Г 700/23 сонли шартнома (контракт) Гулистон шахар


Download 0.58 Mb.
bet2/6
Sana21.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1375265
1   2   3   4   5   6
3.2. «Буюртмачи»нинг мажбуриятлари: - мазкўр контрактга мувофиқ узининг жойлаштирган буюртманомаси бўйича етказиб берилган товарларни қабул қилиш;
- товарларнинг қийматини мазкўр контрактда белгиланган нархда ва муддатда тўлаш.
3.3. «Етказиб берувчи» куйидаги хукукларга эга:
- «Буюртмачи»дан олдиндан тўлов ва етказиб берилган товарлар учун якуний хисоб-китобларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кузда тутилган тартибда ва хажмларда амалга оширишни талаб қилиш;
- «Буюртмачи»дан жойлаштирган буюртманомага мувофиқ, етказиб берилган товарларни асоссиз равишда қабул қилмаслик натижасида етказилган зарарларниқоплаб беришни талаб қилиш.
3.4. «Етказиб берувчи»нинг мажбуриятлари:- Буюртмачига товарларни мазкўр шартномага мувофиқ белгиланган муддатда, миқдорда ва сифатда етказиб бериш;
- агар товарларни етказиб бериш жараёнида "Етказиб берувчи контракт шартлари ва меъёрлардан ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигидан четга чикишга йук қуйган холларда Буюртмачининг талаби бўйича 3-кун муддат ичида барча аниқланган камчиликларни бегараз бартараф этиш.
3.5. Мазкўр контракт белгиланган тартибда мазкўр контракт шартлари ва талаблари ва Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ ижро этилиши шарт.
3.6. Томонлар ўз зиммаларига олган барча мажбуриятларнинг ижросини таъминлаган тақдирда шартнома бажарилган хисобланади.
4. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1.Буюртмачи:- савдоларни ўтказиш учун такдим этилган хужжатларнинг ишончлилиги ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларига мувофиқлиги; савдолар ғолиби бўлган етказиб берувчи билан контракт тузиш ёки савдолар голиби бўлган етказиб берувчи билан контракт тузишни рад этиш муддатига риоя этилиши (ажратилган бюджет маблаглари камайиши холатлари бундан мустасно);
- томонлар уртасидаги контракт мажбуриятларини бажариш тугаллангандан кейин беш йил мобайнида савдолар предмети бўйича эълонлар ва техник хужжатларнинг асл нусхалари сақланиши учун жавоб беради.
4.2. Товарларни танлаб олмаслик, шунингдек етказиб берувчи шартномада белгиланган муддатда (даврда) уларни етказиб берганда товарларни олишни асоссиз равишда рад этганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига танлаб олинмаган (ўз муддатида олинмаган) товарлар қийматининг 5%миқдорида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса – 10% миқдорида жарима тўлайди. Товарлар танлаб олинмаган (олиш асоссиз рад этилган) холларда, етказиб берувчи жарима ундиришдан ташкари, ушбу товарлар мавжудлигининг кафолатларини такдим этган холда, танлаб олинмаган (ўз муддатида олинмаган) товарлар қиймати туланишини талаб қилишга хаклидир.
4.3.Тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки кисман рад этганлик, шунингдек хисоб – китобнинг бошқа шаклларида товарлар хакини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топширикномасини такдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни такдим этмаганлик ва хоказо) учун буюртмачи махсулот етказиб берувчига узи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15% миқдорида жарима тўлайди.Етказиб берилган товарлар хакини oз вақтида туламаганлик учун буюртмачи етказиб берувчига ўтказиб юборилган хар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50%дан ортик бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling