг Бўстонлиқ районида денгиз сатҳидан 900—1300 м баландликдаги тоғ қияликларида йил давомида 800—1000 мм ёғин ёғади. Бу ерларда ўрик, шафтоли, олхўри, йирик мевали тоғолча, гилос ва бодом кўчатларини экиб, дурустгина ҳосил олиш мумкин эканлиги кўп йиллик тажрибаларда синовдан ўтди. Лекин шуни айтиш керакки, бунда данакли мева да-рахтлари учун энг яхши пайвандтаглар танланади. Боғ барпо этишдан олдин зинапоялар 35—40 см чуқурликда ҳайдалди, кўчатлар кузда экилди. Барча турдаги мева дарахтлари 3x3 м схемада экилди, боғ қатор оралари шудгор қилиниб, бегона ўтлардан тозалаб турилди ва дарахтлар яхши парвариш қилиниб. мақсадга мувофиқ шакл берилди. Шартли суғорнладиган ерларда боғлар июль-август ойларида бир мартадан суғорилди. Ёз давомида бир метрли чуқурликдаги ер қатламида ўртача памлик 15—16 фоиз атрофида бўлади. Шартли суғориладиган ерларда ёз бўйи лалмикор ерларга нисбатан намлик 2,5 фоиз кўп бўлади. Одатда, лалмикор ерга сепилган уруғ нам камчиллиги сабабли бир текисда униб чиқмасдан олдинма-кейии униб чиқади. Шартли суғориладиган ерларда шафтоли, бодом, олхўри каби мева ниҳолларининг ўсиши сентябрь-октябрь ойларигача давом этади. Лалмикор ерларда ўстириладиган кўчатларнинг ўсиши ва ри-вожланиши шартли суғорнладиган ерлардагига нисбатан анча суст бўлиб, кўчатларнипг бўйи ҳам бир мунча паст, сийрак шохланган ва шохлари қисқа бўлади. Данакли мева дарахтлари ичида шафтоли, бодом, камхастак ва тоғолча қурғоқчиликка анча чидамли бўлади. Тоғли районларда мева дарахтларининг плдиз системаси қанча бақувват бўлиб ўсса ўша ўсимликлар ернинг пастки қатламларига шунчалик чуқур кириб бориб ердаги намликдан ва озик моддалардан яхши фойдаланади ва қурғоқчиликка чидамли бўлиб, тезроқ ҳосилга киради. Агар кўчатлар тез-тез жойдан-жойга кўчириб ўтқазилаверса, улар биринчи йиллари ўсишда ва ривожланишда орқада қолиб кетади. Боғ барпо қилишда буни албатта ҳисобга олиш керак. Лалмикор ерларда боғ барпо қилишда бўлғуси боғларнинг узоқ яшаб мўл ҳосил бериши кўп жиҳатдан пайвандтаг танлашга боғлиқднр. Кузатишларга қараганда, шартли суғориладиган ерларда 2 ёшли бодом, ўрик ва тоғолча кўчатларининг илдизини ернинг 200—228 см, камхастак ва шафтоли кўчатларини эса 102—170 см чуқурликкача таралади. Бодом, ўрик ва тоғолча ҳам бақувват илдиз системаси ҳосил қилади, лекин улар ериинғ нисбатан юзароқ қотламларида шаклланади, анрим илдизларигина анча чуқурга таралиб ўсади. Шартли суғориладиган ерларда мева дарахтларй илдизи лалмикор ерлардагига нисбатан 2—3 марта бақувватроқ шохланиб ўсади. Шафтоли учун шафтоли-бодом ва жайдари шафтоли ниҳоллари қурғоққа чидамли энг яхши пайвандтаг ҳисобланади. Шунинг учуи ҳам мапа шу пайвандтагларга улаб ўстирилган шафтоли дарахтлари бошқа пайвандтагларга улаб ўстирилган дарахтларга нисбатан яхши ўсиб мўл ҳосил беради. Масалан, тоғолча ииҳол-ларига куртак пайванд қилиб ўстирилгаи 6 ёшли Оқ шафтоли дарахтининг бўйи 2,9 м, бодомга пайванд қилинганда 3,3 м, шафтолига пайванд қилинганда эса 3,4 м га етган бўлса, худди шу шафтоли нави шафтоли-бодом ниҳолига пайванд қилинганда унинг бўйи 3— 6 м ни ташкил қилиб, ҳосилдорлиги ҳам бошқаларга нисбатан 1,3—1,8 марта ошганлиги тажрибалардан маълум. Маҳаллий хашаки ўрик лалмикор ерларда ўрик учун, олхўри ва йирик мевали маданий тоголча навлари учун тоғолча энг яхши пайвандтаг ҳисобланади. Шартли суғориладиган ерларда гилос ва олча навлари учун камхастак қурғоқчиликка чидамли ва пайвандуст куртаклар билан яхши туташадиган пайванд бўлиб ҳисобланади. Масалан, денгиз сатҳидан 900 м баландликдаги суғориладиган ерларда ўстирилган ва тўлиқ ҳосилга кирган бир туп Венгерка Сахарная нав олхўридан салкам 100 кг, Мнрабальнапскитская наввдан салкам 60 кг, Эдинбургская навидан 55 кг, Екатерина навидан 53 кг ҳосил олинган. Айрим олхўри навларидан эса ўрта ҳисобда 198—396 кг гача ҳосил олинган. Яна бошқа бир мисол. Суғориладиган ерларда (денгиз сатҳидан 900 м баландликдаги) ўстирилган 6 ёшли гилоснинг (3 йил ичида гектаридан олинган ўртача ҳосил) Чёрная ранняя Найта иавидан 54,6 ц, Ревершон-55,2 ц, Зо-лотая -55,4, Чёрний орёл-60, Бютиера жёлтая навидаи 62,4,. Малишка навидан 64,7, Майская навидан 65, Дрогана жёлтаядан 74,5, Победадан 76,6, Апрелька навидан 78, Ташкентская ранняя навидан 86 ва Наполеон розовий навидан 90,5 ц дан ҳосил олинган. Кузатишлардан маълум бўлишича, шартли суғориладиган тоғли районларда Заря Востока нав ўрикдан Красношекий навидан 250, Херсонский ва Сахарний навларидан 172, 100 кг дан ҳосил олинган. Тоғли районларда данакли мевалар ҳар йили ҳосил қилади, чунки бу зонада кеч баҳорда совуқ камдан-кам ҳолларда бўлади. Олинган кўп йиллик маълумотларга қараганда, тоғли районларда данакли мевалар ичида олхўри ва тоғолча анча сердаромад ҳисоблаиади. Чунки гектаридан ўртача 105—148 ц дан ҳосил оли-нади. Бир центнер данакяи меваларнинг таннархи 7—10 сўмга тўғри келади. Кўпчилик олхўри навлари 5—7 йилга келиб тўлиқ ҳосилга кнради. Тоғ этакларида йирик мевали тоғолча навларидан Зелёная ранняя, Шумтукская; олхўри навларидан — Ранняя синяя. Жемчужина, Кирке, Венгерка фиолетовая, Исполинская, Бертон ва Кора олу. кабиларни экиш тавсия этилади. Бу навлар доимий боққа экилгандан кейин дастлаб гектаридан 21 — 35 ц гача, 9—10 ёшли бўлгандан кейин эса 66 ц гача ҳосил бериши мумкин. Лалмикор ерларда ўстирилган олхўри мевалари суғориладиган ерларда ўстирилган олхўри меваларидан анча фарк. қилади. Масалан, лалмикор ерларда етиштирилган бир дона олхўри мевасининг ўртача вазни 15—-39 г келса, сугориладиган ерларда етиштирилган Исполинская ва Бертон олхўрининг вазни 35—39 г, Зе-лёиая ранняя, Шумтукская ва Мэри Уэзер навлариники 20 — 25 г келади. Бертон, Венгерка фиолетовая, Жемчужина, Исполинская ва Кора олу меваси қуритилганда 100 кг дан 25—31 кг қоқи тушади. Гектаридан 40—50 ц гача ҳосил олинадиган олхўризордан 400 сўмгача даромад қилиш мумкин. Тоғли зоналарда етиштирилган олхўри, тоғолча ва шунга ўхшаш данакли мевалар серҳосил бўлиши билан бирга сершира, ҳушбўй, серэт ва яхши сақланадиган бўлади. Олхўрининг яна бир афзаллиги шундаки, уларнинг эртакилари июлдаи, ўртаки ва кечки навлари эса то ноябрь ойигача бирин-кетин етилиб, аҳолини ва саноатни шу маҳсулот билан ёз давомида таъминлаб туриш имконини беради. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling