Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet39/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

Шарқ ёки кавказ олмаси (М. ОпепхаНз УуП1г). Кавказда тарқалган. Дарахтининг бўйи 10—20 м га етади, новдалари тикан-сиз, қорамтнр-жигар рангда, қисман тукли. Совуққа чидамсиз, ле-кин курғоқчиликка анча чидамли.
Сивера олмаси (М. ЗК-егвП Роет), ёввойи ҳолда Урта Осиё тоғларида ўсади. Денгиз сатҳидан 500—1900 м баланд бўл-ган жойларда, Помир-Олой ва Тяншань тоғларида ўсади. Дарахти-нинг бўйи 4,5 м дан 12 м гача етади, шох-шаббаси бақувват. Ме-васи шарсимон, ранги ва Йириклиги ҳар хил, мева бандининг узун-лиги 10 —12 мм. Совуққа ўртача, қурғоқчиликка чидамли. Тўнкаси атрофидан бачки новда чиқаради.
Сиверса олмаси Урта Осиё республикаларида маданий олма навлари учун қимматли пайвандтаг ҳисобланади.
Туркман олмаси (М. Тигкмепогшп 2иг). Копет-Доғда кўп тарқалган. Туркманистонда «бобоараб», Хоразмда «ҳазорасп» (Хоразм олмаси) деб аталади. Унинг бир нечта нави маълум. Бу олма дарахти бута шаклида ўсади ёки айрим дарахтларининг бўйи 5—6 м га етади. Кўп бачки новда чиқаради.
Сизот сувлари юза жойлашган ерларда туркман олмаси қим-матбаҳо пайвандтаг ҳисобланади. Ёз ойларида 45° ли иссиққа чи-дайди. Тупроқ шўрланишига Сиверса олмасига нисбатан анча чидамли.
Недзвецкий олмаси ёки қизил олма (М. №ес1х\те1:гкуапа Д). Тяншанда ёввойи ҳолда, Урта Осиёда фақат маданий ҳолда ўсади. Дарахтининг бўйи 5—8 мм гача етади, шох-шаббаси шарси-мон. Меваси, барги ва новдалари қазғиш-жигар рангда бўлади. Бу олма манзарали мева дарахти сифатида ўстирилади. Меваси ма-засиз селекция ишларида фойдаланилади. И. В. Мичурин Бельфлёр рекорд, Красний стандарт, Комсомолец каби олмаларни олишда шу турдан фойдаланган.
Сибирь олмаси (М. Ра11а51апа). Узоқ Шарқда ва Шарқий Сибирда тарқалган. Совуққа чидамли — 56° гача совуққа чидай-ди. Узбекистоннинг шимолий туманларида дарахтлари барвақт кўкара бошлайди. Айрим йиллари баҳорги қора совуқ таъсиридан зарарланади. Селекцияда совуққа чидамли олма навларини етиш-тиришда фойдаланилади.
Олхўри баргли олма ёки Хитой олмаси (М, РгипИоНа ВогкЬ) дарахтининг бўйи 7—10 М, шох-шаббаси пирамида шаклда. Цат-тиқ совуққа ва қурғоқчшшкка чидамли, барвақт ҳоснлга киради. Селекция ишларида янги олма навларини етиштиришда фойда-ланилади.
Дусен унчалик катта бўлмаган дарахт бўлиб, бўйи 4-6 м ке-лади, илдиз бачки чикармайди, лекин илдиз бўгзидан новдачалар ўсиб чиқади. Новда ва шохлари қорамтир ва тим қора рангда бў-либ, оқ доглар билан қопланган. Экилга'ндан кейин 3—4-йилдан бошлаб ҳосилга киради, совуққа парадизкага нисбатан анча чидам-ли. Усишдан анча эрта тўхтаб, кузги кучсиз совуққа чидайди.
Парадизка суст ўсади, узоқ яшамайди. Илдиз атрофи зонаси-дан илдиз бачкилари ўсиб чиқади. Новда ва шохлари ингичка, оч яшил ва оч қизғиш-қўнғир рангда. Дусенга нисбатан барвақт ҳосилга киради, меваси йирик ва ширин бўлади.
И. В. Мичурин ўзининг бутун ҳаёти давомида мева дарахти ва резавор-меваларнинг 300 га яқин янги навини яратди. У ўсимлик-ларнинг янги навларини табиатдан ҳам яхшироқ ярата билиш ва яратиш кераклигини, шунингдек, биз табиатдан инъом-эҳсон ку-тиб тура олмаслигимизни, ана шу инъом-эҳсонни табиатдан олиш бизнинг вазифамиз эканлигини таъкидлаб ўтган эди.
Узбекистонда етиштирилган мева навлари бутун дунёга маш-ҳур бўлиб, уларни кўпгина мамлакатларда экиб ўстириш соҳасида текшириш ишлари олиб борилмоқда.
ОЛМАНИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Узбекистоннинг турли зоналаридаги об-ҳаво ва тупроқ шарои-тига қараб, февраль ойининг охири — мартнинг бошларида олма дарахтларида шира ҳаракати бошланади. Маҳаллий, Сибирь ва Хи-той олма дарахтлари барвақт ўса бошлаб, октябрь-ноябрь ойлари-да ўсишдан тўхтайди. Кўпгина олма навлари куз иссиқ келиб, узоқ чўзилганда кеч кузгача (ноябргача) ўсишда давом этади. Маҳал-лий олмалар ўсишдан эрта тўхтайди. Европадан келтирилган нав-лар ўсишни узоқ давом эттиради. Узбекистоннинг шароитида олма дарахтларининг ўсиши 200—220 кун давом этади.
Олма апрель ойида гуллайди ва бу процесс 9—16 кун давом этади. Эрта гуллаш 23—25 мартдан, энг кеч гуллаш эса 25—27 апрелдан бошланади. Тоғли туманларда мева дарахтлари текис-ликдагиларга нисбатан 7—15 кун кеч гуллайди.
Саноат аҳамиятига эга бўлган ҳамма олма навлари серҳосил ҳисобланади. Олма уруғдан, қаламчадан ва куртак пайванд қилиш йўли билан кўпайтирилади. Қаламчаси ва новдасини пархиш қилиб кўпайтириш паст бўйли пайва'ндтагдан кўпайтиришга, бўйчан ўса-дигаилари пайванд қилиб ўстиришда фойдаланилади. Уруғдан кўпай-тириш усули селекцияда пайвандтаг етиштиришда ва янги нав чи-қаришда қўлланилади. Паст бўйли олма турлари пархиш қилиш, • қаламчали ҳамда илдизлари ҳам экилганда илдиз отиб кўкариш хусусиятига эга. Бутоқлар ва шохларнинг ҳаммаси дарахтнинг шох-шаббасини ташкил этади. Улар ўсув ва ҳосил шохларидан иборат. Ҳосил шохлари гул куртак чиқаради ва кейин улардан мева пайдо бўлади. Баъзи олма дарахтининг бир йиллик новдала-ри ҳам гул куртак чиқаради, бу ҳол кўпинча тез ҳосилга кира-диган ва ҳар йили ҳосил берадиган навларда учрайди. Олмаиинг ҳосил шохлари уч хил бўлади. Ҳалқали шох (кольчатка) энг қиска бўлиб, узунлиги 3 — 5 см га етади. Иккинчиси найза шох (копьецо) дейилади, унинг бўйи 5—15 см бўлади. Учинчиси чиқиқ-симон шох (прутик) бўлиб, бўйи 15—25 см келади. Ҳосил шохи-нинг учида мева куртаклари бўлади. Улардан 4—10 та гул чиқа-ди. Олма дарахтининг асосан оддий ва мураккаб ҳалқали шохла-ри мева тугади. Баъзан чивиқсимон шохлар ҳам мева тугиши мум-кин. Булар дарахтнинг нави ва ўсиш шароитига қараб, 5—15 йил ҳосил бериши мумкин. 8 йилдан кейин халқали шохларнинг ҳо-сили камаяди. Ҳосил шохлари қурий бошлагандан кейин шох-шаб-банинг ораси сезиларли даражада сийраклашади ва юқори томони-дан янгилари ҳосил бўлади.
Паст бўйли пайвандтагларга улаб етиштирилган ва спур нав олма дарахтларида найзасимон, ҳалқасимон ва чивиқсимон шох-лар аралаш бўлиб, кучли пайвандтагларга уланган олма навлари-да уларнинг ёши орта бориши билан ҳалқасимон (кольчатка) шох-лар сони бошқа мева шохларига нисбатан кўпая боради. Кольчат-ка новдаларнинг кўпайиши бир томондан, ҳосилнинг бир йил кў-пайишига иккинчи йили камайишига сабаб бўлади.
Тошкент вилоятнинг текисликда жойлашган туманларида ол-ма дарахтлари қишки совуқдан кўпроқ зарарланади. Фарғона во-дийсида камроқ, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм об-ластларида эса ундан ҳам кам зарарланади. Айниқса куз илиқ ке-либ узоқ чўзилган йиллари ўсув даври октябрь-ноябрь ойларигача давом этади, дарахтлар қишга яхши тайёрлана олмаиди, натижа-да қпшки совуқдан кўпроқ зарарланади.
Кейинги 52 йил ичида Тошкент вилоятда олма дарахтлари совуқдаН 8 марта зарарланди. Кузатиш натижасида Бойкен, Ренет Ландсбергский, Ренет Симиренко, Ренет Орлеанский, Кальвиль Королевский, Золотое Грайма, Ренет Шампанский, Пармен зим-ний золотой навлари совуққа чидамсиз эканлиги аниқланади. Бе-лий налив, Персиковое летнее, Розмарин, Кандиль синап, Ман-туанер, Олмаота, Апорт, Тошкент боровинкаси, Тошкент ренети, Меҳмони навлари эса совуқдан кам зарарланади.



Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling