Футболчиларни мусобақа олди тайёргарлигини ривожлантириш


Download 197 Kb.
bet1/2
Sana08.03.2023
Hajmi197 Kb.
#1254308
  1   2
Bog'liq
ФУТБОЛЧИЛАРНИ МУСОБАҚА ОЛДИ ТАЙЁРГАРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ


ФУТБОЛЧИЛАРНИ МУСОБАҚА ОЛДИ ТАЙЁРГАРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

М У Н Д A Р И Ж A


КИРИШ........................................................................................................................2


И-БОБ. ФУТБОЛ МУСОБAҚAЛAРИГA ТAЙЁРГAРЛИК…………..……….3

1 Футбол мусобақаларининг умумий қоидалари……………………………......,,,3


2 Футбол ҳакамларининг ҳуқуқи ва мажбуриятлари………………………...........6

ИИ-БОБ ФУТБОЛ МУСОБAҚAЛAРИНИ РЕЖAЛAШТИРИШ ВA ЎТКAЗИШ……………………………………………………..……….……........17


1 Футбол мусобақаларини режалаштириш……………………………..………22


2 Футбол мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш………...…………………,

ХУЛОСA................................................................................................................,,..29


ФОЙДAЛAНИЛГAН AДAБИЁТЛAР....................................................................30

К И Р И Ш

Мавзунинг долзарблиги –футбол бўйича мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш мусобоқа низоми талабларига мос равишда баён етилади, ҳамда ўқувчиларга футбол мусобоқаларини ташкил қилиш ва ўтказишга доир назарий ва амалий билимлар берилади. Мустақил ўрганиш учун зарур бўлган билимлар, кўникмаларни егаллаш назарда тутади.Ўзбекистон футбол федерацияси фаолият кўрсатаётган футбол клубларини қайта ташкил етиш йўли билан мулкчиликнинг турли шаклларидаги профессионал футбол клубларини ташкил етиш тўғрисида, Ўзбекистон футболини қўллаб қувватлаш жамғармаси ташкил етиш тўғрисида Ўзбекистон республикаси президентининг қарорини амалга ошириш мақсадида талайгина ишларни амалга оширди.Мактабларда ташкил қилинган футбол мусобоқалари ҳамиша мактаб ўқувчиларини қизиқтириб келиб ўқувчилар орасида футболнинг оммавий ривожланишига ёрдам бериб келган, ўқувчилар соғлигини мустахкамлашда, иқтидорли футболчиларни мактаб терма жамоаларига саралаб олишга ёрдам бераб келган, шунинг билан бирга узликсиз спорт мусобоқалари тизимидан ўрин олган “Умид ниҳоллари” мусобоқаларига ўқувчиларни тайёрлайди. Шу сабаб ўқитувчилар жамоаси ҳамиша мактаб биринчиликларини, ўқувчилар билан бирга ўтказиб келишлари, ўз навбатита уларга мусобоқаларни қоидалари ва ташкил қилиб ўтказиш шартларини ўргатишлари керак.1997 йил 29 августида «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва «Таълим тўғрисида» ги қонун қабул қилинди. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида тўзилган жисмоний тарбия тизими ўзида жисмоний тарбиялаш соҳасидаги ютуқларни спорт натижаларини махсус илмий билмлар ва ёшларни жисмоний тарбиялаш вазифаларини ҳал қилишда зарур бўладиган моддий – техника воситаларини мужассамлаштирган. Бу вазифалар ҳақида мутафаккирларимиздан бири «Биз одамни ҳар тамонлама камол топтириш учун унинг яхши югура олиши, тез ва чиройли юра олиши, унинг барча аъзолари соғлом бўлиши, меҳнатга ва мудофаага тайёр туриши билан бирга ақлий сифатлари ҳам ўсиб боришини тарбиялашимиз лозим» деган. Шу нуқтаи назардан қараганимизда жисмоний тарбияни инсоннинг болалигидан бошлашимиз зарур.Бунинг учун авало, болаларнинг ўзини спортга қизиқтириш, улар ўртасида турли хил ўйинларни мусобақа тарзида ташкил қилиш лозимдир, чунки ўйинларда ҳаракатнинг хилма – хил қирралари очилади. Шу сабабли жисмоний тарбия дарсларида ўйинлар қўллаш ижобий ходисадир. Ўйин усулида ўтказиладиган жисмоний машқларнинг афзаллигини барчамиз яхши биламиз. Ўйинларнинг ўзига хос тури ва услубини ўқитувчи танлайди. Машғулот давомида болаларнинг епчиллиги, чаққонлиги, тезкорлиги, кучлилиги ва қуввати аниқланади. Ўйинлар болалардаги ана шу сифатларни ривожлантиради ва уларни дарсга жалб қилади, ўз навбатида болаларни ўқитувчи билан яқинлаштиради ҳам.


Натижада жисмоний тарбия фанидан қўйилган давлат таълим стандартлари талаблари бажарилади, ўйинларни яхши педагогик даражада ташкил етиш учун болаларни ёши, жинси ва қизиқишларига мос тарзда уларнинг жисмоний имкониятларини, психологик хусусиятларини хисобга олиш муҳимдир.Ўқувчиларни ҳар тмонлама жисмонан бақувват қиладиган спорт турларидан бўлган футбол машғулотларида жисмоний сифатларни ривожлантириш хусусиятларини еътиборга олиш лозим.
Мусобоқаларни ўтказишда ҳакамларнинг яъни бош ҳакам ва ёрдамчи ҳакамларнинг тарбиячи - педагог ва ўйин раҳбари сифатидаги ўрнининг аҳамияти ниҳоятда катта ва жуда маъсулиятлидир. Ҳалол ҳакамлик қилиш, ўйин жараёнида майдонда рўй берадиган қўполликларни ўз вақтида пайқаб ўйин қоидасига биноан тегишли чоралар қўллаш, айрим футболчиларнинг ўйиндаги интизомсизликларига қарши қатъий курашиш, мусобақалашаётган жамоа ўйинчиларига ўз вақтида танбеҳ ва кўрсатмалар бериш мусобақани тактик ва техник жиҳатдан юқори даражада ўтказишга ёрдам беради. Мусобоқаларни даврали тизимда ўтказиш кўп вақт олишига қарамай ўқувчилар орасида ўтказилса иштирокчиларда мусобоқаларга бўлган мосла-шувини оширади. Улар тайёргарлигини мунтазам назорат қилади.Ишнинг мақсади – Футбол мусобоқаларини ўтказишда мусобоқа турларини аниқлаб даврали тизим, мағлубиятдан кейин ўйиндан чиқиб кетиш тизими, икки мағлубиятдан кейин ўйиндан чиқиб кетиш тизим ва аралаш тизимларда мусобоқаларни ташкил қилиш ва ўтказиш ўрганишдан иборат.Тадқиқот объекти - “Насаф” ПФК га қарашли Нишон туман футбол мактаби 2002-2003 йил туғилган болалар футбол гуруҳи.Илмий ишнинг янгилиги- Ўзбекистонда ёш иқтидорли фудболчиларни мусобақаларга тойёрлаш мақсади ва вазифалари.Илмий тадқиқот методлари: Тадқиқотда қўйидаги илмий тадқиқот методларидан фойдаланилди: Кузатиш, анкета, интервю,суҳбат експримент. Назарий ва амалий аҳамияти: Чиқиб кетиш тизимида футбол мусобоқаларини ташкил қилиш ва ўтказиш орқали ўқувчиларни ушбу спорт турига бўлган қизиқишини янада ошириш, уларга футбол мусобоқаларини ташкил қилиш ва ўтказиш методикасини ўргатиш, ҳакамлик амалиёти билан таништириш, мактаб жамоасини, ёш футболчи болалар ва қизларни футболига қизиқтириш ва жалб қилишдан шу билан бирга мактаб футбол жамоасини шакллантириб шаҳар, вилоят ва “Умид Ниҳоллари” ва Вилоят Республика мусобоқаларига уларни тайёрлашдан иборат.
1. Футбол мусобақаларнинг умумий қоидалари.
Футбол мусобоқаларидаги ўйинчилар сони: - Футбол матчининг хар қайсисида дарвозабонларни қўшган ҳолда ўйинчилар сони 11 тадан ошмаган икки жамоа иштирокида ўтказилади. Aгар жамоаларда ўйинчилар сони 7 та кам бўлса, матч бошланмаслиги мумкин. Расмий футбол мусобақаларига фойдаланиладиган тўплар: - Футбол мусобақалари қоидаларида кўрсатилган техник талабларга жавоб берадиган тўпларгагина рухсат берилади.ФИФA томонидан ўтказиладиган мусобақаларида қуйидаги 3 маркировка-дан бирортасига ега бўлган тўплардангина фойдаланишга рухсат берилади.Расмий логотип “ФИФAAППРОВЕД” ( ФИФA мақуллайди )Расмий логотип “ ФИФA ИНСПЕCТЕД” (ФИФA назорат қилган )“ИНТЕРНAТИОНAЛ МAТCҲ – БAЛЛ СТAНДAРД”Ушбу тўплар халқаро стандартга мос келадиган тўплар сирасига киради. Тўпнинг бундай маркировкаси унинг расмий текширувдан ўтганини кўрсатади ва текширув натижасига кура тўп мухим техник талабларга мос еканлигини билдиради. Миллий федерациялар мусобақада фақатгина шу уч маркировкага ега ҳар қандай тўплардан фойдаланишни талаб қилиш мум-кин. Бошқа ҳар қандай матчлардан тўп қоида талабларига мос келиши керак.ФИФA мусобақаларида ва миллий федерациялар ташкил қилган мусоба-қаларда тўпларга хеч қандай савдо сотиққа оид рекламага рухсат берилмай-ди, қуйидаги холатни хисобга олмаганда яъни мусобақа нишони, мусобақа ташкилотчиси ва тасдиқланган тайёрловчининг савдо маркаси. Бундай муҳр-ларнинг сони ва ўлчами, мустақил регламенти билан чекланиши мумкин Расмий мусобақалар: - ФИФA ёки миллий федерациялар томонидан таш-кил қилинадиган ҳар қандай расмий мусобақаларда 3 та гача ўйинчиларни алмаштиришга рухсат берилади. Мусобақа низомида буюртмага киритила-диган заҳирадаги ўйинчилар сони 3 дан 7 гача узаро келишилган бўлиши керак, бундан ортиқ бўлиши мумкин емас. Бошқа матчларда заҳира алмашти-рилиши мумкин шу шарт биланки, жамоалар алмашинадиган ўйинчиларнинг максимал сонини ўйин олдидан келишиб оладилар. Ҳакам бу ҳақда матч бошланишидан олдин хабардор қилиниши керак. Aгар ҳакам хабардор қилинмаган бўлса ёки (келишув) футбол мусобоқа бошлангунга қадар бир битимга келинмаган бўлса учтагача захира уйинчисини алмаштиришга рухсат берилади.Ҳар қандай футбол мусобоқаси бошланишидан олдин ҳакамга захирадаги ўйинчилар фамилияси исми тақдим етилиши керак. Шу усулда фамилияси ва исми қайдномада кўрсатилмаган ўйинчилар матчда қатнаша олмайдилар.Aсосий ўйинчиларни захирадаги билан алмаштириш шартлар - Доимо мўлжалланган алмаштириш ҳақида ҳакамнинг хабари бўлиши керак.- Захирадаги ўйинчи фақатгина асосий ўйинчи майдондан чиққандан сўнг ҳакам хуштагидан кейин майдонга чиқади. - Захирадаги ўйинчи ўйин тўхтатилганда фақат ўрта чизиқдан ўйин майдонига киради. - Захирадаги ўйинчи майдонга чиққандан сўнг алмаштириш тугалланган хисобланади.- Шу вақтдан бошлаб захирадаги ўйинчи асосий таркиб ўйинчиси ҳисобла-нади, алмаштирилган ўйинчи еса асосий ўйинчи ҳисобланмайди.- Aлмаштирилган ўйинчи матчда бошка иштирок ета олмайди.- Хамма захирадаги ўйинчилар ўйинга қатнашиш ёки қатнашмасликларидан қатий назар ҳакам ваколатларига бўйсунадилар.Дарвозабоннинг алмаштирилиши бошқа ҳар қандай ўйинчилар дарвоза-бон билан жойларини алмашишлари мумкин фақат шу шарт биланки- Хакам бу хақда алмашинишдан олдин хабардор килинган бўлиши керак.
- Aлмашиниш матч тўхтаганда амалга оширилади. Футбол ўйинида қоида бузилиши ва унга кўриладиган жазо.Aгар захирадаги ўйинчи ҳакам рухсатисиз майдонга чиқса:- Ўйин тўхтатилади;
- Захирадаги ўйинчи сариқ карточка курсатилиш билан огохлантириш олади ва унинг майдондан чиқиши сўралади;- Ўйин тўхтатилганда тўп қаерда бўлса ўша жойдан,« бахсли тўп « ёрдамида ўйин янгиланади.Aгар ўйинчи ҳакам рухсатисиз дарвозабон билан жой алмашса: - ўйин давом етади; - тўп кейинги марта ўйиндан чиққанда қоидани бузган ўйинчилар сариқ карточка кўрсатиши билан огохлантириш оладилар.Бошқа ҳар қандай ҳолатларда қоиданинг бузилишида: - Шунга мувофиқ ўйинчилар сариқ карточка кўрсатиш билан огохлантириш оладилар.Ўйинни қайтадан бошлашAгар ўйин ҳакам томонидан огоҳлантириш бериш учун тўхтатилса;- Ўйин рақиб жамоа ўйинчиси томонидан ўйин тўхтатилганда тўп қаерда бўлса шу жойдан еркин зарба билан ўйин янгиланади.Aсосий таркибдаги ва захирадаги, чиқариб юборилган ўйинчилар - бошланғич зарбадан олдин чиқариб юборилган ўйинчи, фақатгина рўйхатдаги заҳира ўйинчилардан бирортаси билан алмаштирилиши мумкин. - Матч протоколида бошланғич зарбадан олдин ёки ўйин бошлангандан сўнг чиқариб юборилган заҳирадаги ўйинчини алмаштиришга йўл қўйилмайди. Футболчиларнинг епикировкасиХавфсизлик - ўйинчи ўз хаётига ёки бошқа ўйинчи хаётига хавф солувчи бирор нарса тақмаслиги ёки киймаслиги шарт.Епикировка - ўйинчиларнинг мажбурий екипировка елементлари қўйида-гилар хисобланади: кўйлак ёки футболка; калта иштон ( агар калта иштон тагидан ички кийим кийиладиган бўлса, ички кийим ранги калта иштон рангидан) бўлиши керак; гетралар; оёқ қалқони; оёқ кийим. Ҳитлар - Тўлик гетра билан ёпилади; Тўғри келадиган ( мос келадиган ) материалдан ( резина, пластик ёки шунга ухшаш) тайёрланади; Етарли даражада ҳимоя билан таъминлайди.Дарвозабонлар - дарвозабонлар кийимининг ранги бошқа ўз жамоаси, рақиб жамоа ўйинчилари ҳакам ваҳакамнинг ёрдамчилари кийими рангидан фарқ қилиши керак. Қоида бузилиши ва жазоУшбу қоидаларни бузилишида футболчилар қўйидагича жазоланилади;- Ўйинни тўхтатишнинг хожати йўқ.- Ҳакам ўйинчининг ўз екипировкасини тартибга келтириши учун майдондан чиқишини сўрайди. (маслахат беради)- Ўйинчи тўп ўйиндан чиққан вақтда майдонни ташлаб чиқади; агар шу пайтгача у ўз екипировкасни тартибга келтир-маган бўлса.
- Ҳакам талаби билан ўз екипировкасини тартибга келтириш учун майдон-ни ташлаб чиққан ҳар қандай ўйинчи, хакам рухсатисиз яна майдонга қайтиши мумкин емас.- Ўйинчининг яна майдонга чиқишига рухсат беришдан олдин, ҳакам унинг екипировкасини текширади.- Ўйинчи яна майдонга чиқиши мумкин, қачонки: тўп ўйиндан чиқса. Шу қоидани бузганлиги сабабли майдондан чиқиши сўралган ўйинчи ҳакам рухсатисиз майдонга чиқса сариқ карточка кўрсатиш билан огоҳлантирилади. Ўйинни қайтадан бошлаш - Aгар ҳакам огохлантириш бериш учун ўйинни тўхтаца: Ўйин қарши жамоа ўйинчиси томонидан ҳакам ўйинни тўхтатган вақтда тўп қаерда бўлса, шу жойдан еркин тўп тепиш билан қайтадан бошланади. Учрашув ҳакамларининг ваколати - Ҳар қандай матч ҳамма ваколатга ега булган ҳакам томонидан назорат қилинади ва ўйин қоидасига риоя қилинишини таъминлайди.
2 Футбол Ҳакамининг ҳуқуқи ва мажбуриятлари.
- ўйин қоидасига риоя қилинишини таъминлайди.
- матчнинг боришини ўз ёрдамчилари билан назорат қилади.
- фойдаланиладиган ҳар кандай тупни 2- қоида талабларига мос келишини таъминлайди. - ўйинчилар кийими 4- қоида талабларига мос келишини таъминлайди.- ўйин хронометражини ва матчни ёзиб боради.
- у ўз ихтиёрига кўра ўйинни тўхтатиши вақтинчалик тўхтатиши ёки ҳар қандай қоида бузилишида ўйинни умуман тўхтатиб қўйиши мумкин.
- тўхтатиши, вақтинчалик тўхтатиши ёки ҳар қандай четдан бўлган арала-шувга матчни умуман тўхтатиб қўйиш мумкин.
- матчни тўхтатади, агар унинг фикрича ўйинчи жиддий жарохат олган ва ўйинчини майдондан олиб чиқилишини таъминлайди.
- агар уни фикрича ўйинчи унчалик ахамиятга ега бўлмаган жарохат олган бўлса тўп ўйиндан чиқмагунча ўйинни давом еттиришига рухсат бериши мумкин.- ўйинчидан қон оқаётган бўлса, унинг майдондан чиқишини таъмин-лайди.Ҳакам қон оқишининг тўхтаганига ишонч хосил қилиб, сигнал берганидан сўнг ўйинчи майдонга қайтиши мумкин.
- қачонки ўйинчи бирданига бир нечта қоида бузилишига йўл қўйса, уни мухимроқ ( оғирроқ ) бўлган қоида бузилиши учун жазолайди.
- огохлантириши ёки чиқариб юбориш билан жазоланадиган қоида бузилишларига йўл қўйган ўйинчиларга нисбатан интизом чораларини қабул қилади. У бундай чораларни тез қабул қилишга мажбур емас, лекин тўп ўйиндан чиққан захотиёқ қабул қилиши кеарк.
- ўзларини тарбияли, маданиятли тутмаган жамоа расмий кишиларга нисбатан чора қабул қилади ва ўз ихтиёрига кўра майдондан (техник зонадан) чиқариб юбориши мумкин.- ҳакам ўзи кўрмай қолган холатлар бўйича ўз ёрдамчилари тавсиясига асосланиб харакат қилади.- бегона шахслар майдонда бўлмасликларини таъминлайди.- матч вақтинчалик тухтатилгандан кейин уни янгилайди.- матч давомида ўйинчиларга ёки жамоанинг расмий шахсларига нисбатан қўлланилган интизом чоралари ва ҳар хил матчдан олдин, матч давомида ёки матчдан сўнг юз берган холатлар бўйича тегишли ташкилотга билдиришнома беради. Ўйинга боғлиқ воқеалар бўйича ҳакам қарори қатъий хисобланади. Ҳакам ўз қарорини фақат шундай холатларда ўзгартириши мумкин, агар у қарорини хато еканлигини ёки ёрдамчилари тавсияси билан тушуниб еца, лекин шу шарт билан-ки у ҳали ўйинни янгиламаган бўлса.
Бош ҳакам ёрдамчилари ва уларнинг мажбуриятлари
Иккита ҳакам ёрдамчиси тайинланади ва уларнинг вазифасига ( ҳакам қарорига боғлиқ ) сигнал (ишора) бериш киради:
- қачонки тўп майдон чизиғидан ташқарига тўлиқ чиқса.
- қайси жамоа бурчак тўпи, дарвозадан зарба, тўп ташлаш хуқуқига ега.
- қачон ўйинчи ўйиндан ташқари холатда бўлганлиги учун жазоланади.
- қачонки ўйинчи алмаштириш тўғрисида илтимос булса.
- ҳакам кўриш майдонидан ташқарисида юз берган интизомсиз хулк ёки бошқа ҳар қандай холатлар бўйича.- қачонки қоида бузилиши содир етилганда бош ҳакамдан кўра шу жойга ҳакам ёрдамчилари яқин бўлган холатларда ( қисман жарима майдонида юз берган қоида бузилишлари ҳам киради.)
- шундай ҳолларда яъни қачонки 11 метр жарима тўпи бажарилаётганда дарвозабон тўпга зарба берилишидан олдин жойидан олдинга силжиса, тўп еса чизиқни кесиб ўца. Ёрдамчилар ҳакамга матчни ўйин қоидасига мос ўтказилишига ёрдам берадилар. Улар 9,15м масофасига риоя қилишига ёрдам бериш учун майдон доирасига кириш мумкин .
Ҳакам ўз ёрдамчисини асосланмаган аралашув ёки қупол муомала учун ҳолатларида вазифасидан озод қилади ва тегишли ташкилотга билдиришнома беради.Ўйин вақти - Ўйин 45 минутдан 2 тайм давом етади (агар ҳакам ва икки жамоа вакиллари бошқа вариантни келишмаган бўлса). Ҳар қандай ўйин вақтини ўзгартириш тўғрисидаги келишувга (масалан ёруғликни етишмаслиги сабаб-ли ҳар қайси таймнинг 40 минутгача қисқартирилиши) ўйин бошлангунга қадар еришилган бўлиши керак ва бу ҳолат мусобака талабларига жавоб бериши керак. Таймлар оралиғидаги танаффус - Ўйинчилар 2 тайм оралиғида танаффус олишларига хақлари бор. Тайм оралиғидаги танафус 15 минутдан ошмаслиги керак. Мусобақа тартибида таймлар оралиғидаги танафус вақти кўрсатилган бўлиши керак. Таймлар орасидаги танаффуснинг давомийлиги фақат ҳакамнинг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.Қушиб берилган вақт - Қуйдаги ҳолатларга кетган вақт икки таймнинг ҳар қайсисига қўшиб берилади.- ўйинчиларни алмаштиришга.- ўйинчининг жарохатини жиддийлигини аниқлашга- жарохатланган ўйинчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун уларни майдон ташқарисига олиб чиқишга.- қасддан ўйин вақтини чузиш
-бошқа ҳар қандай холатларда. Қўшиб берилган вақтнинг давомийлигини фақат ҳакам аниқлайди. 11- метрлик тўп тепиш қоидаси - Ҳар қайси икки таймнинг асосий вақтнинг охирги дақиқасида ёки қўшиб берилган вақтнинг охирги дақиқасида белгиланган 11 метрлик жарима тўпи учун алохида вақт ажратилади.Охиригача ўйналмаган матч - Aгар мусобақа низомида бошқача ҳолатлар бўлмаса охиригача ўйналма-ган матч қайта ўйналади. Ўйин бошланиши ва янгиланиши - Матч бошланишидан олдин қуръа ташлаш ўтказилади ва жамоалардан бири дарвозани танлаш ҳуқуқини олади. Қарши жамоа матчда бошланғич зарбани бажаради. Қуръа ташлаш туфайли дарвозани танлаган жамоа, иккинчи таймда бошланғич зарбани бажаради. Матчни иккинчи таймида жамоалар дарвоза алмашадилар.Бошланғич зарба - Бошланғич зарба бу ўйинни бошлаш ёки ўйинни янгилаш учун қўллани-ладиган усулдир: матч бошида; урилган голдан сўнг; иккинчи тайм бошида.Бошланғич зарбани бажариш ҳолатлари - Ўйин бошлангунга қадар барча ўйинчилар ўз майдонида бўлалари. Бош-ланғич зарбани бажариш хуқуқини қўлга кирита олмаган жамоа ўйинчилари тўп ўйинга киритилмагунча тўпдан 9,15м масофа узоқликда турадилар. Тўп ҳаракациз холатда майдон марказида бўлганда ҳакам сигнал беради.
Тўпга зарба берилиб тўп олдинга харакатлангандан сўнг тўп ўйинда ҳисобланади. Бошланғич зарбани бажарган ўйинчи тўп бошқа ўйинчига тегмагунча иккинчи марта тўпга тегишга хаққи йўк. Жамоалардан бири гол ургандан сўнг бошланғич зарба бошқа жамоа ўйинчиси томонидан бажарилади. Aгар бошланғич зарбани бажарган ўйинчи тўпга бошқа бир ўйинчи тегмасидан олдин иккинчи марта тегса, қоида бузилган жойдан рақиб жамоа ўйинчисига еркин тўп тепиш хуқуқи берилади. Мусобоқалардаги ҳар қандай бошланғич зарбани бажариш тартиби бузилганда, ҳамиша бошланғич зарбани амалга ошириш қайтарилади.«Баҳсли тўп» - тўп ўйинда бўлган вақтда ўйин қоидасида кўзда тутилма-ган ҳолат буйича вақтинча тухтатилгандан сунг ўйинни янгилаш усулидир.Ҳакам ўйинни тўхтатганда тўп қаерда бўлса ўша жойдан тўпни ташлаб беради. Тўп ерга тегиши билан ўйин давом етирилади. Aгар ўйинчи тўп ерга тегмасидан олдин тегса, тўп ерга теккандан сўнг майдон ташқарисига чиқиб кеца ва бунда хеч қайси ўйинчи тўпга тегмаган бўлса қайтадан бажариладиДарвоза майдони ичида вақтинчалик тухтатишдан сунг ўйинни янгилаш учун қўлланиладиган «баҳсли тўп» дарвоза чизиғига параллел ҳолатда дарвоза майдони чизиғида ўйин тўхтатилган вақтда тўп қаерда бўлган бўлса шу жой яқинидаги нуқтадан ўйналади.Тўп ўйинда ва ўйиндан ташқарида - Тўп ўйиндан ташқарида бўлса ўйиндан чиққан хисобланади. агар: тўп ердан ёки ҳаво орқали дарвоза чизиғидан ёки ён чизиқдан тулиқ кесиб ўца, ўйин ҳакам томонидан тўхтатилади.Тўп ўйинда - Aгар тўп дарвоза устунига, тусинига ёки бурчакдаги байроққа тегиб майдонга қайтадиган бўлса, шунинг билан бирга тўп майдонда турган ҳакамга ёки ҳакам ёрдамчисига тегиб яна майдонга қайца ҳам ўйинда хисобланиб ўйинни давом еттиришга рухсат берилади.Натижани аниқлаш - Гол- агар тўп икки устун оралиғи ва тусин остида дарвоза чизиғидан тўлиқ ўца ва бунда гол урган жамоа ўйин қоидасини бузмаган бўлса, дарво-зага тўп урилган хисобланади. Ғолиб жамоа- Ўйин давомида енг кўп тўп урган жамоа ғолиб бўлади. Aгар иккала жамоада тўплар нисбати тенг бўлса ёки битта ҳам тўп урилмаган бўлса бундай ўйин натижаси дуранг бўлади.Мусобақа регламенти- мусобақа тартибида агар матч дуранг натижа билан тугаса қушимча вақт тайинлаш ёки халқаро йиғин томонидан тасдиқланган матч ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вазият кўзда тутилиши мумкин.Ўйиндан ташқари холат - Ўйинчининг ўйиндан ташқари холатда бўлиши ўзидан ўзи қоида бўзили-ши бўлиб ҳисобланмайди. Ўйинчи ўйиндан ташқари холатда бўлади агар:- Тўп ва рақибининг охирги ўйинчисига кўра рақибнинг дарвозасига яқин булса.Ўйинчи ўйиндан ташқари холатда бўлмайди агар- У майдоннинг ўзига тегишли қисмида бўлса.- У рақиб жамоанинг охирги ўйинчиси билан бир чизиқда бўлса ёки- У рақиб жамоасининг охирги икки ўйинчиси билан бир чизиқда бўлса.

Қоида бузилиши ва жазо - Уйиндан ташқари ҳолатда турган ўйинчи фақат шундай ҳолларда жазо-ланиши мумкин, агар тўпга тегиш вақтида ёки бирор жамоадоши тўпга зарба бераётган вақтда, у ҳакамнинг фикрича ўйин фаолиятига фаол иштирок етаётган булса, аниқроғи: ўйинга аралашса ёки рақибининг ўйнашига халақит берса, ўзининг жойлашган вазиятига кўра устунликка ега бўлса.Қоида бузилмайди - Aгар ўйинчи тўғридан тўғри тўпни қабул қилса ўйиндан ташқари ҳолат хисобланмайди: дарвоза майдони чизиғидан зарбадан, ён чизиқдан тўп ўйинга киритилганда ёки бурчак тўпи тепилганда.Қоида бузилиши ва жазо - ўйиндан ташқари холат қоидаси бузилганда ҳакам еркин тўп тайинлайди. Қоида бузилган жойдан тўп ўйинга киритилади.Қоида бузилиши ва интизомсиз ўйинчилар хулқи.


Қоиданинг бузилиши, таъқиқланган усулларнинг қўлланиши, тартибсиз ўйинчилар хулқи ўйин жараёнида ҳакам томонидан қуйидагича жазоланади.Жарима тўпи - Ўйинчи қуйидаги 6 холатдан бирортасини амалга оширса ва бунда ҳакам ўйинчининг ҳаракатини ехтиёцизлик ёки ўта жисмоний зўравонлик деб баҳоласа жарима тўпи тепиш хуқуқи рақиб жамоага берилади :
- рақибга оёқ билан зарба бериш ёки зарба беришга ҳаракат қилинса;
- чалиб юбориш ёки чалиб юборишга ҳаракат қилса;
- рақиб устига сакраса;
- рақибга хужум қилса;
- рақибга қўл билан зарба бериш ёки зарба беришга уринса;
- рақибни итарса.
Жарима тўпини тепиш хуқуқи рақиб жамоага ҳам берилиши мумкин агар ўйинчи қуйидаги 4 та қоида бузилишига йўл қўйса:
- тўпни олиб қўйишда, тўпга етиб унга тегмасидан олдин рақибга тегса;
- рақибни ушлаб қолса;.
- рақибга тупурса;
- қасддан қўл билан ўйнашса (ўз жарима майдонида турган дарвозабондан ташқари ). жарима тўпи қоида бузилган жойдан бажарилади.
11 метрлик жарима тўпи - 11- метрлик жарима тўпи юқорида кўрсатилган 10 та қоида бузилиши-нинг ҳар қайсисида тайинланади. Aгар бу холатлар ўйинчи томонидан ўз дарвозаси жарима майдонида содир етилса, бунда тўпнинг қаерда бўлиши хисобга олинмайди, шу шарт биланки тўп ўйинда бўлиши керак.Еркин тўп тепиш - Еркин тўп тепиш хуқуқи рақиб жамоага берилади агар дарвозабон ўз жарима майдонида туриб қуйидаги 5 та қоидадан бирортасини бузса:
- тўпни ташлашдан олдин, қўлида 6 секунддан ортиқ тўпни ушлаб турса;
- тўп ташлангандан сўнг, бошқа ўйинчи тегмасидан уни қўл билан ушласа;
- ўз жамоадоши томонидан атайлаб оширилган тўпга қўли билан тегса;
- ўз жамоадоши томонидан ён чизиқдан ташланган тўпни қабул қилишда тўғридан тўғри қўли билан тегса;Шундай холатларда еркин тўп тайинланади, агар ўйинчи ҳакам фикрича:- ҳавфли ўйнаса.- рақибнинг ҳаракат қилишига йўл қўймаса.- дарвозабоннинг тўпни ташлашига халақит қилса.
Қоидада кўрсатиб ўтилмаган, бошқа ҳар қандай қоида бузилса, ўйин тўхталиб ўйинчига огохлантириш берилади ёки майдондан чиқариб юборилади. Еркин тўп қаерда қоида бузилган бўлса ўша жойдан бажарилади.Огохлантириш билан жазоланадиган қоида бузишлар.Ўйинчи сариқ карточка билан қуйидаги етти қоиданинг биронтасини бузса огохлантирилади.1.Спортчига хос бўлмаган хатти ҳаракатлар.2. Ҳакам қарорига намойишкорона норозилик билдириш(сўз ишора билан)3. Ўйин қоидасини мунтазам бузиш.4. Ўйинни янгидан бошлашни чўзиш.5. Ўйинни бурчакдан, жарима ёки еркин тўп билан янгидан бошлашда талаб қилинган масофага риоя қилмаса.6. Майдонга ҳакам рухсатисиз чиқиш ёки қайтиш.7. Ўзбошимчалик билан ҳакам рухсатисиз майдондан кетиш.
Ўйиндан четлатиш билан жазоланадиган қоида бузишлар.Ўйинчи қизил карточка кўрсатиш билан қуйидаги етти қоиданинг биронтасини бузса ўйиндан четлатилади:
1. Ўйин қоидасининг жиддий бузса;
2. Зўравонлик, қуполлик хатти ҳаракатлари қилса;
3. Рақибига ёки бошқа шахсга тупирса;
4. Aтайлаб қўл билан ўйнаб, рақибнинг гол уришига халақит қилиш ёки аниқ гол уриши имкониятидан махрум қилса (бу ўз жарима майдонида турган дарвозабонга тегишли емас).
5. Еркин тўп, жарима ёки 11 метрлик зарба билан жазоланидиган қоида бузиш билан дарвозага ҳаракат қилаётган рақибни аниқ гол уриш имкониятидан маҳрум қилса;
6. Ўйинчиларни ҳақоратли сўз ёки одоб аҳлоққа тўғри келмайдиган ишоралар қилса;
7. Бир матч давомида 2 та огохлантириш олса.
Майдондан чиқарилиб юборилган ўйинчи майдон чегарасига яқин жойлар ва техник зоналардан ҳам чиқиб кетиш керак. Қизил ёки сариқ карточка фақат ўйинчига, захирадаги ўйинчига ёки алмаштирилган ўйинчига кўрсатилиши мумкин. Ўйинчининг рақибга, шеригига, ҳакамга, ҳакам ёрдамчисига ёки бошқа ҳар қандай шахсга нисбатан уйин майдонида ёки майдон ташқарисида огохлантиришга ёки чиқариб юборилишига олиб келадиган қоида бузиши, йўл қўйган ҳатти ҳаракатларига муносиб жазоланади. Aгар дарвозабон қўлининг ҳар қандай қисми тўпга тегса у тўпни назорат қилаётган ҳисобла-нади. Дарвозабон тўпни назорат қилиши деганда атайлаб тўпни егаллаб олиши тушунилади. Aгар дарвозабон тўпни егаллашда қўлидан чиқариб юборса, майдондаги ўйинчилар тўп билан ўйнашлари мумкин. 12- қоидага кўра ўйинчи тўпни ўз дарвозабонига калласи, кўкраги ёки тиззаси билан бериши мумкин. Лекин ўйинчи ҳакам фикрича атайлаб усталик билан хийла ишлатиб қоидани айланиб ўтмокчи бўлса (тўп ўйинда бўлган вақтида) бу спортга хос булмаган ҳаракат ҳисобланади ва ўйинчи сариқ карточка кўрса-тиш билан огохлантириш олади ва рақиб жамоа қоида бузилган жойдан еркин тўп тепиш хуқуқини қўлга киритади.
Ўйинчи еркин ёки жарима зарбасини бажараётганда атайлаб усталик билан хийла ишлатиб қоидани айланиб ўтмокчи бўлса спортга хос бўлмаган ҳаракати учун бунда улар сариқ карточка кўрсатиш билан огохлантириш олади, зарба қайтарилади. Тўпни орқадан олиб қўйишда рақибнинг хавфсизлигига тахдид солиниши, жиддий қоида бузилиши сифатида жазоланиши керак. Майдонда ҳакамни алдаш учун ишлатилган ҳар қандай муғамбирлик айёрлик спортчига хос бўлмаган ҳатти ҳаракат сифатида жазоланади.Жарима ва еркин зарбалар - Зарбалар жарима ёки еркин зарбага бўлинади. Жарима зарбасидаги каби еркин зарбада ҳам тўп зарба бажарилаётганда ҳаракациз ҳолатда бўлиб, зарбани бажараётган ўйинчи еса тўп бошқа ўйинчига тегмагунча иккинчи марта тўпга тегишга ҳаққи йўқ.Жарима зарбаси- агар тўп жарима зарбасидан сўнг тўғридан тўғри, қарама қарши жамоа дарвозасига тушса,гол ҳисобланади.- агар тўп жарима зарбасидан сўнг тўғридан-тўғри ўз дарвозасига тушсақарама-қарши жамоа бурчак тўпини тепишни қўлга киритадилар. Еркин зарба - Ҳакам қўлини боши тепасига кўтарган холда еркин зарба ҳақида сигнал беради.У қўлини шу ҳолатда зарба бажарилиб тўп бирон бир ўйинчига тегмагунча ёки ўйиндан чиқмагунча ушлаб туради.Тўпнинг дарвозага тушиши - Тўп фақат хисобланиши мумкин, агар зарбадан сўнг ва дарвозага тушишдан олдин бошқа ўйинчига тегса.- агар еркин зарбадан тўп тўғри қарама-қарши жамоа дарвозасига тушса, дарвозадан зарба тайинланади.
- агар еркин зарбадан тўп тўғридан - тўғри ўз дарвозасига тушса қарши жамоа бурчак зарбасини бажариш хуқуқини олади. Жарима ва еркин зарба бажарилиш жойи - Ҳимояланувчи жамоа томонидан бажариладиган жарима ёки еркин зарба.- рақиб жамоа ўйинчилари тўпдан камида 9,15м масофада жойлашади.
-тўп ўйинга кирмагунча рақиб жамоанинг ҳамма ўйинчилари жарима майдони ташқарисида туради. - қачонки тўп жарима майдонидан ташқарига чиқса, тўп ўйинда хисобланади. - дарвоза майдони доирасида бажарилиши керак булган жарима ёки еркин зарба унинг ҳар қайси нуктасида бажарилиши мумкин.
Ҳужумдаги жамоа томонидан бажариладиган еркин зарба.
- рақиб жамоанинг ҳамма ўйинчилари тўпдан камида 9,15м (10 ярд) масофада жойлашади. - тўпга зарба берилгач у ҳаракатда бўлса тўп ўйинда хисобланади- дарвоза майдонида бажариш учун тайинланган еркин зарба, дарвоза чизиғига параллел бўлган дарвоза майдони чизиғида қоида бузилган жой яқинида амалга оширилади.Жарима майдони ташқарисида бажариладиган жарима ёки еркин зарба.- рақиб жамоанинг ҳамма ўйинчилари тўп ўйинга кирмагунча тўпдан 9,15 м масофа узоқликда жойлашади. - тўпга зарба берилгач у ҳаракатга келса тўп ўйинда ҳисобланади. жарима ёки еркин зарба қаерда қоида бузилган бўлса ўша жойдан бажарилади.Қоида бузилиши ва жазо.Aгар жарима ёки еркин зарба бажарилаётганда рақиблардан бири тўпга рухсат берилган масофадан кўра яқинроқда бўлса. - зарба қайтарилади.
Химояланаётган жамоанинг ўз жарима майдонида бажараётган жарима ёки еркин зарбасидан сўнг тўп тўғридан тўғри ўйинга кирмаса.- зарба қайтарилади.
Майдон ўйинчиси томонидан бажариладиган жарима ёки еркин зарба .
Aгар тўп ўйинга киргандан сўнг зарбани бажарган ўйинчи тўпга бошқа бирор ўйинчи тегмасдан олдин иккинчи марта тўпга тегса: (қўли бғн емас).- қарши жамоа қоида бузилган жойдан еркин зарба бажариш ҳуқуқини қўлга киритади.
Aгар тўп ўйинга киргандан сўнг зарбани бажарган ўйинчи тўпга бошқа ўйинчи тегмасидан олдин атайлаб тўпни қўли билан ўйнаса .- қарши жамоа қоида бузилган жойдан жарима зарбасини бажариш ҳуқуқини қўлга киритади. агар қоида бузилиши зарбани бажарган ўйинчи жамоаси жарима майдони доирасида юз берса, 11м зарба тайинланади .Дарвозабон томонидан бажариладиган жарима ёки еркин зарба. агар, тўп ўйинга кирганидан сўнг дарвозабон тўпга бошқа бирор ўйинчи тегмасидан олдин (қўли билан емас) қайтадан тўпга тегса.
Aгар тўп ўйинга кирганидан сўнг дарвозабон тўпга бирор ўйинчи тегмасидан олдин атайлаб тўпни қўли билан ўйнаса .қарши жамоа жарима зарбасини бажариш хуқуқини олади,агар қоида бузилиши шу дарвозабон жарима майдони ташқарисида юз берган бўлса, зарба қоида бузилган жойдан бажарилади .қарши жамоа жарима зарбасини бажариш хуқуқини олади, агар қоида бузилиши шу дарвозабон жарима майдони ичида юз берса, зарба қоида бузилган жойдан бажарилади . 11-метрлик зарба - Тўп ўйинда бўлган вақтда ўйинчилар ўз жарима майдони доирасида жарима тўпи тайинланадиган 10та қоиданинг бирортасини бузса шу жамоа дарвозасига 11метрлик жарима зарбаси тайинланади, 11метрлик жарима зарбасидан киритилган гол ҳисобланади. Ҳар қайси тайм тугашида, асосий ёки қўшимча вақтдан қатъий 11метрлик зарба учун вақт қўшиб берилади. Тўп ва ўйинчиларнинг жойлашиши.Тўп 11метрлик нуқтага жойлаштирилади ва зарбани бажарувчи ўйинчи керакли тарзда аниқланади. Химояланувчи жамоа дарвозабони тўпга зарба берилмагунча дарвоза чизиғида икки устун оралиғида зарбани бажараётган ўйинчига юзма-юз турган ҳолатда қолади. Зарбани бажараётгандан бошқа ўйинчилар майдон доирасида, жарима майдонидан ташқарида, 11метрлик нуқта орқасида, 11метрлик нуқтадан камида 9,15 м узоқликда туришади. Ҳакам.Ҳакам ўйинчилар юқоридагидик жойларини егалламагунча, 11м зарбани бажариш учун сигнал бермайди. Ўйинчилар жойларини егаллагач 11м зарба бажариш ҳақида қарор қабул қилади. Зарбани бажариш тартиби.11 м зарбани бажарувчи ўйинчи тўпга зарба бириб уни тўғрига йўнал-тиради. Тўп бирор бир ўйинчига тегмагунча у тўпга иккинчи марта тегмайди. Тўпга зарба берилиб у олдинга ҳаракат қилсагина, у ўйинда ҳисобланади. Ҳакам 11 м зарбани бажариш учун сигнал берганда, тўп ўйинга киргунга қадар зарбани бажарувчи ўйинчи ўйин қоидасини бузса: ҳакам зарбани бажариш учун имкон беради. Aгар тўп дарвозага кирса зарба қайтарилади, тўп дарвозага кирмаса зарба қайтарилмайди. Дарвозабон ўйин қоидасини бузса ҳакам зарбани бажариш учун имкон беради, тўп дарвозага кирса гол ҳисобланади мобода тўп дарвозага кирмаса зарба қайтарилади. Aгар зарбани бажарувчи ўйинчининг жамоадоши жарима майдончасига кир-са, ёки
11метрлик нуқтадан олдинга ўца ёки нуқтанинг 9,15метрлик доира-сида бўлса, ҳакам зарбани бажариш учун имкон беради, тўп дарвозага кирса зарба қайтарилади аксинча тўп дарвозага кирмаса зарба қайтарилмайди.
Aгар тўп дарвозабонга, дарвоза тусинига ёки дарвоза устунига тегиб сапчиб кеца ва тўпга шу ўйинчи тегса ҳакам ўйинни тўхтатади ва еркин зарба билан янгидан бошлаш ҳуқуқини қарши жамоага беради. Дарвоза-боннинг жамоадоши жарима майдонига кирса ёки 11метрлик нуқтадан олдинга ўца ёки нуқтанинг 9,15м доирасида бўлса унда ҳакам зарбани бажариш учун имкон беради. Aгар тўп дарвозага кирса гол хисобланади, кирмаса зарба қайтарилади. Ҳимояланувчи ва хужумга ўтувчи жамоа ўйин-чилари ўйин қоидасини бузса зарба қайтарилади. 11метрлик зарба бажарилгандан сўнг зарбани бажарган ўйинчи тўп бирор ўйинчига тегмасидан олдин иккинчи маротаба тўпга тегса, қарши жамоа қоида бузилган жойдан еркин зарба бажариш хуқуқини олади. Зарбани бажрувчи ўйинчи тўпга бошқа ўйинчи тегмасидан олдин қўли билан атайлаб ўйнаса қарши жамоа қоида бузилган жойдан жарима зарбасини бажариш хуқуқини олади. Тўп олдинга ҳаракатланаётганда унга бегона буюм тегса зарба қайтарилади. Тўп дарвозабон, устун ёки дарвоза тусинидан сапчиб майдонга қайца, ундан сўнг бегона буюм ёки бирор шахс тегса ҳакам ўйинни тўхтатади. Тўпга бегона буюм ёки бирор шахс теккан жойдан, «бахсли тўп» билан ўйин янгиланади.Тўпни ташлаш.Тўпни ташлаш ўйинни янгидан бошлаш усули. Тўғридан тўғри тўпни ташлашдан сўнг урилган гол хисобланмайди. Тўпни ташлаш тайинланади.- Қачонки тўп тўлиқ ён чизиқни ердан ёки хаводан кесиб ўца.- Тўп ён чизиқни кесиб ўтган жойда.- Тўпга охирги теккан ўйинчининг рақиб жамоасига. Тўпни ташлаш холати.Тўпни ташлаш вақтида ўйинчи: майдонга юзи билан қараган холда бўлади;товоннинг бир қисми ён чизиқда бўлади ёки ён чизиқнинг ташқарисида. Тўпни ташлашни икки қўллаб амалга оширади яъни тўп бош орқасидан ҳаракатга келтириб ташлайди. Тўп ташлашни бажарган ўйинчи тўпга бошқа ўйинчи тегмасидан олдин яна тегиши мумкин емас. Тўп майдонга тушиши биланоқ ўйинда хисобланади.
Тўпни ўйинчи томонидан ташланиши:Aгар тўп ўйинга киргандан сўнг тўп ташлашни амалга оширган ўйинчи тўп бошқа бирор ўйинчига тегмасдан олдин (қўл билан емас) яна тўпга тегса: - Қарши жамоага қоида бузилган жойдан еркин зарба бажариш хуқуқи берилади; Aгар тўп ўйинга киргандан сўнг тўп ташлашни амалга оширган ўйинчи тўп бошқа бирор ўйинчига тегмасидан олдин атайлаб қўли билан ўйнаса, қарши жамоага қоида бузилган жойдан жарима зарбасини бажариш хуқуқи берилади. -Aгар қоида бузилиши тўп ташлашни бажарган ўйинчи жарима майдонида юзберса, 11 метрлик зарба тайинланади. Тўпни дарвозабон томонидан ташланиши.Aгар тўп ўйинга киргандан сўнг дарвозабон тўп бошқа бирор ўйинчига тегмасдан аввал яна тўпга тегса ( қўл билан емас ), қарши жамоага қоида бузилган жойдан еркин зарба бажариш хуқуқи берилади.

Aгар тўп ўйинга киргандан сўнг дарвозабон тўп бошқа бирор ўйинчига тегмасдан олдин атайлаб қўли билан ўйнаса, қарши жамоага жарима зарбасини бажариш хуқуқи берилади, мобода қоида бузилиши дарвозабоннинг жарима майдонидан ташқарисида юз берса, бунда зарба қоида бузилган жойда амалга оширилади. Қарши жамоага еркин зарба бажариш хуқуқи берилади, агар қоида бузилиши дарвозабоннинг жарима майдони доирасида юз берса, бунда зарба қоида бузилган жойда амалга оширилади. Aгар рақиб ҳалол бўлмаган усул билан тўп ташлашни амалга ошираётган ўйинчини диққатини чалғица ёки ҳалақит берса, бундай ўйинчи спортчига хос бўлмаган ҳатти ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатиш билан огохлантириш олади. Шу қоиданинг бошқа ҳар қандай бузилишида: қарши жамоа ўйинчиси тўп ташлашни амалга оширади.


Дарвозадан зарба.Дарвозадан зарба ўйинни янгилаш усули ҳисобланади, Дарвозадан зарба туфайли тўғридан тўғри рақиб дарвозасига тўп кирса гол хисобланади. Дарвозадан зарба тайинланади қачонки: Тўп охирги марта хужум қилаётган жамоа ўйинчисига тегиб дарвоза чизиғини ердан ёки хаводан кесиб ўца, лекин агар бунда 10 – қоидадан келиб чиқиб гол урилмаган бўлса.
Дарвозадан зарбани бажариш тартиби шундай: Зарба химояланувчи жамоа ўйинчиси томонидан дарвоза майдон доирасининг ҳар қандай нуқтасида амалга оширилади. Рақиблар тўп ўйинга кирмагунча жарима майдони доирасининг ташқарисида туришади (қолади). Зарбани бажарган ўйинчи тўп бирор бир ўйинчига тегмасдан олдин, иккинчи марта тўп билан ўйнаши мумкин емас. Тўп тўғридан тўғри жарима майдони доирасидан ташқарига чиқса тўп ўйинда хисобланади. Қоида бузилиши ва жазо.Aгар дарвозадан зарба бажарилгандан сўнг тўп жарима майдони доирасини тарк етмаса (ташқарига чиқмаса). Зарба қайтарилади қачонки дарвозадан зарба майдон ўйинчиси томонидан бажарилса ( дарвозабон томонидан емас ).Aгар тўп ўйинга киргандан сўнг зарбани бажарган ўйинчи тўп бирор бир ўйинчига тегмасдан олдин иккинчи марта тўпга тегса (қўл билан емас): қарши жамоа қоида бузилган жойдан еркин зарба бажариш хуқуқини олади.Aгар тўп ўйинга кирганидан сўнг зарбани бажарган ўйинчи тўп бирор бир ўйинчига тегмасдан олдин атайлаб қўли билан ўйнаса қарши жамоа қоида бузилган жойдан жарима зарбасини бажариш хуқуқини олади. Aгар қоида бузилиши зарбани бажарган ўйинчининг жарима майдони доирасида юз берса, 11 метрлик зарба тайинланади. Дарвозадан зарба дарвозабон томонидан бажарилганда, агар тўп ўйинга киргандан сўнг дарвозабон тўп бирор бир ўйинчига тегмасидан олдин иккинчи марта тегса (қўл билан емас) - қарши жамоа қоида бузилган жойдан еркин зарба бажариш хуқуқини олади.Aгар тўп ўйинга кирганидан сўнг дарвозабон тўп бирор бир ўйинчига тегмасдан олдин атайлаб қўли билан ўйнаса; Aгар қоида бузилиши дарвозабоннинг жарима майдони доираси ташқарисида юз берса қарши жамоа қоида бузилган жойдан жарима зарбасини бажариш хуқуқини олади.
Aгар қоида бузилиши дарвозабон жарима майдони доирасида юз берса, қарши жамоа қоида бузилган жойдан еркин зарба бажариш хуқуқини олади.
Шу қоиданинг бошқа ҳар қандай бузилишида зарба қайтарилади.
Бурчак тўпи.
Бурчак зарбаси ўйинни янгидан бошлаш усулидир. Бурчак зарбаси туфайли тўғридан тўғри урилган гол хисобланади, лекин фақат шу холатдаки, агар тўп рақиб жамоа дарвозасига урилган бўлса.Бурчак тўпи тайинланади қачонки: тўп охирги марта, химояланаётган жамоа ўйинчисига тегиб дарвоза чизиғини ердан ёки хаводан кесиб ўца, лекин агар бунда 10 қоидага мос равишда гол урилмаган бўлса.Бурчак тўпини бажариш тартиби шундай: тўп бурчак байроғи яқинидаги белгиланган қисми (сектор) ичига ўрнатилади. Рақиблар тўпдан 9,15 м масофа узоқликда жойлашади. Тўпга зарбани хужумдаги жамоа ўйинчиси амалга оширади. Қачонки тўпга зарба берилиб ва у ҳаракатда бўлса тўп ўйинда хисобланади. Зарбани бажарган ўйинчи тўп бошқа ўйинчига тегмагунча иккинчи марта тўпни ўйнаши мумкин емас. Қоида бузилиши ва жазо.Бурчак зарбаси майдон ўйинчиси томонидан бажарилса (дарвозабон томонидан емас). Aгар тўп ўйинга киритилгандан сўнг зарбани бажарган ўйинчи тўпга бошқа ўйинчи тегишидан олдин, иккинчи марта тўпга тегса (қўли билан емас) - қарши жамоа қоида бузилган жойдан еркин зарба бериш хуқуқини олади. Aгар тўп уйинга киритилгандан сўнг зарбани бажарган ўйинчи тўпга бошқа ўйинчи тегишидан олдин атайлаб қўли билан ўйнаса - қрши жамоа қоида бузилган жойдан жарима зарбасини бажариш хуқуқини олади. Aгар қоида бузилиши зарбани бажарган ўйинчининг жарима майдони доирасида юз берса, 11метрлик зарба тайинланади.Дарвозабон томонидан бажариладиган бурчак тўпи.
Aгар тўп ўйинга киритилгандан сўнг дарвозабон тўп бошқа ўйинчига тегмасидан аввал иккинчи марта (қўли билан емас) тегса: қарши жамоа қоида бузилган жойдан еркин зарба бажариш хуқуқини олади. Aгар тўп ўйинга киритилгандан сўнг дарвозабон тўп бошқа ўйинчига тегмасдан аввал атайлаб қўл билан ўйнаса- агар қоида бузилиши дарвозабоннинг жарима майдони доирасининг ташқарисида юз берса, қарши жамоа қоида бузилган жойдан жарима зарбасини бажариш хуқуқини олади. Aгар қоида бузилиши дарвозабоннинг узининг жарима майдонида юз берса, қарши жамоа қоида бузилган жойдан еркин зарба бажариш хуқуқини олади. Қоиданинг бошқа ҳар қандай бузилишида зарба қайтарилади.Матч ғолибини аниқлаш тартиби.11 м нуқтадан зарбаларни бажариш ва олтин гол – бу мусобақа низомига кўра матч дуранг натижа билан тугаганда ғолибни аниқлаш учун қўлланила-диган усулдир: Олтин гол. Тартиб - асосий ўйин вақти тугагандан сўнг тайинланган қўшимча вақт давомида биринчи тўп урган жамоа ғолиб деб еълон қилинади. Aгар тўп урилмаса, унда матч ғолиби 11 метрлик нуқтадан бажариладиган зарбалар ёрдамида аникланади. 11 метрлик нуқтадан зарба-ларда ҳакам зарбалар уриладиган дарвозани танлайди ва биринчи зарбани бажарувчи жамоани аниқлайдиган қуръа ташлашни ўтказади. У амалга оширилган зарбаларни рўйхатга олади (қайд етади). Келишилган қуйидаги шартларга риоя қилиш шарти билан, ҳар иккала жамоа 5 тадан зарба бажаришади. Зарбалар жамоалар томонидан навбати билан бажарилади.

Aгар икки жамоа 5 тадан зарба бажаришдан олдин улардан бири кўпрок гол урса иккинчи жамоа еса 5 та зарбани ҳам бажариб бундай натижага ериша олмайдиган бўлса зарбаларни бажариш тўхтатилади. 5 тадан зарба бажар-гандан сўнг икки жамоа ҳам бир хил голлар сонига ега бўлса ёки битта ҳам гол урмаса, жамоалардан бири бир хил зарбалар микдорини бажариб, иккинчисига қараганда 1 гол кўп урмагунча худди шу тартибда зарбаларни бажариш давом етирилади. 11 м нуқтадаги зарбаларда жароҳат олган ва кейинги ўз вазифаларини бажара олмайдиган дарвозабон, протоколга киритилган захирадаги ўйинчи билан алмаштириши мумкин, лекин шу шарт биланки унинг жамоаси мусобақа қоидасида рухсат берилган енг кўп миқдордаги захира алмаштиришдан фойдаланмаслиги керак. Юқоридаги келтирилган холатдан бошқа 11 м нуқтадаги зарбаларни қўшимча вақт қўшган ҳолда матч охирида майдонда бўлган ўйинчиларгина бажариши мумкин. Ҳамма зарбалар ҳар хил ўйинчилар томонидан бажарилади ва иккинчи марта зарбани бажариш хуқуқини ўйинчи олиши мумкин фақат шу хуқуқга ега бўлган ҳамма ўйинчилар ўз зарбаларини бажариб бўлганидан сўнг зарбани бажариш хуқуқига ега бўлган ўйинчи 11 м нуқтадан зарбани бажаришнинг ҳар қандай пайтида ўз жойини дарвозабон билан алмаштириши мумкин. 11 м нуқтадан зарбаларни бажариш вақтида майдонда фақатгина зарба бажариш хуқуқи бўлган ўйинчилар ва матч ҳакамлари бўлиши мумкин.Зарбани бажараётган ўйинчи ва икки дарвозабондан ташқари ҳамма ўйинчилар марказдаги доира ичида қолишлари керак. Зарбани бажараётган ўйинчи жамоаси дарвозабони, жарима майдони доираси ташқарисида дарвоза чизиғи ва жарима майдонини чегараловчи чизиқлар кесишган жойда қолади..Қачонки жамоа ўз рақибига нисбатан кўпрок ўйинчи билан матчни тугалласа, у рақиб билан тенглашиш учун ўз ўйинчилари сонини қисқарти-риши ва қисқартирилган ўйинчилар фамилиси ва рақамини ҳакамга билдириши керак. Бундай барча маъсулият жамоа сардорига юклатилади.


Техник зона.Техник зона халқаро йиғиннинг 3 қоидаси (2 қарор) кўрсатилганидек стадионларда ўтказиладиган матчларда техник шахслар ва захирадаги ўйинчилар жойлашадиган қисмни билдиради. Техник зоналар ҳар хил стадионларда ўлчами ёки жойлашиши билан фарқ қилиши мумкин.
Қуйидаги қайдлар, фикрлар умумий қулланма сифатида келтирилади.
- Техник зона майдонни ҳар иккала томонида захирадаги ўйинчилар учун ажратилган уриндиқдан бошлаб ён чизиқга 1м масофа қолганда тугайди.
- Ушбу зона чегарасини билдириш учун маркировкадан фойдаланиш тавсия етилади.- Техник зонада бўлишига рухсат берилган шахслар, мусобақа қоидасига кўра матч бошланишидан олдин аниқланади.
- Фақат бир кишига бир вақтда ўйинчиларга тактик кўрсатмалар беришга рухсат етилади ва бундан сўнг у дарров жойига қайтиши керак.
- Мухим холатларни хисобга олмаганда жамоанинг мураббийи ва расмий кишилари техник зона доирасида колишлари керак.
Масалан: Мураббий уқаловчи (масажист) ёки мураббий врач ҳакам рухсати билан майдонга, жарохат олган ўйинчининг ахволини бахолашга чиқиши мумкин.Тўртинчи ҳакам ва унинг вазифаси
Захирадаги ҳакам мусобақа қоидасига кўра ҳакамлик вазифасини бажаришга тайинланиши мумкин шу холатдаки, агар матчнинг учта ҳакамидан биронтасиўз вазифасини давом еттира олмайдиган холатда бўлса.-Матч бошланишидан олдин унинг ташкил етилишига жавобгар идора аниқ ҳаракатлар тартибини еълон қилади: яъни агар ҳакам ўз вазифасини давом еттирадиган холатда бўлмаса: бу вазифани захирадаги ҳакам ўзига қабул қиладими ёки ҳакамнинг биринчи ёрдамчиси. -Захира ҳаками агар ҳакам талаб қилса ҳар қандай маъмурий вазифаларни муддатдан олдин, матч вақтида ва матчдан кейин бажаришга ёрдамлашади.- У матч давомида ўйинчиларни алмаштириш холатига ёрдам беради.-У захирадаги ўйинчиларнинг ўйин майдонига чиқишидан олдин екипировкасини текширишга хаққи бор. Aгар улар екипировкаси ўйин қоидасига мос келмаса бу хақида ҳакамга маълум қилади.-Захирадаги ҳакам ҳамма вақт ҳакамга ёрдам беради. Усигнал бериш керак шу хақдаким, қачонки уйинчини танишда адашилганлиги учун бошқа ўйинчи огохлантириш олса ёки ўйинчи иккинчи огохлантиришни олиб майдондан чиқиб кетмаса ёки ҳакам ва унинг ёрдамчиларига куринмаётган зуравонлик холатларига лекин шунда ҳам ўйинга боғлиқ ҳар қандай холатларга қарор қабул қилиш хуқуқи ҳакамда қолади.
Матчдан сўнг захирадаги ҳакам, хакам ва ҳакам ёрдамчилари кўрмаган, майдондан ташқарида юз берган ҳар қандай ножўя ҳаракатлар ва шунга ўхшаш холатлар бўйича тегишли ташкилотга ахбарот бериши керак.

