Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet35/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

МАЪРУЗА МАТН
КИРИШ
Марказий Комитети ва Министрлар Совети саноатнинг хом ашёга ва аҳолининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида тинмай ғамхўрлик қилиб келмоқда. Шунингдек боғдорчиликни ривожлантириш тўғрисида ҳам конкрет қарорлар қабул қилинди. Чунки озиқ-овқат программасини амалга ошириш қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи бўлмиш боғдорчиликни янада ривожлантиришга ҳам бевосита боғлиқдир.
Узбекистон богдорчилиги мамлакатимизнинг кўпгина йирик шаҳарлари аҳолисини ҳўл ва қуруқ мева билан таъминлашда ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки Республикамизнинг географик зонаси ширин-шакар мева етиштириш учун жуда мосдир.
Ўрта Осиё Республикаларида келгусида яна ихтисослаштирилган бир қанча богдорчилик ва узумчилик совхозлари барпо этиш кўзда тутилган. Ўзбекистонда мева ва резавор мёва етиштириш камида 1,5, узум етиштириш 3 марта ортиши керак.
Ўзбекистонда богдорчиликни ривожлантириш учун ҳали тўлиқ фойдаланилмаган катта имкониятлар бор. Масалан Республикамиз майдонида денгиз сатҳидан 500-600-800-1000 метр ва ундан ҳам баландликда жойлашган ерлар жуда кўп бўлиб, мева етиштириш учун бу ерлардан тўлиқ фойдаланиш зарур. Тоғ ёнбағирларида ёғин-сочин ҳисобига кўплаб ёввойи олма, нок, тоғолча, ёнғоқ, бодом, камхастак каби мевалар ёввойи ҳолда ўсади. Лекии еввой мевазорларнинг ҳар гектаридан олинадиган ҳосил 1—1.5 центнерни ташкил этади, холос Шунинг учун ҳозирги вазифа, илмии ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган тавсияномаларни кенг жорий қилиш, ёввойи мева дарахтларини пайвандлаш йўли билан маданийлаштириб, уларнинг ҳосилини кескин оширишдан иборат.
Тоғ ёнбағирларида пайвандланган маданий мева кўчатлари экилиб янги боғлар барпо қилинмоқда. Бу соҳада фан ютуқлари, ўрмон хўжалиги ва ихтисослашган боғдорчилик совхозлари боғбонларнинг бой тажрибасини кенг жорий этиб, мавжуд мевазорлар ҳосилини ошириш ва сифатини яхшилаш зарур.
Маълумки, мева таркибида одам организми учун зарур бўлган шифобахш моддалар кўп. Масалан, пишган мевада шакар, органик кислоталар, оқсил, ёглар, ошловчи моддалар, минерал тузлар.ферментлар, витаминлар тўпланади. Бу моддалар организмдаги озиқ-овқатни парчалаб, енгил ҳазм қилинишига ёрдам беради. Шунинг учун ҳам беморларни даволашда ҳар хил мева маҳсулотларидан фойдаланилади. Бизда аҳолини йил бўйи мева маҳсулотлари билан таъминлаш учун кенг имкониятлар мавжуд. Масалан, Ўзбекистонда май ойида биринчи бўлиб қулупнай пишади, ундан кейин гилос, малина, шафтоли, смородина, ўрик, олхўри, узумнинг эртаги, сўнгра ўртаги ва сентябрь-октябрь ойларида қишки олма навлари, нок, беҳи каби мевалар пишиб етилади. Сентябрь-октябрь ойларида териб олинга олма, нок ва беҳини келгуси йил апрель-май ойларигача сақлаш мумкин.
Ўзбекистон боғбонлари ҳар йили дунёнинг Москва, Ленинград каби йирик шаҳарлари, Урал, Сибирь, Узоқ Шарқ аҳолисини май ойидан бошлаб октябрь-ноябрь ойларигача янги мева билан таъминлаш имкониятига эга. Куритилган ўрик, гилос, олча, олхўри, олма маҳсулотларини ҳам узоқ сақлаш мумкии. Мевалардан хилма-хил шарбат олинади ва енгил ичимликлар тайёрланади. Медицина илмий муассасаларида олиб борилган илмий ишлар ва кузатишлар натижасига қараганда бир одам йил давомида 95— 100 кг мева, шундан 15 кг узум ва 10 кг резавор мева истеъмол қилиши керак. Мева ва резавор мева маҳсулотлари анча кўпайди. Сўнгги йиллардаги маълумотларга қараганда Ўзбекистонда етиштириладиган мева, узум ва резавор мева маҳсулотлари аҳоли жон бошига 61 кг га тўгри келади. Лекин бу аҳоли талабини қондирмайди. Шуни ҳисобга олиб кейинги йилларда боғ-роғлар майдонини кенгайтириш ва ҳосилдорлигини оширишга катта эътибор берилмоқда.
Боғдорчилик маҳсулотларидан озиқ-овқат саноатида кенг фойдаланишдан, йил бўйи аҳолини янги мева билан таъминлашдан ташқари улар мағзидан сифатли мой (ёнғоқ, бодом, зайтун ва бошқалардан) олинади, анор, ёнғоқ мевасининг пўсти, баргидан таннин ҳамда қимматбаҳо бўёқлар тайёрлашда фойдаланилади. Ёнғоқ, ўрик, нок ва хурмо каби мева дарахтлари ёғочидан мебель ишлаб чиқариш (ёғочсозлик) саноатида фойдаланилади.
Маданий ва ёввойи ҳолда ўсувчи боғлардаи пайванд қилиб етиштириш учун ҳар йили кўплаб уруғ тайёрланади. Тяншань тоғи қирларида денгиз сатҳидан 800—1200 м баландликда ёввойи ҳолда ўсадиган ёнғоқ, бодом, олма, нок, камхастак, тоғолчадан кўплаб уруғ олинади. Бу уруғлар 1—2—3 йил давомида кўчатзорларга: экилади ва улардан маданий мева кўчатлари етиштирилади. Баланд бўйли мева кўчатлари етиштиришда ва боғ барпо этишда бу уруғлар қимматли материал ҳисобланади. Иҳота дарахтзорлар барпо этишда уруғдан етиштирилган чидамли кўчатлар экилади. Уруғдан ўстирилган дарахтлар чатиштириш йўли билан янги мева навларини яратишда ҳам катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, ёввойи мевазорлар танлаш ва уларни парвариш қилиб келгусида янги серҳосил боғлар барпо қилишда ҳам муҳим роль ўйнайди. Тўлиқ ҳосилга кирган 1 га мевазор хўжаликка ўртача 4 — 5 минг сўм соф фойда келтиради. Мева дарахтларининг гули асаларилар учун озиқ манбаидир. Кўп йиллик дарахтларнинг афзалликларидан яна бири саноати ривожланган туманларда ҳавони ҳар хил газ, чанг ва микроорганизмлардан тозалаб туришидир. Бундан ташқари, дарахтлар транспортнинг чиқинди газлар таъсирини ва шовқинни пасайтиришда ҳам катта ёрдам беради. Катта шаҳарларда 100 м2 ерга ҳар ойда 1 кг га яқин чанг ўтирадиган бўлса, дарахтзорларда эса бор-йуғи 300 г чанг тушганлиги аниқлаиган.
Яшил барглар, ҳар хил рангдаги гуллар, мезалар, уларнинг хушбўй, ёқимли ҳиди одамнинг нерв системасига фойдали таъсир этиб, иш қобилиятини бирмунча оширади.
1978 йилги статистика маълумотига кўра, Ўрта Осиёда боғлар майдони 4 млн гектарга яқин бўлган. Илгари бу кўрсаткич 655 минг гектарни ташкил этган, холос. Боғлар майдони 5 мартадан ортиқ кўпайди. Молдавияда, Украинанинг жанубида, Шимолий Кавказда, Закавказьеда ва Ўрта Осиё республикаларида асосан саноат аҳамиятига эга бўлган боғлар жойлашган. 1985 йилга келиб Ўзбекистонда боғлар майдони 213 минг гектардан ортди. Ўзбекистонда боғлар асосан куйидаги вилоятларда жойлашган: Тошкент вилоятида 44,1 минг га, Фаргона вилоятида 26,9 минг га, Наманган вилоятида 24,3. минг га, Андижон вилоятида 19,7 минг га, Самарқанд вилоятда 23,5 минг га, Бухоро вилоятда 11 минг га, Қашқадарё вилоятда 12,5 минг га, Жиззах вилоятда 12,9 минг га, Сурхондарё вилоятда 4-5 минг га, Хоразм вилоятда 6,4 минг га, Қорақалпоғистон респубикасида 4,3 минг га боғ бор.
Тошкент вилоятида асосан уруғли мевалар, Фарғона воҳасида ўрикнинг яхши навлари, Сурхондарё ва Фарғона воҳасида анор, анжир, хурмо ва чилонжийда каби иссиксевар мевалар кўп экилган. Суғориладиган барча зоналарда янги боғларни ҳам ривожлантириш режалаштирилган. Боғдорчиликни ривожлантириш учун Қаршида, Амударё воҳасида ва Мирзачўл зоналарида катта имкониятлар бор.
Тошлоқ, қумлоқ ва қисман шўр тупрокли. ер ости суви сатҳини пасайтириш мумкин бўлган ерларда комплекс агротехника чоралари қўлланилгандан кейингина боғдорчиликни ривожлантириш мумкин. Республикамизнинг тоғли туманларида ҳам боғдорчиликни ривожлантириш имкониятлари катта. Агар яхши зоналар танланиб, ерлар агротехника қоидаларига мувофиқ ишланса, бу ерлардан ҳам юқори ҳосил олиш мумкин. Шу мақсадда ҳозирги даврда бундай зоналарда кўплаб ихтисослаштирилган совхозлар ташкил қилинган ва янги ерларни ўзлаштиришга киришилган.
Ўзбекистонда ҳозирги вақтда 250 тадан ортиқ ихтисослаштирилган боғдорчилик ва узумчилик хўжаликлари ишлаб турибди.
Сўнгги маълумотларга қараганда ҳосилдор мевазорларнинг ҳар гектаридан олинаётган ўртача ҳосил 31 центнерни, Ўзбекистонда 35,7 центнерни ташкил қилади холос. 1990 йилга келиб боғларнинг гектаридан олинадиган ўртача ҳосил миқдори 80 ц га етказилиши режалаштирилган.
Афсуски, кейинги йилларда данакли мевалар майдони камайиб кетганлиги сезилмоқда. Ваҳоланки, ўрик, гилос, олча, олхўри ва шафтоли каби мевалар озиқ-овқат саноатида ҳар хил мақсадларда ишлатиш учун жуда кўп миқдорда талаб этилади.
Кейинги йилларда боғдорчиликда уругли мева дарахтлари кўпроқ экилиши натижасида данакли мевазорлар майдони олдинги йнлларга нисбатан бирмунча ўзгарди.
Ҳозирги пайтда данакли мева боғларни, уларнинг кўчатини кўпайтириш борасида катта ишлар олиб борилмоқда. Республика-да етиштирилаётган ҳўл меванинг 69,7 фоизи истеъмол қилинади, 6,8 фоизидан консерва, 4,4 фоизи қуритилади, 4,4 фоизи республикадан ташқарига реализация қилинади, қолган қисмидан ҳар хил ичимликлар тайёрланади.
Куз, қиш ва баҳор фаслларида аҳолини олма. нок, беҳи, узум каби ҳўл мевалар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида барпо қилинадиган боғларнинг 80—90 фоизгача кеч кузда пишадиган уруғли мевалар экиш тавсия этилади. Шундай қилинганда республикадан ташқарига кўпроқ мева юбориш имконияти яратилади. Ҳозирги даврда хўжаликларда кеч пишиб етиладиган олма, нок, беҳи, узум сақлайдиган махсус музлатгичлар ва бинолар қуриш авж олдирилмоқда. Бундай бинолар ва музлатгичлар 2—3 йил ичида қилинган харажатларни тўлиқ қоплайди.
Кам ҳосилли, деярли даромад бермайдиган, ҳаддан ташқари кичик бўлакларга бўлиниб кетган боғларни реконструкция қилиш, ёш боғларнинг хатосига шу нав кўчатидан экиш боғларнинг ҳосилдорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистонда боғдорчиликни янада тез суръатлар билан ривожлантиришда сифатли ва етарли миқдорда мева кўчатлари етиштириш катта аҳамиятга эга. Республикада, мева, ток, резавор мева кўчатларини етиштириб бериш билан асосан Академик Р. Р. Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг кўчатчилик совхозлари ва илмий ташкилотлари, шунингдек Республика ўрмон хўжалиги министрлигига қарашли айрим хўжаликлар ўзларинииг ички эҳтиёжларини таъминлаш учун етадиган миқдорда мева ва узум кўчати етиштирмоқдалар. Ҳар йили бирлашма хўжаликларида 8—10 миллионга етказиб уруғдан ва вегетатив усулда етиштирилган пайвандтаглар пайванд қилинмоқда. Ўзбекистон боғдорчилигида кейинги йилларда барвақт ҳосилга кирадиган олма, нок ва шунга ўхшаш мева кўчатларини синалган вегетатив пайвандтагларга пайванд қилиб кўпайтириш соҳасида бирмунча ишлар қилинди. Иттифоқимизнинг бошқа республикаларидан ва чет мамлакатлардан келтирилган пайвандтаглар республикамизнинг турли тупроқ иқлим шароитида кўпайтирилиб, уларни ҳар хил пархиш қилиб кўпайтириш усуллари синаб кўрилди ва булар ичидан яхши пайвандланадиган навлар танланиб ишлаб чиқаришга тавсия этилмоқда.
Барвақт ҳосилга кирадиган боғларни кўпайтиришда вегетатив пайвандтагларни олиш мақсадида вилоятларда катта майдонларда она боғлар ташкил қилинди ва ҳозирги даврда 8—10 миллионга яқин пайвандтаглар тайёрланмоқда. Буларга стандарт мева навлари пайванд қилиниб, ҳар йили тўрт-беш миллионга яқин сифатли ҳосил берадиган пакана олма, нок ва бошқа мева кўчатлари етиштирилмоқда. Яқин йилларда бу рақамлар бир неча марта оширилади.
Боғдорчилик ва токчилик билан ота-боболаримиз қадимдан шуғулланиб келишган. Бу борада боғбонлар сардори, машҳур соҳибкор СССР Давлат мукофотининг лауреати, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном Ризамат ота Мусамуҳаммедов шундай деган эди: «Боғдорчилик ўзбекларнинг ота-боболаридан тортиб севган касби. Биз кўз очиб узум, олма ва бошқа ширин-шакар шифобахш меваларни кўрганмиз. Оналаримиз беланчагимизни ишкомларга, мева дарахтларига осиб аллалаганлар. Йиғлаганимизда сўрғич ўрнига узумнинг ғужумини сўрдирганлар. Хуллас, мевачилик қонимизга сингиб кетган. Боболар удумини қилиб, кўчат ўтқазайлик, мева етиштирайлик, халқимизни ширин-шакар мевалардан баҳраманд қилайлик».
Республика боғбонлари олдида аҳолига мўл-кўл мева ва узум етказиб бериш, консерва саноати учун мустаҳкам хом ашё базасини бунёд этиш, шунингдек, серқуёш Ўзбекистонда етиштирилган ширин-шакар, рангдор, хушбўй, лаззатли мева ва узумдек ноз-неъматларни Сибирь, Урал, Узоқ Шарқ, БАМ, шунингдек Москва, Ленинград каби катта шаҳар ҳамда саноат марказлари меҳнаткашларига йил сайин кўпроқ тортиқ этишдек шарафли вазифа турибди.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling