Она: – Вой қизим, ке, яхши келдингми? Ҳаммаси тайёр,
жоним қизим, мана, олиб келиб қўйсам бўлди. Ҳаммасини
пишириб қўйганман.
Қиз: – Э, кўп вақиллагунча тезроқ бўлинг, ўртоқларимнинг
олдида шарманда бўлиб қолмай.
Она: – Ўзинг ҳам қарашворсанг бўларди, мундоқ…
Қиз: – Нима, мен ўйнаб юрибманми, бекорчиманми? Ҳали
кийимларимни алмаштиришим керак. Ўзингиз қилиб туринг.
5
Қизи кийимини алмаштиришга бошқа хонага чиқиб кетади.
Она стулга ўтириб уҳ тортди.
Она: – Уҳ, қарилик қурсин, оёқдан қолибман шекилли,
бирам оғрийди-ей…
Нариги хонадан қизининг овози келади.
– Ойи, менинг тилла тақинчоқларим қани? Мен сизга неччи
марта айтаман, нарсаларимга тегманг деб.
Она: – Мен уларни яхши ният қилиб сепингга олиб
қўйганман, қизим.
Қиз: – Нима, уларни еб қўяманми, темир-ку, қизингиздан
ортиқми шулар?! Опкириб беринг.
Она: – Йўқотиб қўясанми дейман-да, болам. Сендан айлан-
син шу тақинчоқлар. Менинг сендан бошқа кимим бор, жоним
қизим. Ёлғиз сенсан менга отангдан ёдгорлик, оппоғим…
Она кўзига ёш олиб тўлиб-тошиб гапира бошлайди. Қизи эса
онасининг гапини эшитгиси йўқ.
Қизи: – Э, бўлди, кўпам жаврайверманг, ўзим ҳам биламан
биттагина болангиз эканимни. Иккита бўлганимизда-ку, билма-
дим, қандоқ қилиб боқардингиз бизни….
Эшик тақиллаб қолади.
Қиз: –Ана келишди дугоналарим, боринг, бошқа хонага
чиқиб кетинг, кийимингиз бир аҳвол, сочларингизни гапирма-
сам ҳам бўлади, боринг, боринг, эшикни ўзим очаман.
Қиз эшикни очади ва бирин-кетин ўзига ўхшаган қизлар
кириб келади. Ярим русча-ярим ўзбекча сўзлар билан
кўришадилар. Ҳаммалари столга келиб ўтиришади. Шунда она
чой олиб киради. Қиз онасининг олдига келиб дўқ қилади.
Қиз: –Ўзим олиб кирардим, аҳволингизга қаранг. Ойим
дейишга уяламан.
Лобар –қизнинг дугонаси ўрнидан туриб она билан
саломлашади ва улар билан бирга ўтиришга таклиф қилади.
Бошқалар ҳам кўришишади. Она қизининг дугоналарини кўриб
қувонади.
Do'stlaringiz bilan baham: |