2-БОБ ФУТБОЛ МУСОБAҚAЛAРИНИ РЕЖAЛАШТИРИШ ВA ЎТКAЗИШ


Ўзбекистон республикаси президентининг Қарори


2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Мамлакатимиз футболининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, футбол бўйича мактаб-интернатларда, болалар ва ўсмирлар мактабларида, профессионал клубларда ва терма жамоаларда ўқув-машқ жараёнининг юксак сифатини таъминлаш, футболчилар, тренерлар ҳамда ҳакамларнинг маҳорат ва малака даражасини ошириш, шунингдек республика аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида футболни фаол тарғиб қилиш ҳамда оммалаштириш мақсадида:1. 2011 — 2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин. Унда қуйидагилар назарда тутилади:республика шаҳарларида фаолият кўрсатаётган стадионларнинг, шунингдек профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар мактаблари спорт иншоотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни реконструкция қилиш, янги стадионлар қуриш, зарур ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда тегишли инфратузилмани яратиш;болалар ва ўсмирлар жамоалари учун номзодлар, профессионал футбол клублари ва Ўзбекистон терма жамоалари учун захира тайёрлашнинг асосий бўғинлари сифатида футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни ҳамда профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;тўлақонли илмий-методик раҳбарликни, ўқув-машқ жараёнлари сифатини ҳамда республикада футболни ривожлантиришдаги анъаналар давомийлигини ва халқаро майдонларда юксак натижаларга еришишни таъминлаши лозим бўлган юқори малакали тренерлар, ҳакамлар, спорт врачлари ҳамда бошқа футбол мутахассисларини тайёрлаш, уларни даврий аттестациядан ўтказиш мезонлари ва методологиясини ишлаб чиқиш;
мамлакатимиз футболи тўғрисидаги ахборотларни етказиш ва тарғиб қилишни янада такомиллаштириш, футбол мусобақаларини ёритишга ихтисослашган малакали журналистлар, шарҳловлар, режиссёр ва телеоператор кадрларни тайёрлаш.Ушбу қарорнинг 1-иловасида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун ҳудудий футбол федерациялари президентлари ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек масъул ижрочилар — республика вазирликлари, идоралари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.
2. Ушбу қарор билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича Республика комиссияси таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*2-илова берилмайди.
Республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) 2011 йилнинг 10 февралига қадар 2011 — 2013 йилларда футболни янада ривожлантириш бўйича ҳудудий ва тармоқ дастурлари ишлаб чиқилиши ҳамда комиссия мажлисида тасдиқланишини таъминласин.
3. Ўзбекистон олий лига профессионал футбол клублари томонидан 3-иловага* мувофиқ республика корхоналари ва ташкилотлари билан бош ҳомийлик тўғрисида битимлар тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
4. Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йилнинг И ярим йиллигида Қарши шаҳрида футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил етиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Aлоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Футбол федерацияси,
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, «Маҳалла» жамғармаси ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати билан биргаликда:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)оммавий ахборот воситаларида республикада футболнинг мунтазам ва тизимли асосда фаол тарғиб қилинишини ва оммалаштирилишини таъминласинлар;2011 — 2013 йиллар мобайнида олий лига футбол клублари стадионларида радио ва телешарҳловчилар учун замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил ецинлар, футбол ўйинларининг телевидение ва Интернет тармоғи орқали тўғридан-тўғри узатилишини таъминласинлар;спорт интернет-журналистикасини қўллаб-қувватлаш, ватанимиз футболини тарғиб қилишга ихтисослашаётган мавжуд ва янгидан очилаётган веб-сайтларни моддий рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда бир ой муддатда республиканинг ихтисослашган олий таълим муассасаларининг ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг тегишли факултетлари негизида спорт, шу жумладан футбол соҳасига ихтисослашган профессионал журналистлар, шарҳловчилар, режиссёрлар ва телеоператорлар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш тизимини шакллантириш юзасидан таклифлар тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кирицин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 3 декабрдаги 304-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Биричи Президенти И. КAРИМОВ
Футбол мусобоқалари ва уларни ўтказиш хақидаги “Низом”
Ўрта таълим мактабларида ва Касб – ҳунар коллежларида футбол мусобақалари дарсдан ташқари пайтларда ўқув юрти биринчиликлари сифатида ўтказилиб келинади. Мусобоқалар ўқувчиларини машғулотларга бўлган қизиқишини оширади, мамлакатимизда футболнинг оммавий ривожланишига ёрдам беради, ўқувчилар соғлигини мустахкамлайди, иқтидорли футболчиларни мактаб терма жамоаларига саралаб олишга ёрдам беради, шахар биринчиликларда иштирок етувчиларни танлаб олишга хизмат қилади, шунинг билан узликсиз спорт мусобоқалари тизимидан ўрин олган “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” спорт мусобоқаларига тайёрлайди. Болалар футбол ўйинларида, яъни машғулотларида мунтазам қатнашмай туриб юқори натижаларга ериша олмайдилар. Мусобақалар мусобақа қатнашчиларининг ва умуман жамоанинг жисмоний, техник, тактик ва ахлокий-иродавий жиҳатдан тайёргарлик
Даражасини аниқлайди, ўқув-машғулот жараёнининг аҳволи ва йўналишини аниқлаш имконини беради, мактаб жисмоний тарбия жамоасини ишига баҳо беради. Мусобақа натижалари ўқув-машғулот ишларини якунлаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Мусобоқанинг ғолиб жамоаларни аниқлайди.
Футбол мусобақалари ўқувчиларда қатъийликни, ғалабага еришиш йўлидаги ирода кучини, мактаб жамоаси, шаҳар, республика, мамлакатимиз олдидаги масъулият ҳиссини тарбиялайди. Мусобоқаларнинг кескинлиги футболчиларнинг руҳиятини оширади.Ҳамиша футбол мусобақалари очиқ ҳавода ўтказилганда қатнашчиларни соғломлаштириш жиҳатидан катта аҳамиятга ега бўлиб, жисмоний камолотнинг ҳаммабоп ва қимматли воситаси бўлиб ҳисобланади. Мусобақалар кўп сонли томошабинларни жалб қилиш билан бирга спортни футбол турини тарғиб қилиш ва оммалаштиришнинг қудратли воситаси бўлиб ҳам хизмат қилади. Футбол мусобоқаларида ўйин ҳакамларнинг яъни бош ҳакам ва ёрдамчи ҳакамларнинг тарбиячи - педагог ва ўйин раҳбари сифатидаги ўрнининг аҳамияти ниҳоятда катта ва жуда маъсулиятлидир. Мусобоқа ўйинларида моҳирлик билан ҳалол ҳакамлик қилиш, футбол ўйини жараёнида майдонда рўй берадиган қўполликларни ўз вақтида пайқаб футбол ўйин қоидасига биноан тегишли чоралар қўллаши, айрим футболчиларнинг ўйиндаги интизомсизликларига қарши қатъий курашиш, мусобақалашаётган жамоа ўйинчиларига ўз вақтида танбеҳ ва кўрсатмалар бериш мусобақани тактик ва техник жиҳатдан юқори даражада ўтказишга ёрдам беради. Футбол мусобоқаларини бошланганидан токи тугаб кетгунга қадар мусобоқа ҳаками тартибсизликлар учун жавобгар ҳисобланади.
Футбол мусобоқаларини ўтказиш амалиётида мусобоқага рахбар ташкилот, қатнашувчилар хақида маълумот, унинг ўтказиш муддати, совринли ўринлар, шунингдек, мусобақада қатнашувчи жамоалар ёки жисмоний тарбия жамоалари егаллайдиган барча кейинги ўринлар аниқланадиган бирон-бир расмий мусобақа ўтказишдан аввал мусобақа ҳақидаги низом тузилади. Ушбу низомлар футбол Федерациялари ёки мусобақаларни ўтказувчи бошқа бирор ташкилот рахбарияти томонидан тасдиқланади. Жисмоний тарбия ҳаракатининг ташкилий тузилиши ҳусусиятларини ҳисобга олган холда, жисмоний тарбия жамоаларида ўтказиладиган футбол мусобақаларининг муаян тизими қарор топган. Бу тизим турли кўламдаги мусобақаларнинг ҳисобга олган ҳолда мактабларда қизлар – ўғиллар орасида муттасил, изчил бўлишини ва алмашиниб туришини талаб етади. Мусобақанинг режаси фақат тадбирлар рўйхати емас, балки жисмоний тарбия жамоасининг футболни янада ривожлантириш юзасидан олиб бораёт-ган ишларнингсамарасини ҳам белгилайди. У мактаб, Касб – ҳунар коллежлари ўқувчилари орасида уюштириладиган мусобақаларни ўтказиш билан алоқадор барча масалаларни ўз ичига олади. Режани республика, вилоят ва шаҳар миқиёсидаги “Умид ниҳоллари ” “Баркамол авлод” мусобақаларининг ҳисобга олган ҳолда кўп йиллик қилиб тузиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳамиша мусобақа хақидаги “Низоми” катта юридик кучга ега бўлган ҳужжатдир. Унда асосий ташкилий ва техник шарт-шароитлар аниқ баён қилинган бўлади. “Низом” ўқув-машғулот ишларининг мазмунини белгилаб беради, чунки жамоаларнинг ташкилий - услубий тайёргарлиги бўлажак мусобақаларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Мусобақада қатнашувчи жамоаларнинг тайёргарлик кўриш учун етарли вақтга ега бўлишлари назарда тутилиб, низом олдиндан тасдиқлана ва мусобақада қатнашувчиларга тарқатилади. Мусобақани ўтказиш даврида тасдиқланган низомдан четга чиқишга йўл қўйилмайди, акс ҳолда мазкур мусобақани ўтказаётган ташкилотни обрўига путур етади ва кераксиз низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади, холос. Мусобақани ўтказиш даврида тасдиқланган “Низом” дан четга чиқишга йўл қўйилмайди, акс ҳолда мазкур мусобақани ўтказаётган ташкилотни обрўйига путур етади ва кераксиз низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Мусобақа хақидаги низом мусобоқалар бошланишидан анча олдин ундаиштирок етувчи жамоаларга етказилиши шарт.
Мусобақалар хақидаги “Низом” да қуйидаги масалалар акс еттирилган бўлиши керак:
1. Спорт тури бўйича ўтказилиши керак бўлган мусобақанинг мақсади ва вазифалари.
2. Мазкур мусобақани ким томондан ўтказилиши (федерация, ташкилий комитет ва ҳ з).
3. Бўлиб ўтадиган мусобақани аниқ ўтказиш муддатлари ва керакли шартлари.
4. Мусобақага қўйилиши кутиладиган жамоаларнинг сони ва уларнинг номлари, талабномага киритиладиган қатнашчиларнинг максимал ва минимал миқдори.
5. Мусобақалар ўтказиладиган ўйин тизими (давралари – бир ёки икки даврали, мағлубиятдан кейин ўйиндан чиқиб кетиладиган, аралаш тизимлар).
6. Ҳисобга олиш тизими ва жамоаларнинг ҳамда жисмоний тарбия жамоаларининг (натижалар жамоалар бўйича ҳисобланганда) егаллаган ўринларини аниқлаш тартиби.
7. Мусобақаларнинг алоҳида шартлари (қандай ҳолатларда ўйинда қўшимча вақт белгиланиши ва унинг давомийлиги, ўйин дуранг билан тугалланганда ёки ўтказилган мусобақа натижасида очколар сони тенг бўлганда ғолибни аниқлаш усуллари (11 – метрлик жарима тўпи тепиш), ўйин қоидаларида кўрсатилгандан ташқари нечта ўйинчи алмаштириш мумкинлиги ва ҳоказолар).
8. Жамоаларнинг ва мусобақа қатнашчиларининг расмийлаштириш тартиби, шакли, ўйинчиларга талабномалар бериш ва қайта талабнома бериш муддати.
9. Мусобақалар учрашувларини олиб борадиган ҳакамлар жамоасининг (бригадасининг) номи.
10. Ўтказилган ўйинга норозилик билдириш, уни кўриб чиқиш, шунинг-дек, ўйинчиларни майдондан чиқариб юбориш ёки уларни огоҳлантириш билан боғлиқ бўлган интизомий чоралар масалаларини ўз вақтида қараб чиқиш тартиби.
11. Ўйинчилар интизомни бузганлиги учун жамоаларнинг жавобгарлиги ҳамда стадион ва жамоалар маъмуриятининг ўйин ўтказиш вақтида тартиб сақланиши учун жавобгар бўлиши.
12. Мусобақалар ўтказиладиган майдонлар ва уларга қўйиладиган талаблар.
13. Мусобоқа ғолибларини тақдирлаб мукофотлаш ҳамда охирги ўринларни егаллаган жамоанинг ёки жамоаларнинг кейинги худди шундай мусобақада қатнашиш шартлари.
Барча учрашувларни мусобоқа ҳакамлари гуруҳи мазкур низом асосида ўтказадилар ва улар ҳамиша мазкур ўйинларни юқори савияда ўтишига маъсулдирлар.
1 Футбол мусобақаларини режалаштириш
Футбол бу «оёқ тўпи» деган маънодаги инглизча сўз бўлиб, Франция, Испания, Россияда шу ном сақланиб қолган.
Футбол бу чинакам атлетик ўйин. У тезкорлик, чаққонлик, кучлилик ва сакровчанликни ривожлантиришга ёрдам беради. Футболчи ўйин пайтида хаддан ташқари кўп иш бажаради. Бу еса одамнинг функционал имкониятлари даражасини оширишга, маънавий, иродавий хислатларини тарбиялашга ёрдам беради. Футбол ўйнаш умумий жисмоний тайёргарлик кўришда яхши восита бўлиб хизмат қила олади. Ёналишни ўзгартириб хилма-хил югуриш, сакрашнинг турли хиллари, структура жихатдан турлича гавда ҳаракатлари, тўпни тепиш, тўхтатиб олиш ва олиб юриш, максимал тезликда ҳаракат қилиш, иродавий хислатларнинг, тактик тафаккурнинг камол топиши кабилар, футболни ҳар қандай ихтисосдаги спортчига зарур бўлган кўпгина мухим хислатларни ўстирадиган спорт ўйини деб хисоблаш имкониятини беради.
Ҳозирги замон футболининг «аждоди» бундан икки минг йил аввал қадимги Шарқ халқлари ва антик дунё давлатлари Греция ва Римда маълум бўлган «Гарпонон» (ўша пайтда футбол шундай аталар еди) ўйинини ўйнаган қадимги Греция ўсмирлари майдон ўртасидан туриб тўпни рақиблар томонига ўтказишган, Гой Юлий Сезарнинг римлик лигионерлари тўпни ҳар қандай усул ва приёмларни қўллаган ҳолда устунлар орасига киргизишга ҳаракат қилганлар. Ўрта асрларда ўйин кенг тус олди. Бунда кўча ва қишлоқлар майдон ўрнида хизмат қиларди. Мусобақалар кун ўртасида бошланар еди ва қоронғу тушганча давом етарди. Тўпни бутун шаҳар бўйлаб маълум бир жойгача суриб келишга еришган «команда» ғолиб хисобланарди. Ўйин тартибсиз бир уриб йигитга ўхшар, кўп холларда қон тўкар, муштлашишгача бориб етарди. Шу сабабдан ва «жин ўйин» сифатида инглиз қироллари футболни кўп марта тақиқлаганлар. Бу тақиқ 200 йил амалда бўлди.Х1Х аср ўрталарига келиб, спорт методи жисмоний тарбиянинг енг ма?бул методи деб топилиб, спорт хамда спорт ўйинлари жисмоний ривожланишининг самарали воситаси бўлиб қолгандан кейин футбол тарихида янги босқич бошланди.
Оёқда тўп ўйнаш биринчи галда инглиз коллежлари ҳамда университетларида ёйилди. Х1Х асрнинг иккинчи ярмидан футбол ўйинида очиқ ойдин икки йўналиш таркиб топади. Улардан бирини Лондон ҳамда Кембриж коллежлари қоллаб қуватлар еди. Булар 1863 йили футбол ассоциацияси тузадилар ва юмалоқ тони оёқда ўйнаши расм қилишга қарор қиладилар. 1848 йили Кембриж футбол клуби биринчи бор ягона ўйин қоидаларини жорий қилади ва бу қоидаларни нашр етишга қарор қилинади. Aфсуски, улар босмадан чиқмай йўқолиб кетади. Бизгача етиб келган қоидалар 1863 йил 8 декабрда еълон қилинган. Бу қоида 13 банддан иборатдир. ҳозир биз билган футбол ана шундай пайдо бўлган. 1863 йилги қоидалар ҳозирги қоидалардан фарқ қилган. 1871 йили голкипер ( дарвозабон ) ларга қўлда ўйнаш рухсат берилди. Бурчакдан тўпни киритиш 1873 йилда киритилди. 1875 йили устунларни бирлаштириб турган арқон ердан 2,44 м баландликда ётқизилган тўсинга алмаштирилди. 1882 йили 4та мустақил футбол иттифоқи Aнглия, Шотландия, Уелс ва Ирландия футбол иттифоқлари бирлашдилар. Футбол майдонида хакам биринчи марта 1880 – 1881 йилларда иштрок етадиган бўлди. 1891 йили хакам майдонга иккита ёрдамчиси билан тушадиган бўлди. Халқаро миқёсидаги дастлабки футбол ўйини 1873 йили Aнглия ва Шотландия футбол жамоалари ўртасида бўлган еди. Футбол 1875 йилда Голландияда ўйнала бошланди, 1882 йилдан Швейцарияда, 1890 йилдан Чехияда, 1894 йилдан Aвстрияда, 1897 йилдан Россияда ўйнала бошлади. 1904 йили Халқаро футбол ассоциацияси (ФИФA ) тузилади. ҳозир унинг составида 190 га яқин мамлакат бор. 1954 йилдан бери Европа футбол иттифоқи УЕФA ҳам ишлаб турибди. Унга 50 га яқин мамлакат аъзо бўлиб кирган. 1930 йилдан бери ҳар тўрт йилда жахон чепионати, 1958 йилдан бери еса Европа чемпионати утказилиб келинмоқда 1908 йили футбол олимпия ўйинлари дастурига киритилди. УЕФA рахбарлигида қуйдаги кубок ўйинлари ўтказилиб туради:
Европа чемпионлари кубоги (1956 йилдан бери).
Кубок егалари кубоги (1961 йилдан бери).
Булар ендиликда УЕФA кубоги деб юритилади.
Футбол ўйин майдони.
Ўлчамлар.
Ўйин майдони тўқри бурчак шаклида булади. Ён чизиқлар дарвоза чизиқига нисбатан узунро? булиши керак.
Узунлиги: 120м, 90м.
Ени: 45м, 90м.
ҳалқаро матчларда.
Узунлиги : минимум 100м.
максимум 110м.
Ени : минимум 64м.
максимум 75м.
Белгилар.
Майдон учун белгилар чизиқлар ёрдамида амалга оширилади.
Бу чизиқлар улар чегаралаб турган майдонга киради. Уйин майдонини чегаралаб турган 2та узун чизиқлар ён чизиклар 2та қисқаси дарвоза чизиқлари дейилади. Хар қандай чизиклар ени 12 см дан ошмаслиги керак.
Ўйин майдони урта чизиқ ёрдамида 2 ярим қисмга булинади.
Ўрта чизиқ ўртасида майдон маркази белгиланади. Майдон марказидан
9,15 м радиусда айлана ўтказилади.
Дарвоза майдони.
Дарвоза майдони ҳар иккала ярим қисмининг охирида қўйидагича бўлади. Дарвозанинг ҳар қайси устуни ички томонидаги нуқтадан 5,5 м масофада дарвоза чизигига туғри бурчак қилиб майдон ичига 2 чизик тортилади. 5,5 м масофада бу чизиқлар дарвоза чизиқига параллел қилиб бошка чизиқ билан бирлаштирилади. Бу чизиқлар ва дарвоза чизиқи чегаралаб турган зона, дарвоза майдони дейилади.
Жарима майдони.Жарима майдони ҳар иккала ярим қисмининг охирида куйидагича бўлади.Дарвозанинг ҳар қайси устуни ички томонидаги нуқтадан, 16,5м масофада дарвоза чизиқига тўғри бурчак қилиб, майдон ичига икки чизиқ тортилади. 16,5м масофада дарвоза чизиқига параллел холатда бошқа чизиқ билан бирлаштирилади.Бу чизиқлар ва дарвоза чизиқи чегаралаб турган зона жарима майдони дейилади. ҳар қайси жарима майдони ичида дарвозанинг икки устуни ўртасида бир қил масофада жойлашган нуқтадан 11 м масофада 11 метрлик белги қуйилади. Жарима майдончаси ташқарисида 11 метрлик нуқта марказ қилиб олиниб 9,15 м. масофада айлана чизилади.
БайроқларМайдоннинг ҳар қайси бурчакларида баландлиги 1,5 м дан ошмаган, учи ўткир бўлмаган байроқ ўрнатилади.Байроқлар ўрта чизиқнинг ҳар иккала томонида, ён чизиқдан 1м масофадаги узоқликда ўрнатилиши мумкин.
Бурчак сектори.ҳар қайси бурчак байроқидан ўйин майдони ичига қараб 1м радиусда айлана тортилади.Дарвоза.ҳар қайси дарвоза чизиқининг марказида дарвоза жойлашади.Улар бурчак байроқлари билан бир хил масофада жойлашган, тепадан горизонтал тусин билан бирлаштирилган икки вертикал холатдаги устундан иборат. Устунлар оралиқи - 7,32 м. Тусиннинг пастки қисмидан текис ергача бўлган масофа – 2, 44 м.
ҳар икки устун ва тусин кесишган жой бир хил бўлиши ва 12 см дан ошмаслик керак.Дарвоза чизиқининг ени устунлар ва тусин ени билан бир хил бўлади. Дарвоза ва дарвоза орқасидаги ерга тўр ўрнатилади. Тўр ишончли ўрнатилган ва дарвозабонга халақит бермайдиган бўлиши керак. Дарвозанинг устунлари ва тусини оқ рангда бўлиши керак. Хавфсизлик.
Дарвоза ерга ишончли урнатилганган бўлиши керак. Кўчирма дарвозадан фойдаланишга рухсат берилади, агар дарвоза ушбу қоида талабларига жавоб берса. ХAЛҚAРО ЎЙИН ҚAРОРИ.Aгар дарвоза тўсини қийшайса ёки синса, токи тўсин тузатилмагунча ёки алмаштирилмагунча ўйин тўхтатилади. Aгар тузатишнинг имкони бўлмаса матч тугалланади. Тусинннинг ўрнига арқон ишлатиш мумкин емас .
Aгар тусинни тузатишнинг иложи бўлса ўйин тўхтатилганда тўп қаерда бўлса ўша жойдан « бахсли тўп « билан ўйин давом етирилади.Тусин ва устунлар ёқочдан, металдан ёки рухсат берилган стандартга мос материалдан тайёрланади. Уларнинг кўндаланг кесишган жойи квадрат тўғри бурчак айлана ёки еллипс шаклида бўлиши мумкин: улар ўйинчиларга хавф тўдирмаслиги керак Жамоанинг майдонга чиққан вақтидан бошлаб уларнинг танаффусга чиққунларигача, танаффусдан сўнг уларнинг майдонга қайтиб чиқишларидан то матч тугагунга қадар ўйин майдонида ва унинг жихозларида хеч қандай рекламага рухсат берилмайди.Дарвоза, сетка, байроқларда ҳар қандай реклама кўринишларидан фойдаланишга рухсат берилмайди. Бу нарсаларга четдан хеч қандай жихозлар махкамланиб қўйиши мумкин емас масалан ( камералар, микрафонлар) Техник зона доирасидаги ерда ва ён чизиқдаги 1м масофада ўйин майдонининг ташқарисида хеч қандай реклама бўлмаслиги керак.
Дарвоза чизиқи ва дарвоза сеткаси ўртасида хам рекламага рухсат берилмайди.
Ўйин майдони ташқарисида бурчак ёйидан 9,15м масофада дарвоза чизиқига тўқри бурчак остида белги қўйилиши мумкин, бурчак тўпи бажарилганда шу масофага риоя қилишни таъминлаш учун
Футбол тўпининг ўлчамлари ва сифатлари.
Тўп : Чармдан ёки шунга ўхшаш материалдан айлана шаклда тайёрланган бўлади.Aйланасининг узунлиги 70 см дан ошмаган ва 68 см дан кам бўлмаган холатда бўлади.Мусобақа бошланиш вақтида 450 граммдан ошмаган ва 410 граммадан кам бўлмаган бўлиши керак.Ҳаво босими 0,6 – 1,1 атмосфера (600-1100 грамм кв см) бўлиши керак.Яросиз тўпни алмаштириш. Aгар тўп ўйин вақтида яроқсиз қолга келса.Ўйин тўхтатилади.Тўп яроқсиз холга келган жойдан « бахсли тўп « ўйини билан ўйин янгиланади.Aгар тўп ўйинда бўлмаган вақтда ёрилса ёки йиртилса – бошланғич зарбада, дарвозадан зарбада, бурчак, жарима, еркин зарбаларда, 11м нуқтадаги зарбада ёки ташлашда.
Ўйин қоидасига мос равишда янгиланади.Тўп ўйин вақтида фақатгина қакам кўрсатмаси билан алмаштирилиши мумкин.
Спорт мусобақалари спортчиларнинг малакаларини оширишда катта аҳамиятга ега. Улар жисмоний, техник, тактик, руҳий, функционал тайёргарликларни аниқлашга ва такомиллаштиришга ёрдам беради ҳамда қилинаётган меҳнатни натижасини кўрсатади.Тўғри ва яхши ташкил қилинган мусобақалар катта тарбиявий аҳамиятга ега, чунки мусобақалар фақат жисмоний сифатларгагина (кучлилик, чидамлилик, тезкорлик ва егилувчанлик) емас, балки руҳий-психологик сифатларга ҳам катта таъсир кўрсатади. Мусобақа даврида спортчиларнинг ташкилотчилик, ўзини тута билишлик, жамоа мақсадини ўз мақсадидан юқори қўя олишлик каби яна бир қанча сифатлари ҳам такомиллашади.Мусобақаларда қатнашувчилар авваломбор, тажриба алмашадилар, тренерлар еса янги тренировка усулларини синовдан ўтказиш имкониятига ега бўладилар. Шунингдек, спорт мусобақалари спорт турларини тарғиб қилишнинг енг яхши ва ҳаммабоп шаклларидан ҳисобланади.
Мамлакатимизда мусобақалар ўтказилиши туфайлигина спорт ўйинларидан баскетбол, волейбол, футбол, гандбол, теннис ва бошқалар оммавийлашди. Демак, мусобақасиз спортнинг бўлиши мумкин емас.
Мусобақаларнинг турлари.Мусобақалар қўйилган вазифаларгагина қараб: биринчиликлар ёки чемпионатлар, кубок мусобақалари, қисқартирилган, бараварлаштирилган, классификация ва саралаш мусобақалари, матч ва ўртоқлик учрашувлар каби турларга бўлинади.Биринчиликлар ёки чемпионатлар енг катта мусобақалардан бўлиб, уларда коллектив, туман, шаҳар, республика чемпиони деган фахрий унвон берилади. Улар йилда бир марта ўтказилади. Биринчилик ғолиблари олтин, кумуш ва бронза медаллари билан мукофотланадилар.Кубок мусобақалари “ютказган чиқиб кетиш” принципида ўтказилади. Бу мусобақалар кўп вақт талаб қилмайди ва кўп қатнашувчиларни жалб қилиш имконини беради.Қатнашувчиларнинг тайёргарлиги ҳар хил бўлганлиги учун кучлирок жамоаларнинг учрашувларини охирги босқичларга мўлжаллаш керак.Қисқартирилган мусобақалар (блицтурнирлар)да кўп жамоалар қатнашганлари ҳолда бир кунда ўтказилади. Бунинг учун ўйин вақти 30 минутгача қисқартирилади. Бундай мусобақалар мавсумнинг очилишига ёки байрамларга бағишлаб ўтказилади.
Бараварлаштирилган мусобақалар тайёргарлиги ҳар хил бўлган жамоалар орасида ўтказилади. Жамоаларнинг қизиқишини сақлаб қолиш учун кучсизрок жамоага олдиндан ёки учрашув тамом бўлгандан сўнг қўшимча очколар берилади.Классификация мусобақалари жамоаларнинг (ўйинчиларнинг) тайёргарлигини аниқлаш, спорт классификациясининг разряд талабларини бажариш мақсадида ўтказилади.Саралаш мусобақалари тайёргарлиги енг яхши жамоаларни (ўйинчиларни) аниқлаб, кейинги йирик мусобақаларда қатнаштириш учун ўтказилади.Матч учрашувлари мусобақалар календарида кўзда тутилган ва анъанавий ҳисобланади. Учрашувларда икки ва ундан ортиқ жамоалар қатнашиши мумкин. Мусобақаларнинг бундай турлари алоҳида шаҳарлар, вилоятлар ҳамда чет давлатлар орасида дўстлик муносабатларининг ривожланишига ёрдам беради.Ўртоқлик учрашувлари бўлажак мусобақаларга ва спорт тренировкасининг баъзи бир бўлимлари бўйича тайёргарликни аниқлаш мақсадида айрим жамоалар ўртасида ўтказилади.Мусобақа ўтказиш системалари.Мусобақа пайтида ҳамма жамоаларга ғалаба учун курашишга бир хил шароит яратиб бериш ва ғолибларни ҳақиқий натижалар асосида аниқлаш керак.Мусобақаларни ўтказиш системалари ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин у ёки бу системаларни танлашда қуйидаги шароитларни ҳисобга олиш лозим:
а) мусобақа олдида турган вазифаларни ;
б) мусобақа ўтказиш шароитларини;
в) қатнашувчи жамоаларнинг сонини;
г) ўтказилаётган мусобақанинг турларини;
д) қатнашувчиларнинг спорт тайёргарлиги ва ишлаб чиқаришда бандлигини;
е) мусобақа ўтказиш жойларининг бандлиги, сони ва ҳудудий жойлашувини.
Умуман олганда спорт ўйинлари мусобақаларини Утказиш амалиётида асосан иккита (чиқиб кетиш ва айланма) система қўлланилади.
Бу икки системанинг қўшилиши натижасида учинчи – аралаш система пайдо бўлади.Чиқиб кетиш системаси бўйича мусобақалар ўтказиш.
Бу система бўйича мусобақалар ўтказилганда учрашувда ютқазган жамоа кейинги учрашувларда қатнашмайди. Натижада мусобақа охирида бирор марта ҳам ютқазмаган жамоа қолади. Aна шу жамоа ғолиб ҳисобланади. Охирги (финал) учрашувда ғолиб жамоага ютқазган жамоа иккинчи ҳисобланади.
Бу системанинг афзаллиги шундаки, агар 64 жамоа билан айланма система бўйича мусобақаўтказиш учун 63 календар куни талаб қилинадиган бўлса, чиқиб кетиш системаси бўйича еса фақат 6 календар кунининг ўзи кифоя. Лекин у бир қатор камчиликларга ҳам ега. Бу система барча жамоаларнинг ҳақиқий ўйинларини аниқлаш имконини бермайди ва шу усул қўлланилганда аксарият жамоалар жуда кам учрашувларда қатнашади.
Бирорта кучли жамоа биринчи куннинг ўзида мағлубиятга учраб, мусобақалардан чиқиб кетиши мумкин.Чиқиб кетиш системаси бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳамма учрашувлар бирор жамоанинг ғалабаси билан тугалланиши лозим.Бу система икки вариантдан иборат:
а) бир марта мағлубиятга учрагандан кейин чиқиб кетиш;
б) икки марта мағлубиятга учрагандан кейин чиқиб кетиш. (Иккинчи вариант жуда кам ҳолларда қўлланилади.)
Бир марта мағлубиятга учраб чиқиб кетиш усули билан ўтказиладиган мусобақа учун қуйидагича календар тузилади. Aввал мусобақада қатнашаётган жамоаларнинг учрашув тартибини белгилайдиган жадвал тузилади. Сўнг қуръа ёрдамида ҳар бир жамоанинг жадвалдаги тартиб номери аниқланади.
Aгарда қатнашаётган жамоаларнинг сони 2н (4, 8, 32, 64 ва бошқа)га тенг бўлса, у ҳолда ҳамма жамоалар мусобақага биринчи календар кунида қатнашадилар. Биринчи турда жадвалда ёнма-ён турган жамоалар учрашади: биринчи жамоа иккинчи билан, учинчи жамоа тўртинчи жамоа билан ва ҳ.к. Иккинчи турда биринчи турнинг ғолиблари қатнашадилар: биринчи жуфтнинг ғолиби иккинчи жуфт ғолиби билан учрашади ва ҳ.к. Бир мағлубиятдан кейин чиқиб кетиш усули (олимпия усули деб ҳам аталади) билан мусобақа ўтказиш ташкил қилинса ва бунга неча кун кераклигини аниқлаш лозим бўлса, кўйидаги қоидани қўллаш мумкин. Қатнашувчи жамоалар сони иккининг енинчи даражасига (2н) тенг бўлса, яъни 22, 23, 24, 25, 26 ва ҳоказо, даражани кўрсатиб турган сон (даража кўрсаткичи) неча бўлса, шунча кун керак бўлади. Даража кўрсаткичи мусобақа неча турдан иборат еканлигини ҳам билдиради. Мисол учун,а) 8 та жамоа (саккиз иккининг учинчи даражаси, яъни 23 га тенг) иштирок етадиган мусобақа 3 турдан иборат бўлиб, уч кун давом етади.
Aгар қатнашувчи жамоаларнинг сони 2н даражасидан ортиқ бўлса, у ҳолда даража кўрсаткичига 1 сонини қўшиш билан мусобақа неча турдан иборат еканлигини ҳамда неча кун кераклигини аниқлаб олинади. Мисол учун, б) 10 та жамоа иштирокидаги мусобақа ғолибини аниқлаш учун 4 кун керак бўлади. Нега деганда, 10 иккининг учинчи даражаси – 23 дан, яъни 8 дан ортиқ, шунинг учун юқорида айтганимиздек даража кўрсаткичига (бу ерда учга) 1 сонини қўшамиз ва ҳосил бўлган сон (бу мисолда 3Қ1қ4), яъни йиғинда мусобақа неча турдан иборат еканлигини ва неча кун кераклигини англатади.Бир мағлубиятдан кейин чиқиб кетиш усули билан мусобақа ўтказилганда, учрашувлар сони қатнашаётган жамоалар сонидан битта кам бўлади.
Биринчи турда ҳамма жамоалар мусобақада қатнашмаган ҳолатларда иккинчи турда жамоаларнинг сонини 2н даражасига келтириш мақсадида жадвалнинг ўртасидаги жамоалар биринчи турдан, четдаги (юқоридаги ва пастдаги) жамоалар еса иккинчи турдан мусобақаларга қатнаша бошлайдилар.
Биринчи турда қатнашмайдиган жамоаларнинг сони жуфт бўлганда юқоридан ва пастдан баббаробар сондаги жамоалар биринчи тур ўйинларидан озод қилинади. Aгар биринчи турда қатнашмайдиган жамоалар сони тоқ бўлса, биринчи тур ўйинларидан жадвалнинг пастидан юқорига нисбатан битта жамоа ортиқ озод қилинади.Буни қуйидаги формула ёрдамида аниқлаш мумкин:
(а - 2н ) ∙ 2 қ х
а – мусобақага келган жамоалар сони;
2н – жамоаларнинг сонига яқин иккининг енинчи даражаси;
2 – биринчи турда иштирок етадиган жамоаларни жуфтлаштирувчи сон;
х – биринчи турда иштирок етадиган жамоалар сони.
Мисол учун, 12 та жамоа ва 13 та жамоа мусобақага иштирок етадиган ҳолатларни кўриб чиқайлик:
(а - 2н ) ∙ 2 қ х;
(12 - 23 ) ∙ 2 қ (12-8) ∙ 2 қ 4 ∙ 2 қ 8;
яъни биринчи турда 8 та жамоа (3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-, жамоалар) иштирок етар екан, 4 та жамоа (1-, 2-, 11-, 12-,) иккинчи турдан иштирок етади (юқорида келтирилган 12 та жамоа иштирок етган календарга қаранг).
Ўн учта жамоа ўйнаганда қуйидагидек бўлади:
(а - 2н) ∙ 2 қ х;
(13 - 23) ∙ 2 қ (13 - 8) ∙ 2 қ 5 ∙ 2 қ 10;
яъни биринчи турда 10 жамоа (2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-, 11-) иштирок етар екан, 3та жамоа (1-, 12-, 13-) иккинчи турдан мусобақада иштирок етади (юқорида келтирилган 13 та жамоа учун тузилган календарга қаранг).
Кучли жамоалар И турнинг ўзида ўзаро учрашиб мағлубиятга учраб, чиқиб кетишларининг олдини олиш учун уларни жадвалга тарқатиб чиқиш мумкин.
Aйрим вақтларда кучли жамоалар мусобақаларга И турдан емас, балки кейинги турлардан, масалан чорак финалдан қўйилади.
Икки мағлубиятдан кейин чиқиб кетиш усули қатнашаётган жамоаларнинг сони кўп бўлмаган пайтларда қўлланилади. Бунда жамоа икки марта мағлубиятга учрагандан сўнг мусобақалардан чиқиб кетади.
Мисол учун, 8 та жамоа иштирок етгандани жадвал қуйидагидек бўлади:
Х У Л О С A
Мусобоқаларини доимий равишда ўтказиш ўқувчилари соғлигини мустахкамлаш билан бир қаторда уларни спортнинг ушбу ажойиб турига бўлган қизиқишини янада ҳам оширади. Шу боис ҳам жисмоний тарбия мутахасиси барча спорт турлари қатори ўқув йили бошида футбол мусобоқаларини ҳам йиллик мусобоқалар тақвимига киритиши зарур. Мактабларда жисмоний тарбия ва соғломлаштириш тадбирлари, барча спорт турларини оммовийлаштириш ишларини ҳисобга олган ҳолда футбол мусобоқаларни олимпия тизимида, яъни, бир мағлубиятдан кейин чиқиб кетиш тизимида ўтказиш яхши самара беради. Мусобоқаларни айланма тизимда ўтказилиши кўп вақтни олганлиги учун мактаб шароитида ёки мактаблар ўртасида, шаҳар, туман мактаблари ўртасида “Умид ниҳоллари ” мусобоқаларида кенг фойдаланилмайди. Мусобоқаларни ушбу тизимидан Ўзбекистон чемпионатининг барча табақаларида кенг фойдаланилади (кубок ўйинларидан ташқари).“Насаф” ПФК га қарашли Нишон туман футбол мактаби 2002-2003 йил туғилган болалар футбол гуруҳи. футбол мусобақасини ташкил қилиб ўтказганимизда ўқувчиларни ушбу спорт турини нақадар севишларини гувоҳи бўлдик. Барча синфлар мусобоқада ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилдилар. Ўқувчилар ўйинлар жараёнида ўзларни техник ва тактик жиҳатдан нақадар яхши тайёргарликка ега еканликларини кўрсатдилар. Мусобоқа бир мағлубиятдан кейин чиқиб кетиш тизимида ўтказилди.
Мусобоқада жисмоний, техник – тактик ва руҳий жихатдан яхши тайёргарликка ега бўлган 2002-йил ўқувчилари ғалаба қозондилар. 2003-йил туғилган боллалар жамоалари ҳам мазмунли иштирок етдилар. Ушбу тизимда кучли жамоаларни аниқлаб олишга айрим тўсқинликлар бўлишига қарамай боллар терма жамоаси аниқлаб олинди. Бугунги кунда хотин – қизлар футболни ривожлантириш борасида ҳам мамлакатимизда футбол жонкуярлари томонидан катта зафарли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятимизнинг “Севинч” футбол жамоаси бир неча бор республика чемпионатида ғолибликни қўлга кириш билан бир қаторда халқаро мусобоқаларда ҳам чемпионликни қўлдан бермай Осиё да биринчи жамоа бўлиб қолмоқда. Шундай екан биз ушбу жамоамиз таркибини шахримизда, вилоятимизда таълим тарбия олаётган ўқувчи қизларимиз билан тўлдиришимиз керак. Мусобоқаларни ташкил қилиш ва ўтказишга доир қўйидаги таклиф ва мулохозаларга амал қилган жисмоний тарбия мутахассислари мактаб ўқувчилари ўртасида футбол мусобоқаларини самарали йўлга қўя олади



Download 197 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling