Ғўзани зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан тавсиялар


Download 27.01 Kb.
bet2/3
Sana25.01.2023
Hajmi27.01 Kb.
#1122916
1   2   3
Bog'liq
Гуза-тавсиянома

Шира-трипсга қарши кураш


(апрель-май ойларида)
Ширалар ҳароратга қараб 7-20 кун ривожланади. Мавсум давомида 20-26 тагача авлод беради. Урғочилари 150 тагача тирик личинка туғиб кўпаяди.
дала майдонларининг четларига шира-трипсга қарши гектарига
1000-2000 донадан олтинкўз энтомофагини тарқатиш. Олтинкўз тухумлари 10х10 м схемада бир гектарда 100 нуқтага тарқатилади;
ғўза майдонларида шира-трипс тарқалиши иқтисодий зарар миқдор мезонидан (ИЗММ) ошганда зудлик билан кимёвий ишлов(инсектицид) ўтказилади.
Кимёвий кураш. Ўсимлик ширалари (трипс)ларга қарши таркибида имидаклоприд, ацетамиприд таъсир этиш моддаларига эга препаратлар билан ишлов бериш тавсия этилади. Бунда дала атрофларида тут дарахтлари бўлмаслиги керак.
(июнь-август)
кластер ва фермер хўжаликлари томонидан зараркунандаларнинг тарқалиши бўйича ғўза майдонларида кузатув ишларини олиб бориш, зараркунанда аниқланганда биологик усулда ишлов бериш зарур.


Ўргимчакканага қарши кураш


(апрель ойида)

Профилактика мақсадида олтинкўз энтомофагини ҳар гектарга


1000-2000 донадан тарқатиш. Олтинкўз тухумларини 10х10 м схемада бир гектарда 100 нуқтага тарқатилади.
(май-август ойларида)

Ғўзанинг ўсув даврида олтингугурт кукунини чанглатиш, 0,5-1°ли ООҚ (олтингугурт оҳакли қайнатмаси) билан ишлов бериш, ўргимчаккана тарқалиши хавфи юқори бўлганда махсус акарицидлар билан кимёвий ишлов бериш.


Ўргимчаккананинг кимёвий воситаларга чидамлилик (резистентлик) ҳосил қилмаслик учун унинг ривожланиш даврида ҳар хил гуруҳга мансуб акарицидларни алмаштириб ишлатиш.
Ўргимчакканага қарши дастлабки даврда таркибида гекситиазокс, ёки пропаргит ва абамектин таъсир моддалари бўлган препаратларнинг бирортаси билан ишлов берилади.


Кўсак қуртига қарши кураш
(апрель- август ойларида)

Кўсак қурти капалакларини аниқлаш учун, ғўза шоналаш даврида далага 5 гектарга 1 донадан феромон тутқич жойлаштирилади.


Кўсак қуртининг ҳар бир авлодига қарши ҳар бир феромон тутқичга, бир кечада 2-4 капалак илиниши билан, трихограмма тарқатила бошланади. Бунинг учун 1 гр кушандани 1 гектарга (400 нуқтага) 5м х 5м тизимда тарқатиб чиқилади. Яна 3-4 кун оралатиб ҳар авлодига қарши 3-4 марта кушанда тарқатилади.
Кўсак қуртининг ўрта ва катта ёшдаги қуртларига қарши 1:5, 1:10, 1:20 нисбатда бракон энтомофаги тарқатилади.
Бракон зарарлаган битта кўсак қуртида 20-25 тагача бракон личинкаси ривожланиши мумкин. Бракон зараркунанданинг ҳар бир авлодига 1:20, 1:10, 1:5 нисбатларда 1-2 марта 5-6 кун оралатиб тарқатилади. Далага чиқариб қўйишда бракон энтомофагини 3 литрлик шиша банкаларда 1 гектарга етадиган миқдорда биомахсулот олинади. Ҳар нуқта оралиғида 1-2 минут банка оғзи очилган холда ушлаб турилади.
Ўртача ҳар 100 туп ғўзада кўсак қурти 8-10 тадан ошганида кимёвий ишлов ўтказилади. Бунда ишлов илмий-асосланган муддатларда, яъни капалаклари қийғос тухум қўйиб, кичик ёшлик қуртлари пайдо бўлганида ўтказилиши керак. Бу юқори самара олиш гаравидир. Далада ўрта ва катта ёшлик қуртлар пайдо бўлган бўлса, юқори самарани олишнинг гарави эмамектин бензоат ёки индоксакарб таъсир этиш моддаларига эга препаратларни (суррендер, эмамекс, проклейм, аваунт ва б.) ишлатишдир.

Download 27.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling