Ғўзани зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан тавсиялар


Download 27.01 Kb.
bet3/3
Sana25.01.2023
Hajmi27.01 Kb.
#1122916
1   2   3
Bog'liq
Гуза-тавсиянома

Ғўза қандаласига қарши курашда унинг олдини олиш мақсадида апрель-август ойларида қуйидаги ишларни амалга ошириш керак

1. Ғўза ва бошқа экинларга асосан беда ва дала қандаласи, жанубий вилоятларда эса (Сурҳондарё, Қашқадарё, Новои ва Бухоро вилоятларининг бир қисми) ғўза қандаласи зарар келтириши мумкин. Ғўза қандаласининг зарари олдингиларида юқори ва сезиларлидир.


2. Ғўза ва бошқа қандалаларни тарқалишини олдини олиш мақсадида бегона ўтларни мунтазам йўқотиш, айниқса, шоналаш даврида бу тадбирга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
3. Ғўза қандаласининг зичлиги ўртача ҳар 100 туп ўсимликда июнь ойида 30-40 та, июль-август ойларида 50-70 та ва ундан ошганида кимёвий кураш ўтказилади. Бунинг учун энг самарали инсектицидлар сифатида қуйидаги дориларни ишлатиш мумкин: Нурелл-Д – 1,0 л/га, Би-58 – 1,5 л/га ва буларнинг аналоглари, ҳамда неоникотиноидлар (имидаклоприд, ацетамиприд).
Ғўзанинг вилт касаллигининг олдини олиш чоралари
(Май-август ойларида)
Ғўза ўсимликларни вилтга қарши чидамлилигини ошириш учун, улар 2-5 чин барг чиқарганда карбамиднинг 1,5% эритмаси билан ишлов бериш, яъни томирдан ташқари озиқлантириш муҳим аҳамиятга эга.
Тупроқда ғўзанинг вилт патогени намлик юқори бўлганда яхши ривожланишини инобатга олган ҳолда ўсимликларни вегетация даврида куллатмасдан суғориш керак. Ғўзани гуллаш даврида тупроқ намлиги 65-70% дан ошмаслиги муҳим аҳамият касб этади. Ўсимликлар қанча кам суғорилса шунча касалланиш даражаси паст бўлади.
Ғўзанинг вилт касаллиги тарқалган майдонларни азот, фосфор ва калий ўғитлари билан тавсия қилинган меъёрда озиқлантириш ва ғўза ёппасига шоналагандан сўнг озиқлантириш тавсия қилинмайди.
Ғўзани дефолация ва десикация қилиш;
(август – сентябрь)

Кўсаклар камида 50-55% очилганда ва суткалик ўртача ҳарорат 21 0С дан паст бўлмаганда пуркаш ишларини олиб бориш.




Изоҳ: Ғўза етиштираётган кластер ва фермер хўжаликлари
ўз майдонларида юқоридаги зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар тарқалишини олдини олиш бўйича уйғунлашган чора-тадбирларни амалга оширмаган тақдирда қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 107-моддасига асосан, маъмурий чоралар кўриш учун ҳужжатлар судга оширилишига асос бўлишини эслатиб ўтамиз.

Download 27.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling