Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet42/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

Ред-Мелба меваси ёзда етиладиган эртапишар нав бўлиб, ҳосилдорлиги 200 га/ц гача етади. Меваси ўртача йирик (90—120 г), юмалоқ шаклда, қовурғасимон шаклдаги малина ранг-қизғиш, та-рамлари бор, сирти кўкиш, губор билан қопланган. Эти кўкиш-оқ рангда, серсув, нордон-ширин мазали, ҳушбўй. Меваси 30 кунга-ча бузилмасдан сақланади, аммо ташишга чидамсиз. Дарахтлари ўртача катталикда, шох-шаббаси юмалоқ, сийракроқ, қишга чидам-ли. Уларга пальметта шакл бериш цулай.
Кенг Девид кузги, қимматли, тезпишар нав бўлиб, ҳар йили ҳосил беради, ҳосилдорлиги 300 га/ц гача. Меваси ўртача-йирик (90—100 г.), юмалоқ, бироз япасқи, тўқ қизил рангда, чиройли. Эти оқиш-тўқ сариқ. Оғиздан сув келтирадиган даражада нордон-ширин таъмли, ҳушбўй. Меваси сақланганда узоқ чидайди, ташиш-га чидамсиз бўлади. Дарахтлари ўртача катталикда, шох-шаббаси юмалоқ, унча зич эмас, қишга чидамли. Шох-шаббасига ясси шакл бериш осон. Бу нав мева қурти ва калмараздан бир оз зарар-ланади. Келгусида Пармен зимиий золотой ўрнини олиши ҳам мумкин.
Жонред Шонатан навининг клони бўлиб меваси рангининг тўқ қизиллиги билан ундан фарқланади. Тез ҳосилга кирадиган, ҳар йили ҳосил қиладиган, серҳосил кузги нав. Меваси ўртача йи-рик (100 —110 г), юмалок-конуссимон шаклда, кирмизи-тўқ қизил рангда, ранги қисман «ёйилиб кетган». Гўшти сарғиш, серсув, нор-дон-ширин, таъми жуда мазали, ҳушбўй. Меваси декабрь-январга-ча сақланади, ташишга чидамли. Дарахтлари ўртача катталикда, шох-шаббаси юмалоқ — солқи, совуққа анча чидамли. Яссй шох-шаббали қилиб ўстириш осон, лекин вақт-вақти билан яхшилаб бутаб туриш зарур. Ун-шудрингдан қаттиқ зарарланади.
Старк тез ҳосилга кирадиган серҳосил кузги нав. Меваси жуда яхши товарлик хусусиятларига эга, Йирик (140—160 г) юма-лоқ конуссимон шаклда, кўкиш-сариқ рангда, ёйилиб кетган тўқ сариқ қизил йўл-йўл тарами бор. Яхши сақланади, ташишга чидамли. Эти сарғиш, серсув, нордон-ширин.
Дарахтлари жуда бўйчан, шох-шаббаси анча зич жойлашган, қишга чидамли, уларга ясси шакл бериш осон.
Рояль ред Делишес. Бу Делишес навининг энг яхши клонла-ридан бири ҳисобланади. Меваси йирик (150—180 г), чўзикчоқ-конуссимон шаклда, учи қовурғасимон тузилган, сидирғасига тўқ қизил рангда, йирик оқ холлари бор. Эти тилла ранг сарғиш, майин, хушбўй, ёқимли ширин-нордон бўлади. Меваси январь-февралгача сақланади, ташишга чидамли.
Дарахтлари паст бўйли, шох-шаббаси тик ўсади, қишга чидамли. Ҳалқасимон шохчалари ва чивиқсимон мева шохчалари кўп ҳосил беради. Буларга пальметта шакл бериш осон.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling