Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: – п.ф.ф.д.(PhD) А. Қаршиев томонидан берилган тақриз ижобий, хулосангиз учун раҳмат. Марҳамат, диссертант, иккинчи расмий тақризчи п.ф.ф.д., (PhD) А. Қаршиев фикрларига жавоб беришингиз мумкин.
Тадқиқотчи Ф.П.Рахмонкулов: – п.ф.ф.д., (PhD) А. Қаршиевнинг тадқиқот иши юзасидан билдирган фикр ва мулоҳазалари учун ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман. Албатта, таъкидлаб ўтилган эътироз ва камчиликларни бартараф этаман.
Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: - тадқиқотчининг жавоби қониқарлими?
п.ф.ф.д., (PhD) А.А. Қаршиев: – Ҳа, қониқарли.
Раис, б.ф.д., проф. Р.А.Эшчанов: – Диссертация расмий муҳокамаси тугади. Умумий муҳокамага ўтамиз.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқ этилаётган муаммога фалсафий ҳамда илмий-педагогик ёндашув тадқиқот мақсади, объекти, предмети, вазифаларига мос келувчи методлар мажмуасидан фойдаланилганлиги, мавзу юзасидан чоп этилган ишлар мазмунига кўра тасдиқланади. Олинган натижалар ишончлилиги билан фалсафа доктори (PhD) диссертацияларига қўйилган талабларга жавоб беради. Ишни кейинги босқич муҳокамаларига тавсия этиш мумкин.
Сўзга чиқувчилар борми? Марҳамат!
Сўзга чиқувчилар:
Педагогика фанлари доктори, профессор Д. О. Химматалиев:
Тадқиқотчи Рахмонкулов Феруз Пардабоевич илмий-тадқиқот иши мавзуси бўйича яхши ишланган. Диссертант ва диссертация тайёр. Албатта, илмий раҳбар С Алиқулов бу соҳанинг етук мутахассиси бўлган. Шунинг учун ҳам тадқиқотнинг муваффақиятли якунланишини таъминлай олган. Тадқиқот мавзуси ҳам бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда педагогик жиҳатдан долзарб масаланинг ечимига қаратилган. Ишнинг илмий янгилиги ва амалиётга жорий қилинганлиги диссертациянинг қийматини янада оширади ҳамда олинган натижалар ишончлилиги билан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияларга қўйилган талабларга жавоб беради. Ишни кейинги босқич муҳокамаларига тавсия этаман.
Тадқиқотчи томонидан диссертация автореферати яна бир бор кўриб чиқилиши лозим. Ундаги айрим камчиликлар бартараф этилиши, хулоса ва тавсиялар илмийлаштирилиши лозим. Умуман олганда, диссертация иши яхши бажарилган, уни ҳимояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |