Физика-математика фанлари доктори, профессор Н. М. Жабборов
Диссертация автореферати ва тадқиқотчи томонидан эълон қилинган ишлар диссертациянинг асосий мазмунини қамраб олган. Тадқиқотчи олиб борган илмий фаолияти давомида ўзининг ҳаракатчанлиги, тадқиқот юзасидан яратилган манбааларнинг мукаммаллиги билан ажралиб турибди, қилинган ишлар яққол кўриниб турибди, бу ишларда катта меҳнат мавжуд. Ишни кейинги босқич муҳокамаларига тавсия этаман.
Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: – Марҳамат! Яна сўзга чиқувчилар борми? (Кенгаш аъзолари: йўқ). Сўзга чиқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларига жавоб бериш учун сўз тадқиқотчи Ф.П.Рахмонкуловга. Марҳамат.
Тадқиқотчи Ф.П.Рахмонкулов: Ҳурматли раис! Ҳурматли илмий семинар аъзолари! Норасмий оппонент сифатида сўзга чиққан семинар аъзоларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Билдирилган фикр-мулоҳазаларни, албатта, инобатга оламан. Камчиликларнинг барчасини бартараф этаман.
Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: – Яна бошқа фикрлар борми? (йўқ). У ҳолда овозга қўяман. Рахмонкулов Феруз Пардабоевичнинг “Рақамли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02 – Тaълим ва тapбия нaзapияcи вa мeтoдикacи (информатика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишини кейинги босқичда кўриб чиқилиши учун муносабат билдиришингизни сўрайман.
Илмий семинар диссертация ишини кейинги босқичда кўриб чиқилиши учун Илмий кенгашга расмий оппонентлар ва етакчи ташкилот тавсия қилиниши керак. Сўзга чиқувчилар борми? Марҳамат!
(Овозлар: етарли). Демак, расмий тақризчилар ва етакчи ташкилот сифатида:
1. т.ф.д., проф. Ахмеджонов Дилмурод Гуломович
2. п.ф.д., проф. Химматалиев Дустназар Омонович
3. п.ф.ф.д.(PhD) Қаршиев Аброр Амруллаевич
4. п.ф.д. проф. Ҳамидов Жалил Абдурасулович
Етакчи ташкилот – Гулистон давлат университети, Навоий давлат педагогика институти, Нукус давлат педагогика институти
Кимда қандай фикрлар бор, марҳамат.
Do'stlaringiz bilan baham: |