Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet47/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

АНОР
Анор (Ритса)нинг ватани Озарбайжон, Эрон, Афғонистон ҳисобланади. Лекин Узбекистонда -жуда қадимдан экилади. Анор авлодига икки тур киради: биринчиси — Р. Урта Осиё, Закавказье ва Догистонда ёввойи ҳолда ўсади. Иккинчиси — Р. Ргехориш Вае1 Суматра оролларида ёввойи ҳолда ўсади, унинг меваси нстеъмол қилиш учун ярамайди.
Анор асосан Узбекистон, Озарбайжонда, Краснодар ўлкаси (Сочи)да, Црим областида, Шанубий Цозоғистонда ва Догистон АССРда тарқалган. Дозирги маданий анор унинг ёввойи туридан селекция йўли билан чиқарилган. Пишган меваси таркибида 15— 19 процент шакар 1,2—2,6 ироцент кислоталар, шарбатида эса шифобахш темир ва кўп Миқдорда таннин моддаси бор.
Урта Осиёда анор қарийб 2000 йилдан буён экилиб келинмоқ-да. Совет Иттифоқидаги анорзорларнинг 25 процентдан кўпроғи Узбекистонда жойлашган. Кўп йиллардан бери Узбекистонда ай-рим анорзорлар барпо қилиниб, махсус навлар экилмоқда. Булар Фарғона водийсида, Сурхондарё областининг айрим районларида жойлашган. Анорзорлар Фарғона водийсининг Қува, Наманган ва Андижон районларида катта майдонларда барпо қилинган.
Узбекистоннинг бошқа областларидаги анорзорлар асосан ян-ги барпо этилган бўлиб, уларга стандарт навлар экилган. ўзбекис-топда ёввойи анор ҳам учрайди. У алоҳида туп ёки кичик чангал-зор шаклида Ҳисор тизма тоғларининг жанубида, Санғардоқ, Тўпа-ланг, Обизаранг дарёлари этагида ўсади. Узбекистон анорзорлари-нинг қарийб 37 проценти Сурхондарё областидадир.
Анор мевасини ейишдаи ташқари, пўчоғи ва илдизиии қайна-тиб, сувидан медицинада ошқозон-ичак касалликларини даволашда фойдаланилади. Анордаи олинадиган ошловчи моддалар ва лимон кислота тери ошлашда ишлатилади. Унинг ёғочи қимматбаҳо мате-риал ҳисобланади. Анор манзарали ўсимлик сифатида ҳам ўстирилади.
Анор кичикроқ дарахт ёки бута шакллида ўсади, бўйи 2—5 м гача етади, илдизи кучли ўсади. Одатда, кўилаб илдиз бачки чиқа-ради. Новдаси сертикан бўлади. Нордон анор навларининг новдаси ширин анорникига қараганда сертикан б5>лади. Гули оч қизил бў-либ, новдаларининг учидан биттадан-бештагача жойлашади, четдан чангланади. Анорнинг гули икки хил: биринчиси — йирик, уруғчи-си узун кўзасимон бўлади ва одатда, чангдондан юқорида ёки у би-лан баравар жойлашади, бу гуллар мева тугади; иккиичиси—майда уруғчиси калта, қўнғироқ шаклда бўлиб, чангдондан пастроқда жой-лашади, булар мева тугмайди. Уруғчиси узун гуллар кўпинча ўтган йилги новдаларда, уругчиси калта гуллар эса шу йилги новдалар-да чиқади.
Меваси йирик, ўртача вазни 150—200 г дан 1 — 1,2 кг гача бўлади. Тўлиқ пишганда териб олинади. Эрта терилса, сақланганда етилмайди. Пишган меваси ўз вақтида териб олинмаса, ёрилиб кетади. Анор 15—16 даража совуқдан қаттиқ зарарлаиади. 18— 20 даража совуқда эса унинг илдиз бўғзигача совуқ уради. Шу-нинг учун қишда кўмилади.
Анор асосан қаламчасидан кўпайтирилади. Унинг ер усти қис-мини ҳар 10—15 йилда бир марта ёшартириш мумкин, бунипг учун эски шох-шаббаси кесиб ташланади ва янги ўсиб чнққан нов-далари парвариш қилинади.
Анор ҳар хил тупроқли ерларда ўсаверади, лекин сизот сувлар-ЧУКУР шойлашган, унумдор, сув билан яхши таъминланган, сувш* яхши ўтказадиган тунроқли ерларда яхши ўсиб.мўл ҳосил беради.
Анор октябрь ойиниНг охирларидан бошлаб кўмилади. Бунда шох-шаббаси тагига қамиш, шолн, похол, хашак тўшалади ва туп-лари кетма-кет бир томонга ётқизилади, устидан яна бир сидра. қуриган хашак тўшаб, кейин 25—30 см қалинликда туироқ торти-лади. Кўмиш вақтида тупроқда нам етарли бўлиши керак.
Март ойида кунлар исиши билан анор туплари очилади. Ке-йин шоҳ-шаббаси қирқилади, тўғри шакл берилади ҳамда қаламча тайёрланади.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling