Г. И. Мухамедов 2022 йил Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги dsc


Download 282.5 Kb.
bet2/16
Sana25.01.2023
Hajmi282.5 Kb.
#1122731
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
35 ~1

Қаршиев Аброр Амруллаевич
п.ф.ф.д., (PhD)

Раис: б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ
Котиб: п.ф.ф.д. (PhD) М.Қ.РАХМАНОВА


Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: Ассалому алайкум ҳурматли Илмий семинар аъзолари!
Бугунги илмий кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисида кенгашнинг 17 нафар аъзосидан 16 нафари, кўриб чиқилаётган диссертация ихтисослиги бўйича 16 нафар фан доктори ва фан номзодлари иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси “Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар тўғрисида”ги Низомга асосан кенгаш аъзоларининг камида 3/2 қисми ва шу ҳимоя қилинаётган диссертация ихтисослиги бўйича 3 та фан доктори ва фан номзодлари иштирок этиши лозим.
Кворум бор. Илмий семинар ўз ишини бошлаш ваколатига эга. Йиғилишни очиш бўйича қандай таклифлар бўлади? – (Овозлар: Йиғилиш очилсин). Эътирозлар борми? – Йўқ. – Бетарафлар? – Йўқ.
Илмий семинар йиғилиши ОЧИҚ деб эълон қилинади.
Кун тартибидаги масалани кўриб чиқишга ўтамиз.
Жиззах давлат педагогика университетининг тадқиқотчиси Рахмонкулов Феруз Пардабоевичинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) ихтисослиги бўйича “Рақамли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишининг муҳокамаси
Тадқиқотчининг шахсий ҳужжатларига доир материаллар билан таништириб ўтиш учун сўз семинар илмий котибига берилади, марҳамат.
Илмий котиб, п.ф.ф.д. (PhD) М.Қ.Рахманова: – Ассалому алайкум ҳурматли илмий семинар аъзолари!
Рахмонкулов Феруз 1988 йил Жиззах вилояти, Фориш туманида туғилган. Миллати ўзбек. 2012 йили Жиззах давлат педагогика институти математика ва информатика йўналиши бўйича бакалавр, 2015 йилда Самарқанд давлат университети Таълимда ахборот технологиялари ихтисослиги бўйича магистратура босқичини тамомлаган.
Умумий ўрта маълумотни Жиззах вилояти, Фориш туманидаги 69-cонли умумтаълим мактабида олган.
Рахмонкулов Феруз Пардабоевич 2008 йил А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университетига ўқишга кириб, 2012 йилда тамомлаган.

  • 2012-2013 йй. – Жиззах вилояти, Фориш туманидаги 69-cонли умумтаълим мактабида математика ва информатика фанлари ўқитувчиси

  • 2013-2015 йй. – Самарқанд давлат университети магистратура талабаси.

  • 2015 й.-ҳ.в. - Жиззах давлат педагогика университети Информатика ва рақамли таълим технологиялари кафедраси ўқитувчиси.

  • Оилали ва 2 нафар фарзанди бор.

Тадқиқотчи Рахмонкулов Феруз Пардабоевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси Жиззах давлат педагогика университетида бажарилган. Илмий раҳбари п.ф.н., доцент Алиқулов Салоҳиддин Турдимуродович. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертацияси мавзуси “ОАК бюллетени” журналининг 2022 йил 2-сонида эълон қилинган. Диссертацияси мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида В2022.2.PhD/Ped3626 рақам билан рўйхатга олинган.
Тадқиқотчи 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳонларни топширган, яъни “Инглиз тили” фанидан – 72 балл (2021 йил 26 ноябрдаги 463-сонли гувоҳнома), Мутахассислик фанидан – 73 балл (2021 йил 30 ноябрдаги 379-сонли гувоҳнома).
Рахмонкулов Феруз Пардабоевичнинг “Рақамли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси Жиззах давлат педагогика университети “Информатика ва уни ўқитиш методикаси”, “Умумий педагогика” ҳамда “Рақамли таълим технологиялари” кафедраларининг қўшма илмий-методик семинар мажлиси (1-сонли баённомаси) йиғилишида муҳокама қилинган.
Тадқиқотчи томонидан диссертация мавзуси бўйича жами 21 та илмий иш чоп этилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 9 та мақола, жумладан, 4 таси республика ва 5 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Рахмонкулов Феруз Пардабоевич томонидан Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарга тақдим этилган ҳужжатлар Ўз.Р.ОАК талаблари ва қоидаларига мувофиқдир. Барча зарур ҳужжатлар Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарга ўз вақтида топширилган, Илмий семинар диссертация ишини муҳокама учун қабул қилди, тақризчиларни тасдиқлади.
Ҳурматли Илмий семинар аъзолари! Тадқиқотчининг шахсий иш режаси билан боғлиқ маълумотлар шулардан иборат.
Эътиборларингиз учун раҳмат!

Download 282.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling