Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
Кучли пайвандтагларга уланган олма дарахтларининг яшаш даври ва
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Урта Осиё селекционерлари
- Ғарбий Европа ва Америка олма навлари
- Қрим олма навлари
Кучли пайвандтагларга уланган олма дарахтларининг яшаш даври ва
ҳосилдорлиги
19,9 кг ни, дусенга уланганда 43,5 кг ни ташкил этган бўлса, вўчли пайвандтакка уланган олма дарахтидан олииган ҳосил 71,1 кг ни ташкил этган. Дарахтларнинг кучли-кучсиз ўсиши, тик ёки ҳар томонга қа-раб тарвақайлаб шохлаши кўчатларни ҳар хил экишда катта аҳами-ятга эга. Олма доим мева турлари ичида етакчи аҳамиятга эга бўлган ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади. Олма экилган жо-йига тез мослашиб, куртак ёзиб, барг чиқаради ва бир йилнинг ўзида 1 — 1,5 метргача сурх новда чиқариб ўсади. Биринчи йил-нинг ўзидаёқ 1 — 1,5 м узунликда ҳар томонга қараб ўсган бақув-ват илдизчалар чиқаради. Демак, Узбекистон шароитида олма кў-чатлари ва дарахтлари яхши ўсади ва барвақт ҳосилга киради. Ден-гиз сатҳидан 250—300 метрдаи то 1200 —1300 метргача ва ундан баландроқ тог қияликларида бемалол ўсади ва ҳосил беради. Янада баландлашган сари ёғин-сочин миқдори орта боради. Шунинг учун олмани суғормасдан ўстириш мумкин. Куз, қиш, баҳор ва ёз фаслларида ўртача 1000 мм ёғин ёға-дигаи тоғ қияликларида илолш бор ерларда июнь-июль ойларида олма боғлар бир марта суғорилса, бир йиллик новдалари нормал ўсади, хосил тўлиқ пишиб етилади ва келгуси йилда мўл ҳосил олиш учун яхши замин тайёрланади. Олма СССРда, жумладан, Ўзбекистонда энг кўп тарқалган мева дарахтларидан ҳисобланади. Мамлакатимизда унинг 10 дан ортиқ, республикамизда эса 8 тури учрайди. Олманинг тур ва навлари биологик хусусиятларига кўра бир-биридан фарқ қилиши, муҳит шароитига осон мослашиши туфай-ли уларни мевачиликнинг жанубий ва шимолий туманларида ҳам кўплаб экиб ўстириш 'мумкин. Академик Р. Р. Шредер, номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси маълумотларига кўра, Узбекистонда етиштирилган 1 кг олма таркибида 80,5—86,5 фоиз сув, 12—16,4 фоиз экстрактив моддалар, 9,0 — 12,6 фоиз шакар, 0,196 — 0,946 фоиз олма кислота, 0,295 —1,201 фоиз пектин 'моддаси, 0,104—0,475 фоиз кул, 1,05 — 70—70,6 мг темир моддаси бўлади. Узбекистонда ўстириладигая олма навлари келиб чиқишига кўра қуйидаги группаларга бўлинади. Урта Осиё селекционерлари томонидан Тирамойи, Оқ олма, Кизил олма, Жиззах олмаси, Олмос, бир группа Хоразм олмаси, аччиқ, қимизак олма ва бошқалар етиштирилган. Маҳаллий олма навлари совуққа ва иссиққа чидамли бўлиб, яхши ўсади. Мевасининг таъми ўртача ширин, эрта етилади. Ғарбий Европа ва Америка олма навлари — Розмарин, Ман-туанер, Пармен зимний золотой, Ренет Орлеанский, Золотое Грай-ма, Бельфлёр, Вайнсеп. Рус олма навлари — Белий налив, Папировка, Боровинка, Ренет Симиренко. Қрим олма навлари — Кандиль синап, Сари синап. Бу олма навлари сифатли ва юқори ҳосил беради, лекин ма-ҳаллий шароитга яхши мослашмагашшги туфайли иссиққа, совуқ-қа чидамсиз бўлади. Р. Р. Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночи-лик илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси селекционерлари томони-дан етиштирилган Первенец Самарканда, Регистони, Афросиёби, Саратони, Кальвиль розовий, Тошкент ренети, Тошкент боровин-каси, Налив Золотой, йзги розмарин, МеҳмоНи каби олма навлари маҳаллий шароитга яхши мослашган. Бу навлар иссиққа ҳам, со-вуққа ҳам анча чидамли, ҳосилининг сифати ва мазаси яхши бўлади. ОЛМАНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ Урмон олмаси (М. ЗПуезгпз МП1). Европа ўрмонларида тар-қалган. Катта дарахт ёки бута шаклида ўсади. Дарахтининг бўйи 8—9 м, сершох, серилдиз, новдаларининг пасти қорамтир-жи-гар рангда. Новдалари тиканли, силлиқ ёки бошланғич қисми тук-ли бўлади. Йирик мевали олмалар ичида совуққа энг чидамлиси ҳисобланади. Пайвандтаг учун жуда мос келади. Паст бўйли олма (М. РитПа МШ). Олманинг бу тури СССР-нинг Европа қисмида, Цримда ва Кавказда тарқалган. Пас-таккина дарахтининг новдаларн тукли, илдизи бақувват бўлади. Иссиққа талабчан. Унинг бир неча тур хили бор, улардан фақат дусен билан парадизка амалий жиҳатдан аҳамиятга эга. Бу олма илдиз бачкисидан кўпайиш хусусиятига эга. Урмон олмасига нис-батан совуққа чидамсиз. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling