G. A. Ergasheva Kichik yoshdagi bolalarni
ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК
Download 28.76 Kb. Pdf ko'rish
|
2021-2-сон
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
175
ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК ФАНИДАН ЎҚУВЧИЛАРНИНГ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТУЗИЛМАСИ А. Т. Бабоев, Бухоро давлат университети, Ҳарбий таълим факультети декани Аннотация. Мақола чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанидан ўқувчиларнинг кўникмаларини шакллантириш тузилмаси муаммосига бағишланган. Калит сўзлар: бошланғич тайёргарлик, чақириққача ҳарбий таълим, ўқувчи, кўникма, шаклантириш, дастурий восита, технология, ЧҚБТ. Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологияларини жадаллик ривожланиши туфайли мактабларда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (кейинги ўринларда ЧҚБТ деб аталади) фанини компьтюр технологиялри, уларнинг педагогик дастурий воситаларини кенг кўламда жорий этиш ҳозирги кундаги долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаий назардан қараганда ЧҚБТ фанининг бўлимларини ўқитиш методикасини такомиллаштирида инновацион технологияларни ҳамда компьютер ва унинг педагогик дастурий воситаларини, жумладан, виртуал таълим тенологияларини кенг тадбиқ этиш жиддий заруратга айланган. Витуал таълим – имитацион дастурий ва техник воситалар ёрдамида ўқув материалларини визуал шаклда тақдим этишга, мураккаб бўлган жараён ва ҳодисаларни виртуал образини ташкил этишга, тажриба ўтказиш мураккаб жараёнларни виртуал шаклда ўтказишга ҳамда мустақил тайёргарликнинг дидактик имкониятларини кенгайтиришга, фан бўйича асосий билимларни эгаллашга, уларни тизимлаштиришга, ўқувчиларнинг мустақил ишида ўқув материаллари бўйича услубий ёрдамлашишга ундайдиган ҳамда креатив фикрлашини оширишга мўлжалланган замонавий ўқув муҳитидир. Мактабларда ЧҚБТ фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга оид педагогик муамони ечими қуйидаги асосий вазифаларни бажарилишига боғлиқ эканлиги маълум бўлди: мактабдаги ҳарбий раҳбар ва ЧҚБТ фани ўқитувчиларининг АКТ соҳасида етарли даражада малакасини шакллантириш; ЧҚБТ фанини ўқитишда анъанавий усуллардан воз кечиб, янги замонавий копьютер технологияларидан фойдаланиш (электрон таълим ресурслари, виртуал таълим технологиялари, интерфаол ўқув-услубий мажмуалар, электрон дарсликлар, булутли Таълим ва инновацион тадқиқотлар (2021 йил №2) ISSN 2181-1709 (P) 176 Education and innovative research 2021 y. №2 технологиялар, электрон треножорлар); айрим мураккаб жараён ва ҳодисаларни намойиш этишда виртуал таълим технологияларидан фойдаланиш; ўқувчиларга фанга нисбатан мотивацияни ривожлантиришга мўлжалланган ўқув топшириқларни тадбиқ этиш; ўқувчилар мўстақил равишда амалий машғулотларни олиб бориш учун виртуал оламни яратиш; ўқўвчиларни Интернет тенологиялари ҳамда тармоққа жойлаштирилган таълим порталлари, виртуал таълим платформаларидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш. Глобал тармоқнинг интерфаол имкониятлари ЧҚБТ фани таълимнинг жамоавий имкониятларини таъминлайди. Тингловчида онлайн алоқа мўҳити орқали тингдошлари билан ўқув амалий машғулотлар лойҳаларини жамоавий бўлиб бажариш имконияти туғилади. Шунингдек, таълим олувчилар мажбурий дарслардан озод бўлганликларидан сўнг, турли гиографик ҳудудларда интерфаол мўҳокамаларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Интернет тармоғи орқали масофавий ўқитишни бошқарувчи ҳарбий таълим ўқитувчисига ўқувчилар билан савол-жавоб ва тушунмаган мавзуларни тушунтириш учун маълум вақтни режалаштириб, ўша вақтда онлайн мунозаралар олиб бориш имкониятларига эга бўлади. Бу борада, хорижий давлатларда глобал тармоқнинг интерфаол имкониятлари ҳамда масофавий ўқитиш ва унга мос виртуал таълим технологияларидан фойдаланиш бўйича бир қанча ахборот таълим муҳитлари, витуал таълим порталлари ва платформалари яратилиб, улардан кенг кўламда фойдаланиб келинмоқда. Буларга АҚШнинг Пенсилвания давлат университети (worldcampus.psu.edu), Калифорния виртуал университети (смс.edu), Вашингтон очиқ университети (gwu.edu), Вестерн Говернорс университети (umuc.edu), Миннесоат штатининг виртуал университети (isek.org/sv/index.jsp), Флорида университетининг масофавий таълим марказини (fcd.ufl.edu), Буюк Британия очиқ университети (open.ac.uk), Германия Харков сиртқи университети (tu-drezden.de) ахборот таълим муҳитларини мисол сифатида айтиш мумкин. Тадқиқот таҳлили натижаларига кўра, ўқувчиларда ЧҚБТ фанидан кўникмаларни шакллантиришни уч хил усулда амалга ошириш мумкин деган хулосага келдик (1 расм). Образование и инновационные исследования (2021 год №2) ISSN 2181-1717 (E) http://interscience.uz 177 1-расм ЧҚБТ фанидан ўқувчиларнинг кўникмаларини шакллантириш тузилмаси. Шунингдек, ЧҚБТ фанидан вертуал таълим технологиялари асосида ўқувчиларнинг кўникмаларини шакллантиришда қўйиладиган илмийлик, тизимли ва изчиллик, ўқув материалларининг ўзаро таъсири, мувофиқлик, визуал ўқитиш, таълим муаммоларини таъминлаш, мустақил таълим олиш, ўқув материалини тарқатиш, қизиқтириш, назарияни амалиёт билан боғлаш тамойиллари келтирилган. Ушбу тамойиллар асосида ЧҚБТ таълим ва тарбия жараёнини виртуал таълим технологиялари асосида ташкил этиш учун Интернет тармоғида chqbt. uz виртуал таълим платформаси яратилади. Ўнинг таркибий тузилмаси қуйидагича келтирилган (2-расм қаранг). Ушбу ЧҚБТ фанидан масофавий ўқитишга мўлжалланган виртуал таълим платформасининг асосий жиҳати виртуал таълим технологияларинг дидактик асосларини . Ê Дифференциал Индивидуал Мустақил равишда Фойдаланидаган воситалар Виртуал таълим тенологиялари Онлайин билим кўникмаларни ва малакаларни баҳолаш Ёрдамчи воситалар Интернет тармоғида жойлаштирилган виртуал таълим порталлари ва латформалари ЧҚБТ фанидан ўқувчиларнинг кўникмаларини шакллантириш Таълим ва инновацион тадқиқотлар (2021 йил №2) ISSN 2181-1709 (P) 178 Education and innovative research 2021 y. №2 ривожлантиришдан иборат бўлиб, қуйидаги имкониятларга эга: анъанавий ўқитиш усулига қараганда кам харажат талаб қилинадиган қайта тайёрлов курслари мавжудлиги. Бунда иштирокчилар сонига чегара қўйилмайди; ўқув курсларидан фойдаланувчи бир неча маротаба тенглаши ва ўзини-ўзи баҳолаш орқали билим даражаси, кўникмаларни чуқур ўрганиш имконияти; таълим олувчи иш фаолияти тўхтатмасдан қулай вақт ва жойида таълим олиши; фойдаланувчиларнинг кенг кўламда қамраб олиш имконияти; анъанавий таълимга нисбатан визуал (матинли, овозли, видео, анимацияли, уч ўлчовли) шаклда кўпроқ ахборот олиш имконияти; тажриба ўтказиш қийин бўлган жараёнларни виртуал ҳолатини исталган вақтда ва жойда ўтказиш имконияти; кўриш қийин бўлган жараён ва ҳодисаларни кўриш имконияти (сафда йуриш, сафда туриш, қуролни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, қўролларнинг ишлаш жараёнлари. Фойдаланилган адабиётлар 1. Khazratov F., Juraev Kh. METHODS OF CREATION AND ORGANIZATION OF WORK, TECHNOLOGY FOR CREATING AUTO- NAVIGATION MAPS [Электронный ресурс]: URL: http://www.jcreview. com/?mno=9704. 2.А.Парпиев, А.Марахимов, Р.Ҳамдамов, У.Бегимқулов, М.Бекмурадов, Н.Тайлоқов. Янги ахборот технологиялари. ЎзМЭ давлат илмий нашриёти.-Т.: 2008, 104 б. 3. Abduqodirov A., Xaitov A., Shodiev R. Axborot texnologiyalari – T.: O’zbekiston, 2002 y. 4. Aripov M. va boshqalar Informatika va informasion texnologiyalar. Oliy o’quv yurti talabalari uchun darslik T. 2005 y. 5. Aripov M.va boshqalar. Axborot texnologiyalari. o’quv qo’llanma. – T.: 2009. 6. Saxibov A.X. Chaqiruvga qadar boshlang‘ich tayyorgarlikda axborot texnologiyalar. – T.: “Fan va texnologiya”, 2012, 108 bet. 7. O.A. Ismoilov, Sh.Q. Nazarov. Ta’lim muassasalarida innovatsion pedagogik texnologiyalar – T. Fan va texnologiya, 2012, 40 bet. Образование и инновационные исследования (2021 год №2) ISSN 2181-1717 (E) http://interscience.uz Download 28.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling