G. A. Ergasheva Kichik yoshdagi bolalarni
http://interscience.uz METHODOLOGICAL AND LEGAL METHODOLOGICAL
Download 28.76 Kb. Pdf ko'rish
|
2021-2-сон
95
http://interscience.uz METHODOLOGICAL AND LEGAL METHODOLOGICAL BASIS FOR PREPARATION OF STUDENTS FOR PROFESSIONAL EDUCATIONAL ACTIVITY OF STUDENTS G.S. Kindjayeva, Uzbek State University of World Languages Annotation. This article analyzes the theoretical and methodological foundations of preparing students for the organization of spiritual and educational work in the process of professional education. The article also highlights the problems facing higher education and pedagogical science, with the need to train a new generation of strategic thinkers and educated specialists. Key words: globalization, vocational education, pedagogical skills, creativity, spiritual, educational, student, strategic, knowledge, skills, international economic integration, continuity in education, the Internet. Глобаллашув ва халқаро иқтисодий интеграция жараёнларида таълим тизимини фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳалари билан интеграциялашувини таъминлаш бугунги куннинг долзарб муаммоси сифатида қаралиши, Олий таълим тизимида таҳсил олаётган мутахассисларнинг педагогик маҳорати ва креатив қобилиятларига нисбатан талабларнинг ортиб бораётганлиги, жамият олдига ҳар бир педагогни маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш учун олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш ҳамда уни рўёбга чиқаришга қулай шароитларни яратиш муаммосини қўймоқда. Чунки бундай эҳтиёж талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг асосий вазифаларидан биридир. Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий- маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг энг асосий компонентларидан бири бу - Олий таълим тизимида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этиш фаолиятини такомиллаштиришдан иборатдир. Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз. Бунинг учун, авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур” деган эътирофлари таълим тараққиётининг кейинги истиқболи кўп Таълим ва инновацион тадқиқотлар (2021 йил №2) ISSN 2181-1709 (P) 96 Education and innovative research 2021 y. №2 жиҳатдан Олий таълим тизимида таҳсил олаётган кадрлар салоҳияти, уларнинг келажак истиқболлари, ижодкорлиги ва ташуббускорлиги билан боғлиқлигини ижтимоий ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда . Шунинг учун ҳам мактабгача таълим ташкилотларидан бошлаб олий ўқув юртигача – таълимнинг барча бўғинларини ислоҳ қилиш, бўлажак ўқитувчиларни давр талаблари асосида тайёрлаш, уларни ўз касбини моҳир устаси, янгиликларни тез идрок этиб, ўз фаолиятида қўллайдиган ижодкор қилиб тарбиялаш Олий мактаб ва педагогика фани олдида турган муҳим вазифаларидан бўлиб ҳисобланади. Қўйилган вазифалар асосида: - талабаларни адабиёт, санъат ва спортга, соғлом турмуш тарзига жалб этиш уларда эстетик дид ва касбий этика, ахборот таҳлили маданиятини шакллантириш; - ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш; - талаба-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш уларни амалий касб эгаси сифатида тайёрлаш ишларини ташкил қилиш ва тизимли равишда олиб бориш; -маънавий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш. Бунинг учун эса талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш мазмунини тубдан ислоҳ қилиш муҳим педагогик аҳамият касб этади. Айтиш жоизки, талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш мазмунини такомиллаштиришда қуйидагилар муҳим аҳамиятга эга - тарбия жараёнида узлуксизлик, узвийлик тамойилларига таянган ҳолда маънавий ишларни ташкил этиш бўйича асосий йўналишларни белгилаш; - ёшларда Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик каби муҳим фазилатларни болаликдан бошлаб босқичма- босқич шакллантириш; - касбий - педагогик таълим жараёнида узлуксиз маънавий тарбияни амалга оширишда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш жамоатчилигининг ўзаро самарали ҳамкорлигимеханизмини ишлаб чиқиш ва ҳаётга жорий этиш; - талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий- маърифий ишларни ташкил этишда жаҳон тажрибасида синовдан ўтган маънавий тарбиянинг самарали педагогик технологиялари, усуллари ва |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling