Г 700/23 сонли шартнома (контракт) Гулистон шахар


Download 0.58 Mb.
bet1/6
Sana21.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1375265
  1   2   3   4   5   6

Г 700/23 сонли шартнома
(контракт)

Гулистон шахар «____»__________2023 йил.
(контракт тузилган жой) (контракт тузилган сана)

Бундан буён «БУЮРТМАЧИ» деб аталувчи ________________________________________________________ номидан устав асосида фаолият олиб борувчи раҳбар:- ___________________________бир томондан ва бундан буён «ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ» деб аталувчи “GULISTON GOLD TA’MINOT” мжч номидан НИЗОМ асосида фаолият олиб борувчи раҳбар:- М.Рўзиматов бошқа томондан, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:


1. КОНТРАКТ ПРЕДМЕТИ
1. Ушбу шартномага асосан Буюртмачи товарни қабул қилади ва тўлайди. Етказиб берувчи эса қуйидаги шартларга мувофиқ етказиб беради.



Товарларнинг номи

Улч. бирл.

Микдори

Бирлик учун контракт нархи (ҚҚС сиз)

Контрактнинг умумий киймати (битим суммаси)

172

1

Левофлоксацин р-р инф. 500мг/100мл (Левофлоксацин)

уп

200

8905

1781000

138

2

Натрия хлорид 0,9% 100мл

фл

800

4384

3507200

137

3

Реосорбилакт 200мл (Сорбитол + натрий лактат + натрий хлорид + кальций хлорид + калий хлорид + магний хлорид)

фл

300

8500

2550000







Жами










7 838 200



1.2 Шартноматнинг умумий 7 838 200 (Етти миллион саккиз юз уттиз саккиз минг икки юз ) сўмни ташқил қилади. ККС сиз.
2. МАХСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТАРТИБИ
2.1. «Буюртмачи» мазкўр контрактни ғазначилик бўлинмасида рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 календар куни ичида қонунчиликка мувофиқ, шартноманинг умумий суммасидан 30% миқдорида (шартнома суммасидан 30% миқдорида) олдиндан тўлаш мажбуриятини олади, қолган 70% ни товарни олгандан сунг 5 календар куни ичида қабул қилиш-топшириш далолатномаси, хисоб-фактура ва в.б.асосида тўлайди.
2.2. «Етказиб берувчи» аванс маблағлари «Етказиб берувчи»нинг тегишли хисоб-варағига келиб тушган вақтдан бошлаб 5 календар куни ичида товарни етказиб бериш мажбуриятини олади.
2.3. «Етказиб берувчи» амалдаги ГОСТ га мувофиқтоварни етказиб бериши шарт.
2.4. «Буюртмачи» товарларни қабул қилишда «Етказиб берувчи» иштирокида олинаётган товарларнинг тўлиқлигини ва сифатини савдоларни ўтказиш тўғрисидаги эълонда (буюртманомада) кўзда тутилган бошқа талабларга мувофиқлигини текшириши шарт.
2.5. Агар мазкўр контракт билан бошқа холлар кузда тутилмаган бўлса, товарларни ташиш ва тушириш бўйича барча харажатлар «Етказиб берувчи» хисобидан амалга оширилади.
2.6. «Буюртмачи»нинг розилигига кўра товар муддатидан олдин етказиб берилиши мумкин.
2.7. Етказиб берилган товар бевосита «Буюртмачи»нинг масъул ходимлари томонидан далолатнома бўйича қабул қилинади ва унда етказиб берилган товарларнинг миқдори, унинг сифати кўрсатилади.
2.8. Мазкўр шартномада кузда тутилган товарларни етказиб бериш, мазкўр шартномага мувофиқ амалга оширилади.
3. ТОМОНЛАРНИНГ ХУКУК ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Буюртмачининг хукуклари: Етказиб берувчидан Контрактни бажариш учун зарур бўлган давлат стандартлари ва бошқа меъёрий хужжатлар билан таъминлаш талаб қилиш; «Буюртмачи» хисобидан товарлар ташиб келтирилганда, «Етказиб берувчи»дан транспорт харажатларини қоплаб беришни талаб қилиш, агар мазкўр контрактнинг шартларида бошқа холлар белгиланмаган бўлса;
«Етказиб берувчи»дан жойлаштирилган буюртманомага кўра мазкур контрактга мувофиқ, тегишли сифат, ассортимент бўйича товарларни етказиб беришни талаб қилиш; сифатсиз товар етказиб берилганда ўз ихтиёрига кўра қуйидагилардан бирини талаб қилиш;
- тегишли сифатдаги шунга ухшаш товар билан алмаштириб бериш;
- камчиликларни бегараз бартараф этиш;
- «Етказиб берувчи»дан мазкўр шартнома шартларини бажармаганлиги ёки тегишли даражада бажармаганлиги натижасида етказилган зарарни қоплаб беришни талаб қилиш.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling