G o o g L e автоматически создает html версии документов при сканировании Интернета. Page алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси сценарийлар тўплами сборник
Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007 й
Download 1 Mb.
|
Alisher navoiy tadbir
Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007 й.
3 Тузувчидан Кутубхоналарга, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларига китобхонларни жалб этишнинг энг қулай ва самарали усулларидан бири оммавий тадбирлардир. Муҳим ва унутилмас саналарга бағишланган бундай тадбирларнинг бир нечта анъанавий ва ноанавий турлари ҳамда хиллари мавжуд. Албатта бундай тадбирларни сценарийларсиз ташкил қилиш қийин. (Сценарий итал. scenario – пъеса мазмунининг қисқа баёни, импровизация театри, томошаси, балет спектакллари, оммавий томоша ва бошқа ўйинлар яратиладиган сюжет тузилиши; кино санъати ва телевидение воситалари ёрдамида гавдалантириб кўрсатишга мўлжалланган адабий асар). Шунинг баробарида кўпчилик мутахассислар тадбирлар сценарийсига эҳтиёж ҳам сезадилар. Илмий-методика бўлими ходимлари буни эътиборга олган ҳолда кейинги йилларда ёзувчи ва шоирларнинг таваллудларига, муҳим саналарга, байрамларга бағишлаб тузилаётган қўлланмаларда тадбирлар сценарийсини ҳам ҳавола этишди. Сценарийлар мавзуси турлича бўлиб, уларнинг айримлари бўлим ходимларининг ижод маҳсулидир. Ушбу қўлланмада эса турли йилларда нашр қилинган қўлланмаларда берилган тадбирлар сценарийлари тўпланди, ўзбек ҳамда рус тилларидаги янги материаллар билан бойитилди. Қўлланмада келтирилган сценарийлар намуна сифатида берилмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қўлланмада барча муҳим саналар ва байрамлар сценарийлари тўлиқ қамраб олинмаган. Сценарий- лардан фойдаланишда саҳна шароитларини ва ҳудудий жойла- шишларни ҳисобга олган ҳолда унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш мумкин. Қўлланмани тайёрлашда газета ва журналлардан, илмий- оммабоп адабиётлардан ҳам фойдаланилди. Қўлланмадан ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс маркази мутахассислари, кутубхоначилар ҳамда ушбу соҳага қизиқувчи китобхонлар фойдаланишлари мумкин.
4 “ФАРЗАНДЛИК БУРЧИНИ УНУТГАНЛАР” мавзусида тадбир сценарийси (Тадбир сценарийси намуна сифатида берилмоқда. Ахборот- кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида сценарийдан фойда- ланишда саҳна шароитларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин). Қатнашувчилар: Она, қизи ва унинг икки дугонаси ҳамда ҳамшира қиз. Тадбир “Онаизор” қўшиғи билан бошланади. Кўнгил, қолма булбулдан ҳам, гулдан ҳам, Қолар бўлсам бир кун ахир тилдан ҳам, Агар бир зот йиғласа чин дилдан ҳам, Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у….. (қўшиқ қисқартириб берилди) Хонанинг ўртасида стол-стуллар. Ёши анча ўтиб қолган, касалманд она меҳмонлар келиши учун туртиниб-суртиниб жой ҳозирламоқда. Унинг эгнида ранги ўчиб кетган чит кўйлак, бошида эса оқ рўмол. Бир маҳал эшикдан бўйи етган, келишган бир қиз кириб келади, салом-аликсиз онага қараб дўқ уради. Қиз: – Ҳўв, мамашка, ҳалигача ҳеч нарсани тайёрламабсиз. Бугун менинг туғилган куним бўлса, сиз бўлсангиз касалман деб тошбақага ўхшаб имиллаб юрибсизми? Ҳозир келиб қолишади дугоналарим. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling