G. A. Ergasheva Kichik yoshdagi bolalarni
Download 28.76 Kb. Pdf ko'rish
|
2021-2-сон
Таълим ва инновацион тадқиқотлар (2021 йил №2)
ISSN 2181-1709 (P) 172 Education and innovative research 2021 y. №2 унинг тадқиқотчилик характерини таъминлашга, изланиш (ижодий) ўқув-билиш фаолиятини ташкил этишга қаратилган [1]. Ушбу томон илгари амалда ҳисобга олинмаган ёки фақат эълон қилинган. Ишлаб чиқилган фикрлаш механизмлари талабага ўзини ўзи ривожлантиришга, ўзини ўзи тарбиялашга, ўзини тартибга солишга имкон беради, уни ўқитувчининг кайфиятидан озод ва мустақил қилади. Тадқиқотда, шундай шароитда ишлаш учун янги педагогик тафаккурга эга ўқитувчиларни тайёрлаш керак деган хулосага келинди ва таълим муассасасидаги ўқув-тарбия жараёнини қайта йўналтириш мутлақо равшан ва у иккита асосий муаммони ҳал қилиш билан боғлиқ: 1. Фаолият тўғрисида умумлаштирилган билим даражасини оширишнинг мумкин бўлган усулларини излаш. 2. Назарий билимларни амалий фаолиятда қўллаш имкониятларини кенгайтириш усулларини излаш. Инновацион фаолиятни ташкил этиш тамойиллари қуйидагилардан иборат: - педагогик жараённи ташкил этишда анъанавий ва инновацион усулларни уйғунлаштириш тамойили, у қуйидаги талабларда намоён бўлади: таълим муассасаси анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш; янги педагогик тажрибани сақлаш ва тарқатиш; янгиликни излашни рағбатлантириш, инновацион ташаббусларни, лойиҳаларни қўллаб- қувватлаш, уларни ўз вақтида эксперт баҳолаш; инновациялар мазмунини таълим муассасасининг ривожланиш мақсадларига, педагогик кадрлар қобилиятлари ва эҳтиёжларига мувофиқлиги; энг самарали инновацияларни анъанавийга айлантириш. - Инновацион муҳитни ривожлантириш тамойили таълим муассасасида муносабатлар меъёрлари шаклланиши таълим- тарбия жараёнининг барча иштирокчиларининг инновацион фаолиятини рағбатлантирилишини назарда тутади. Ушбу тамойил қуйидагиларни талаб қилади: педагогларнинг инновацион фаолияти доирасини кенгайтириш; индивидуал ва жамоавий инновацион фаолиятни рағбатлантирувчи бошқарув воситаларидан фойдаланиш; педагогларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш учун энг мақбул режимни яратиш; бошланғич салоҳиятга, педагогларнинг инновацион фаолиятга тайёрлик даражасига мувофиқ инновацияларни тизимлаштириш. - педагоглар касбий-педагогик компетентлиги салоҳиятининг инновацион ривожланишини амалга оширишда педагогик қўллаб- қувватлаш тамойили қуйидагиларни ўз ичига олади: педагогларнинг инновацион фаолиятга тайёрлигини диагностикаси; педагогларнинг инновацион салоҳияти ва касбий-педагогик компетентлигини Образование и инновационные исследования (2021 год №2) ISSN 2181-1717 (E) http://interscience.uz 173 индивидуал-дифференциал услубларини аниқлаш ва улардан фойдаланиш; педагогларнинг ўқув-тарбиявий фаолиятидаги инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш; педагогларнинг инновацион фаолияти шаклларини танлаш учун шароит яратиш [2]. - Педагогик жараёнда ижодий устунликни сақлаб қолиш ва ривожлантириш тамойили қуйидаги талабларда намоён бўлади: ижодкорлик, креативлик, инновацион фаолиятга бўлган эҳтиёж педагогик жараён субъектлари томонидан мутахассиснинг доминант (устун) фазилатлари сифатида қабул қилиниши керак. Таълим муассасасига юклатилган вазифаларнинг бутун мажмуаси ва уларни ҳал қилиш усулларининг тавсифи педагогнинг ақлий фаолиятининг меъёрий моделини яратишга имкон берди. Шу билан бирга, ушбу фаолиятда, бошқа ҳар қандай фаолиятдаги каби, тафаккур тузилишининг бирлиги “уларга бўғинлар сифатида киритилган бир қатор кичик, хусусий топшириқларни бўйсиндирувчи катта вазифалар нисбати” асосида яратилганлиги ҳисобга олинди. Фикрлаш масала мантиғига қараб белгиланади, уларнинг ечишга ўқитувчи жалб қилинади ва унинг тузилиши вазифалар нисбати билан белгиланади. Аслида педагогик мақсадларга конструктив тарзда эришилади - тематик режалар, дарс режаларини ишлаб чиқиш, у ёки бу педагогик вазифаларни ҳал қилишнинг мантиғида аниқ ўқув мазмуни, таълимнинг ташкилий шакл ва усулларини қуриш орқали эришилади. Конструктив вазифалар (режалар) ташкилий (таълим шаклларини ишлаб чиқиш, аниқ вазифаларни ҳал қилиш) ва коммуникатив (мулоқотда) вазифаларни ҳал қилиш орқали амалда қўлланилади. Ҳар бир муаммони ҳал қилиш жараёнида маълум бир фикрлаш жараёни фаоллашади. Формалаш воситаларидан фойдаланиб, ўқитувчининг педагогик тафаккурининг меъёрий моделини тасаввур қилиш мумкин. У ақлий, меҳнат, ғоявий-ахлоқий, эстетик ва жисмоний тарбия мақсадларини ўз ичига олади; Гностик, лойиҳалаш- конструктив вазифалар, турли муаммоларни ҳал қилиш натижаларини ўз ичига олади. Касб таълими тизимидаги инновацияларнинг аҳамияти ривожланган инновацион тафаккур ва юқори даражадаги инновацион маданиятли шахсни шакллантириш, бундан ўқув (педагогик) инновациялар – талаба ва ўқитувчи ўртасида инновацион тафаккурни ва инновацион маданиятни шакллантириш учун янги амалий воситани яратиш, тарқатиш ва ундан фойдаланишнинг мураккаб мажмуавий жараёни эканлигини англатади. Шундай қилиб, инновацион фаолиятга педагогик тайёрлик: ўқитувчининг шахсан ва касбий ривожланиши, ўз ички “Мен”и Таълим ва инновацион тадқиқотлар (2021 йил №2) ISSN 2181-1709 (P) 174 Education and innovative research 2021 y. №2 билан ишлаш, талабанинг ўзига хос индивидуаллиги, бетакрорлигига педагогик ишонч, уларга ривожланиш учун ёрдам бериш истаги орқали таъминланади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт” нашриѐти, 2015. – 81-б. 2. Ишмуҳамедов Р.Ж. Инновацион техно– логиялар ѐрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари /Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайѐрлаш факультети тингловчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари учун услубий тавсиялар. – Т.: ТДПУ, 2004. 3. Турдиева М. Олий таълим муассасалари талабаларида педагогик тафаккурни шакллантириш. – Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2008. – 38- 42-б. Образование и инновационные исследования (2021 год №2) ISSN 2181-1717 (E) http://interscience.uz Download 28.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling