Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
ОЛХЎРИЗОР ВА ОЛЧАЗОРЛАРНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ АГРОТЕХНИКАСИ
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
ОЛХЎРИЗОР ВА ОЛЧАЗОРЛАРНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ АГРОТЕХНИКАСИ
Яқин йилларгача олхўри ва олча иккинчи даражали мева дарахти сифатида асосий мевалар — олма, нок, ўрик каби кучли ва узоқ яшайдиган боғларга зичлаштириш мақсадида қатордаги туплар орасига вақтинчалик экилиб келинарди. Олхўри ва олчанинг кучли ўсадиган навлари тўлиқ ҳосилга киргандан кейин асосий боққа экилган олма, нок ва ўрик дарахтларининг шох-шаббалари бир-бирига чалкашиб 10—12 йиллардан кейин уларни нормал ўсиб мўл ҳосил беришига ҳалақит беради. Шу давр ичида катта ёшдаги олма, нок ва ўрик дарахтларининг илдиз системаси узига белгиланган озиқ майдонини тўлиқ эгаллайди. Бу вақтда ернн плантаж плугда 50 — 60 см чуқурликда ҳайдаш ва органик минерал уғитлардан етарли миқдорда еолиш, ёш дарахтлар қатор ораларига кукат уғит сифатида ўт экиш дарахтлар илдиз системасининг яхши усишини таъминлайди. Демак, бу ишлар анчагина қўшимча меҳнат ва маблағ сарфлашни талаб қилади. Шунинг учун кеиинги йилларда юқорида айтиб ўтилган мева дарахтларига зарур агротехника тадбирларини ўз вақтида сифатли қўллаш мақсадида уларни алоҳида-алоҳида массивларга экиб боғлар ташкил қилиш одат тусига кирди. Ўзбекистон шароитида майда данакли мева боғларини суғориш ва ўғитлаш масалалари ҳали тўлиқ ўрганилмаган, ваҳолангки олхўри ва олча маҳсулотига бўлган талаб йил сайин ошиб бормоқда. Бу масалалар билан олимларимиз жид-дийроқ шуғулланишлари зарур. Олхўри ва олча дарахтлари биологик хусусиятига кўра яхшиланган бўз тупроқли ерларда яхши ўсади, аммо ботқоқлашган ва шўр ерларда яхши ўса олмайди. Улар суғориладиган бўз тупроқли ерларда экилганида илдиз системаси бақувват бўлиб ривожланади, тана ҳамда шохлари кучли ўсади. Шуларни ҳисобга олиб; олхўризор ва олчазорлар барпо қилишда участкани кўчат ўтқазишга тайёрлашга ва ерни сифатли ишлашга алоҳида аҳамият бериш керак. Кўчатлар яхши тутиб кетиши учун кўчат ўтқазиш олдидан ер ўғитланади ва 45—50 см чуқурликда ҳайдалади. Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси ходимлари томонидан ўтказилган тажриба якунларига кўра, боғ ерини ҳайдаш олдидан гектарига 10 т ҳисобидан чириган гўнг солииганда кўчатларнинг 98 — 100 фоизи тутиб яхши авж олар экан. Чунки бунда тупроқда нам кўп тўпланиб, тупроқнинг физик ва химиявий хоссалари яхшиланади, ундаги микроорганизмларнинг яшаш фаолияти учун қулай шароит яратилади. Тошкент областининг тогли районларида олхўри ва олча кўчати кузда октябрь-ноябрь ойларида экилгани маъқул, шу муддатда экилган кўчатлар яхши тутади ва кўкламда бир текис кўкаради. Шуни ҳам айтиш керакки, лалмикор деҳқончилик шароитида ҳар йили. ҳам ёғингарчилик мўл-кўл бўлавермайди, яъни айрим йилларда намгарчилик жуда кам тушади. Бу эса дарахтларнинг ўсиш ва ривожланишига ёмон таъсир этади. Шартли сугориладиган ерларда кўчатлар яхши тутиши ва новдалар ўсув даврида нормал ривожланиши учун гектарига 600 м3 ҳисобидан мавсумда 6 — 8 марта суғориш ва қишда 800 — 1000 м3 ҳисобидан ноябрь-февраль ўртасида бир марта яхоб суви бериш керак. Яхоб суви таъсирида новдаларнинг ўсиши анча тезлашади бу эса ўз навбатида ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради. Кўчатларни ўсув даврида қуйидаги муддатларда суғориш тавсия қилинади: биринчи сув кўчат ўтқазилиб бўлиниши билан, иккинчиси май ойида (кўчатлар зўр бериб ўса бошлаган пайтда), учинчи сув июнь ойида, тўртинчи ва бешинчи сув июль ва августда, олтинчиси сентябрнинг биринчи ярмида. Ёш дарахтларни ёзда офтоб, қишда эса совуқ уришидан сақлаш мақсадида уларнинг танасини лой аралаш сўндирилган оҳак эритмаси билан оқлаш яхши самара беради. Боғ участкасида бузоқбоши пайдо бўлганлиги сезилса, дарҳол суғориш олдидан ҳар қайси дарахт тагига 500 г ҳисобидан 30 фоиз гексахлоран кукуни солиб 18—20 см чуқурликда кўмиш зарур. Дарахтлар тагига кузда ва кўкламда юмшатиш, қатор ораларига эса ҳар икки суғоришдан сўнг ишлов бериш муҳим агротехника тадбирларидан ҳисобланади.1: Бир қатордаги дарахтларнинг шох-шаббаси иккинчи қатордагиларники билан туташгунча, яъни кўчат ўтқазилгандан кейин уч-тўрт йил давомида боғ қатор ораларига чопиқ қилинадиган экин-лардан беда, ғўза, эртаги сабзавот кабиларни экиш мумкин. Дарахтлар вақти-вақтида буталмаса ва шакл бериб турилмаса, шох-шаббаси тез қалинлашиб, бир-бирига чалкашиб кетади. Бу эса шох ва новдаларнинг пишиши, мева тугиши ва дарахтларнинг ҳосилдорлигига ёмон таъсир қилади. Демак, кўчатларга экилган йилидан бошлаб шакл бериш керак. Олхўри кўчатларига сийрак қаватли, олчага эса яхшиланган туп системасида шакл берилгани маъқул, яъни олхўри кўчати танасининг бўйи 60—80 см, олчаники 40—50 см узунликда бўлиши керак. Дарахтларнинг нав хусусиятларига кўра, шох-шаббаси 6—8 та асосий шохдан иборат қилиб шаклланади. Асосий шохлар танадан кенг, яъни 45—50" бурчак ҳосил килиб чиққан бўлиши керак. Еш олхўрининг новдалари тез ўсади ва ўсув даврининг охирида бўйи 1—1,5 м га етади. Тошкент областининг мевачилик зоналарида олчанинг куртаклаши ва уларнинг ёзилиши март ойининг биринчи ўн кунлигига тўғри келади. Куртакларнинг ёзилиши 10—13 кун ичида тугайди. Ғунчалаши ва гуллаши, барг чиқара бошлаш муддатлари 1 — 25 март ичида тугаб у барглар билан қопланади. Гуллаш даврй асосан 8—9 кун давом этиб, баъзан 12 кунга чўзилади. Янги новдалар барг чиқариш давридан бошлаб то май ойи-нинг охиригача кучли ўсади, шу вақт ичида новда 70—80 фоиз узаяди. Бу биринчи ўсиш тўлқини деб юритилади. Сўнгра ўсиш 10—15 кун секинлашади ва 15 июндан бошлаб, августнинг биринчи ярмигача яна ўсиш давом этади, лекин бунда кўчатлар нсуда суст ўсади. Буни иккинчи ўсиш тўлқини деб айтилади. Олча меваси июнь ойининг охири ва июлнинг биринчи ярмиларида пишади. Мевасининг етилиш даври 15—20 кун давом этади. Июль ойининг охирларида олча новдалари учида куртаклар пайдо бўлиб, ўсишдан тўхтайди. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling