G o o g L e автоматически создает html версии документов при сканировании Интернета. Page алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси сценарийлар тўплами сборник


Download 1 Mb.
bet12/87
Sana26.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1233693
TuriСборник
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   87
Bog'liq
Alisher navoiy tadbir

2-бошловчиРеспубликанинг
миллий мустақилликка
эришиши Зулфияга илҳом булоғининг кўзини очди. Босиб
ўтган йўлига янги назар – адолат кўзи билан қаради. У 1995
йилда ёзган “Шарқнинг ўзи она бўлган ҳамиша!”, “Иқрорга вақт
етди” шеъри, “Хотира синиқлари” достони шоира ижодининг
янги саҳифаси, янги босқичи, ютуғи дейиш мумкин.
1-бошловчи: Зулфияхонимнинг серқирра ижоди муносиб
баҳоланган. Ўзбекистон халқ шоираси, Ҳамза номидаги
Ўзбекистон Давлат мукофоти соҳиби бўлган шоирамизни жаҳон
адабий жамоатчилиги Жавоҳарлаъл Неру номидаги ва халқаро
“Нилуфар” мукофотларига муносиб топди. Болгария Респуб-
ликасининг Кирилл ва Мефодий нишонлари билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг
ташаббуси билан 1999 йил 1 мартда Зулфия номидаги Давлат
мукофоти жорий этилиши севимли шоирамизнинг меҳнатлари
ҳали ҳам эъзоздалигидан дарак беради.
2-бошловчи: Азал-азалдан улуғ зотларга бешик бўлган
Ватаним, волидаю падар бўлган меҳри дарё халқим, Зулфиядай
овози мағрур шоиранг, виқорли қизинг учун Сенга яна бир бор
таъзим!
“ВАТАН ЯГОНАДИР, ВАТАН БИТТАДИР”
мавзусидаги тадбир сценарийси
Тадбир Ватан ҳақидаги қўшиқ билан бошланади
Йигит: Ватан…. Не-не азиз инсонлар вояга етган, унинг
порлоқ истиқболи, фазлу-камоли учун жон видо этган замин. Эл
борки, Ватан бор – Ватан борки, эл бор. Элсиз Ватан биёбон.
Ватансиз эл – дарбадар. Шунинг учун қадимдан элим дея Ватан-
ни эъзоз этганлар, эл дарди билан яшаган кишиларни Ватан-
парвар деб ардоқлашган. Шубҳасиз, Ватан тушунчаси турлича
талқин этиб келинган. Лекин Турон замин фарзандлари,


Page 17

16
Мовароуннаҳр авлодалари учун Ватан сўзи чуқур маъно касб
этмаган, бугунгидек мағрур жарангламаган.
Ватан тарихи – моддий ва маънавий мерос. Моддий мерос
сифатида у биз учун ризқу-рўзимиз, маконимиз бўлган бўлган
замон. Маънавий мерос сифатида у бизнинг фазлу-камолимиз,
олам анжуманида айтган сўзимиз, ўз бойликлари таланган
давлат.
Қиз: Эмишки, инсон янги туғилган чақалоқ, ҳали дунёга
келмай туриб само билан боғланар экан. Оллоҳ гўдакка фақат
қўл-оёқ бериб қолмай, юрагига ҳис туйғуни жо этади. Шу туйғу
бор экан, биз мағриб билан машриқни, киндик қони тўкилган
юрт билан, бегона мамлакатни фарқлаймиз. Ватанни севмоқ
иймондандир дейилади ҳадис шарифда. Биз ҳар қарич заминини
эъзозлайдиган она-Ватан бу Ўзбекистондир. Энг аввало шуни
таъкидлаш лозимки, Ватан ва ватанпарварлик тушунчаси
мустақиллик ва озодлик, эрк ва адолат ғоялари билан чамбарчас
боғлиқдир.
Йигит: Ватан тушунчаси миллий ифтихор туйғуси бугун
шунинг учун устиворки, мустақиллик туфайли миллий қадрият-
ларимиз қайта тикланди ва моддий бойликларимизга эгалик
ҳуқуқини қўлга киритдик.
Қиз: Ватан мавҳум тушунча эмас. Ватанни севмоқ – унинг
ўтмишини чуқур билмоқ, йиллар давомида шаклланган миллий,
умуминсоний қадриятларни қадрламоқ, табиатни пок тутмоқ
табобат олами-ю, ҳайвонот дунёсини асрамоқ, комил инсон
бўлиб вояга етмоқ керак.
Ҳазин шоиралар ўқийди нуқул,
Ситамлар фалакнинг сатрларини.
Ўртанар Увайсий доғ кўнгил,
Инжулар Нодира хотираларини.
Йигит: Тафаккуримизда Фаробийлар донишмандлиги,
томирларимизда Тумарис ва Амир Темур қони, туйғумизда
Широқ ва Жалолиддин Мангуберди ватанпарварлиги, онгимиз-
да Яссавий ва Нақшбанд таълимоти мавж уриб турибди. Минг
йиллар давомида авлодлардан-авлодларга сингиб келаётган бу
ботиний маънавиятни ҳеч бир мустабид элимиз қалбидан юлиб



Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling