Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
УРИК НАВЛАРИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАЪРИФИ
Кўрсодиқ туршакбоп жайдари Тнав бўлиб, дарахти катта. Меваси июнь охири—июль бошларида пишади, деярли тўкилмайди, дарахтда туриб туршак бўлади, ўртача вазни 30—35 г, юмалоқ, тухумсимон, тўқ сариқ, қуёшга қарагап томони қизарган. Эти тўқ сариқ, тиғиз, бир оз нордонроқ, ширин, ҳушбўй. Даиагн йирик,. этидан осон ажралади. Арзами жайдари нав бўлиб, Узбекистоннинг барча туманларида экиш учун туманлаштирилган. Дарахти ўртача катталикда, кенг пирамидасимон. Меваси июннинг иккинчи ярмнда пишади; йирик, ўртача вазни 40—70 г, ясси-юмалоқ, қизғишсариц, чиройли, пишганда тез тўкилади, эти тиниқ сариқ, тиғизлиги ўртача, шириннордон мазали. Данаги этидан қийип ажралади. Мевасидан туршак, баргак ва коисерва тайёрланади. (IX рангли расм, 1). Аҳрори Хўжааҳрори, Майский деб ҳам аталади. Эртапишар нав бўлиб, Узбекистоннинг барча вилоятларида ўстириш учун-туманлаштирилган. Меваси май охирида иишади, йирик (45—50 г).. Дарахти катта, кенг пирамидасимон, шох-шаббаси қалин. Мсваси юмалоқ, зарғалдоқ тўқ сариқ, тукли, эти сариқ, ширии-ҳушхўр. Да-наги этидан ажралмайди, мағзи аччиқ. Меваси фақат янгилигида ейилади. (VIII рангли расм,1). Оқ пайванди хўраки нав бўлиб, дарахти катта, шох-шаббаси гумбазсимон. Меваси июнда пишади, тухумсимон, бир оз дўмбоқ, қизгиш, оқ сариқ, эти кўкиш-сариқ, майин, пордон-чучук, хушхўр; Данаги этидан осон ажралади. Заря Востока янги чиқарилган нав бўлиб, ДЦАССРла, Тошкент, Хоразм вилоятларида экиш учун туманлаштирилган. Дарахти йирик баргли. Меваси июлнинг ўрталарида пишади, йирик (50— 60г), юмалоқ, оч қизғиш, пўсти бир оз тукли, эти оч сариқ, ўртача ширали. Данаги этидан ажралади. Меваси янгилигида истеъмол қилинади. Хоразм вилоятда ва Дорақалпоғистон АССРда туман-лаштирилган. Мирсанжали жайдари нав бўлиб, дарахти ўртача катталикда ўсади. Меваеи ўртача йирик (25—30 г), ранги оч заргалдоқ тусда ёки сариқ, бир оз қизғиш. Эти сариқ, юмшоқ, серсув, ширин маза. ди, данагидан яхши ажралади. Июннинг иккинчи ярми ва июль бошларида пишади. Бу нав Фарғона водийси ҳамда Тошкент областининг Бўстонлиқ туманида ўстириш учун туманлаштирилган. Рухи жувонон. Эртанишар жайдари нав бўлиб, дарахти катта, шох-шаббаси кенг пирамидасимон. Меваси июннинг ўрталарида пишади, йирик (40—50 г), тухумсимон, ёнлари ботиқ, оч сариқ, қизғиш рангли, эти оч сариқ, ўртача зич, ширин-нордонроқ, ҳушхўр, данагидан яхши ажралади. Меваси янгилигида истеъмол қилинади,. қуритилади ва консерва тайёрланади. Субҳони туршакбоп ва хўраки жайдари нав бўлиб, Андижоя. Бухоро, Тошкент, Фарғона вилоятларида экиш учун туманлашти-. рилган. Дарахти катта. Меваси июль бошларида пишади, йирик (35—50 г) тукли, оч зарғалдоқ, эти оч сариқ зарғалдоқ, ширин ва бир оз нордон мазали (VIII рангли расм, 2). Исфарак туршакбоп жайдари нав бўлиб, дарахти катта. Ме-васи июнь охири — июль бошларида пишади, оғирлиги 25—30 г, кам тукли, шакли юмалоқ, эти оч зарғалдоқ ёки сарғиш, тиғиз,. камсув, ширин, данагидан яхши ажралади. Асосан туршак соли- пади. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling