Иккинчи саволга жавоб: хi – тажриба гуруҳига мос келадиган компетентлик даражаси, yi – назорат гуруҳига мос келувчи компетентлик даражаси, бу ерда компетентлик даражаси юқори, ўрта, паст қийматлар қабул қилади. ва – тажриба ва назорат гуруҳлари учун мос келадиган ўртача арифметик қийматлар.
Химия фанлари доктори, профессор Рахимов Тохир Хакимович: –
1. Тадқиқот ишингиз юзасидан Web-dizayn.uz онлайн таълим контенти ишнинг асоси деб ҳисобласак бўладими?
2. Асосий дастурий таъминот мижоз тарафида бажариладими ёки сервер тарафидами?
3. Ундай бўлса PHP ва унга ўхшаш дастурлар сервер томонда ишлайди, JavaScript эса мижоз томонда ишлайди. Ваҳоланки фойдаланувчи уни қўлламайди, чунки антивирус рухсат бермайди. Нима учун бунга урғу бергансиз?
4. Тушунишим бўйича сиз web-сайтнинг ташқи кўринишига эътибор каратгансиз, шундайми?
5. web-dizayn.uz қайси тилда яратилган?
6. web-dizayn.uz ўзбек тилидаги гуруҳлар учун яратилган бўлса нима учун айрим жойларда русча сўзлар бор?
Тадқиқотчи Ф.П.Рахмонкулов: – Раҳмат, саволлар учун.
Биринчи саволга жавоб: Web-dizayn.uz онлайн таълим контенти тадқиқот ишининг асосларидан бири деб ҳисобласак бўлади. Бундан ташқари лаборатория дарслари учун мўлжалланган электрон ўқув қўлланма ҳам яратилган.
Иккинчи саволга жавоб: Асосий дастурий таъминот сервер томонида бажарилади.
Учинчи саволга жавоб: Тадқиқот мақсади web-сайт ишлаб чиқишда унинг дизайнини лойиҳалашдан иборат. Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда web-сайт дизайнини ташкил этувчиларига кўпроқ урғу беришга ҳаракат қилдим. Web-сайт дизайни HTML, CSS ҳамда JavaScript тиллари орқали амалга оширилади. Шунинг учун яратилган дастурий таъминот ушбу тушунчаларни ўранишга хизмат қилади.
Тўртинчи саволга жавоб: Албатта, тадқиқот ишининг мақсади бўлажак информатика ўқитувчилари web-сайт дизайнини лойиҳалаш компетентлигини ривожлантиришдан иборат.
Бешинчи саволга жавоб: web-dizayn.uz ўзбек тилидаги гуруҳлар учун яратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |