Кальций хлорат, ацетамиприд ва физиологик фаол моддалар асосида дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш


Download 70.09 Kb.
bet1/2
Sana05.04.2023
Hajmi70.09 Kb.
#1276562
TuriДиссертация
  1   2
Bog'liq
Бобожонов Ж. Тақриз 1


Бобожонов Жамшид Шерматовичнинг «Кальций хлорат, ацетамиприд ва физиологик фаол моддалар асосида дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги 02.00.13-Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация ишига


ТАҚРИЗ


Дунёда минерал ўғитлар, стимуляторлар ва пестицидларни рационал қўллаш қишлоқ хўжалик экинларидан сифатли ва мўл ҳосил олишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, кейинги йилларда баргсизлантириш жараёнларини, пишиб етилган кўсакларни тўлиқ очилишини, совуқ тушгунга қадар юқори навлардаги ҳосилдорликни оширишини самарали тезлатувчи, ҳамда кузги сўрувчи заракунандаларнинг оммавий кўпайишини олдини олишда қўлланиладиган янги, юқори самарали, хавфсиз ғўза дефолиантларини ишлаб чиқаришга катта эътибор берилмоқда.
Мамлакатимизда мавжуд магний хлорат асосидаги дефолиантларнинг баъзи хусусиятлари замонавий қишлоқ хўжалиги талабларига тўла мос келмайди. Бундан ташқари магний хлорат асосида дефолиант ишлаб чиқаришда асосий хомашё саналган бишофит чет элдан импорт қилини келинмоқда. Шунга кўра бугунги кунга келиб махаллий хомашёлар асосида физиологик фаолликка эга дефолиантларни синтез қилиш ва олиниш технологиясини ишлаб чиқиш республикамизда долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Ж.Ш. Бобожоновнинг тавсия этган диссертация ишининг мақсади маҳаллий хом ашё доломитдан магний ва кальций тузларини ажратиш, кальций тузидан кальций хлоратни синтез қилиб, янги физиологик фаол ва инцектицид хоссасига эга бўлган комплекс дефолиантлар олишнинг илмий асосларини ва олиниш технологиясини яратишга қаратилган.
Ушбу диссертация иши кириш, 6 та боб, хулоса ва адабиётлар руйхатидан иборат.
Биринчи бобда адабиётлар шарҳи келтирилган бўлиб, ғўза дефолиациясининг физиологик асослари, олиниш усуллари ва технологияси, доломит рудаси хусусиятлари ва ундан кальций ва магнийларни ўзаро ажратиб олиш усуллари, сўрувчи хашоротлар ва уларга қарши курашиш усуллари юзасидан маълумотлар тахлил қилинган ва умумлаштирилган.

Download 70.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling