Ғўзани зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан
ҳимоя қилиш бўйича амалга ошириладиган
чора-тадбирлар юзасидан тавсиялар
(апрель–июнь ойларида)
Ғўза экишдан олдин ёки экиш билан бир қаторда бир йиллик ва кўп йиллик икки паллали ҳамда бошоқли бегона ўтларга қарши гербицидлар қўллаш;
Ғўзанинг вегетация даврида ажриқ, ғумай, қўйпечак, қамиш, семиз ўт бангидевона, итузум ва бошқа турдаги бегона ўтларга қарши агротехник ва кимёвий чора-тадбирларни амалга ошириш.
Кузги тунламга (илдиз қурти) қарши кураш
(апрель-май ойларида)
кузги тунлам қишки уйқудан (диапауза) чиқиш вақтини аниқлаш мақсадида ғўза экин майдонларида феромон тутқич ўрнатиш;
кузги тунлам капалакларини учиш муддатини аниқлаш учун феромон тутқичларни биринчи авлод капалакларини аниқлаш мақсадида апрел ойининг иккинчи ўн кунлигидан (об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб) ҳар 5 гектар майдонга 1 донадан қўйиш, капалаклар ёппасига уча бошлаганда ҳар 2 гектар майдонга 1 донадан феромон тутқичлар ўрнатиш; капсулаларини ҳар 30 кунда янгилаб туриш. Кузги тунлам тарқалиши ва ривожланиши олдини олиш мақсадида уйғунлашган қарши кураш тадбирларини ўз вақтида ўтказиш.
Биологик кураш.Трихограмма кузги тунлам тухумларига қарши 1 гр ҳисобида ҳар 3 кун оралатиб бир авлодга қарши жами 3 марта чиқарилади.
(1 гр трихограммада 70000-80000 дона унинг зоти бўлади). Бир гектар майдонга трихограммани 5х5 м схемада, гектарига 400 та нуқтага тарқатилади.
Кузги тунлам (илдиз қурти)нинг ўрта ва катта ёшларига қарши Бракон энтомофагини зараркунанданинг сонини ҳисоблаб 1:20, 1:10, 1:5 нисбатларда 3 марта 5-6 кун оралатиб қўйилади. Далага чиқариб қўйишда бракон энтомофагини 3 литрлик шиша банкаларда 1 гектарга етадиган миқдорда биомахсулот олинади. Ҳар нуқта оралиғида 1-2 минут банка оғзи очилган холда ушлаб туриб учирилади.
Кимёвий кураш. Кузги тунламламга қарши кимёвий кураш ҳар 1м2 экинзорда ўртача 1-1,5 ва ундан кўп дона қурт аниқланганида ўтказилади. Бунинг учун таркибида индоксакарб, ёки эмамектин бензоат моддалари бўлган янги инсектицидлардан ёки децис дорисидан фойдаланилса юқори самара олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |