Page 26
25
1-бошловчи:
О, она сайёра, курраи қутлуғ,
Самодан сувратинг илк бора кўрдим.
Ҳавойи бир хаёл сеҳри эмас, йўқ,
Фарзанд меҳри билан мен боқиб турдим.
2-бошловчи: Ассалому алайкум, даврамизга ташриф
буюрган азиз меҳмонлар. Бугунги тематик бадиий кечамизга
хуш келибсизлар.
1-бошловчи: Ассалому алайкум, шодиёнамиз меҳмонлари
ва иштирокчилари. Мана бугун “Халқаро атроф-муҳитни муҳо-
фаза қилиш куни” муносабати билан бизнинг кутубхонамиз
ходимлари сиз азиз мехмонларга бир қатор тадбирларни ташкил
этган. Марҳамат, тематик бадиий кечамиздан баҳраманд бўлинг.
(Қўшиқ янграйди)
2-бошловчи:
Арчазор ортидан сайрар бўғиқ қуш,
Уфқлар сўнгида қора бир рўё.
Узоқ-узоқларда ғамгин ва беҳуш,
Чўзилиб ётибди улкан бир дарё.
1-бошловчи: Дарҳақиқат арчазор, ўрмонлар, боғлар, дарё-
лар-булар бари табиатнинг буюк неъматидир. Табиат бу нима?
Табиат бу бизни ўраб турган атрофимиздаги оламдир. Бу олам-
нинг ўзига хос жумбоқлари, ундаги сир-синоатлар, ғайри табиий
ўзгаришлар албатта инсонни лол қолдиради. Йилларнинг ўз
вақтида келиши, кун ва туннинг алмашиниши, фаслларнинг
алмашиниши бу табиатнинг жумбоқларидир. Биз инсонлар бу
жумбоқлар ечими олдида ожизмиз. Келинг, яхшиси ҳар бир
соҳанинг етук мутахассиси бўлгани каби, шу соҳанинг етук
мутахассиси бўлмиш “Экосан” жамғармасининг бошлиғи
………… ……………га навбатни берсак-да, улар бизга табиат-
нинг шу каби жумбоқлари ҳақида қизиқарли маълумотларни
берсалар, марҳамат.
(“Экосан” жамғармаси бошлиғининг чиқиши)
2-бошловчи: Раҳмат. Бундай қизиқарли маълумотлар ҳеч
кимни бефарқ қолдирмаса керак. Бизга маълумки, ҳозирги кунда
экологияга етказилаётган зарар кун сайин ортиб бормоқда. Озон
26
қатламининг емирилиши, Орол денгизининг қуриши, ҳайвонлар
ва ўсимликлар дунёсида ноёб турларнинг камайиб кетаёт-
ганлиги, ўрмонлардаги дарахтларнинг камайиб кетиши – булар-
нинг ҳаммаси шундай ҳолатга келиб қолишига биз инсонлар
сабабчимиз. Бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган
чора тадбирлар ҳақида бизга маълумотларни бериш учун сўз
навбатини Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза
қилиш қўмитаси” нинг бошлиғи ……………………га берамиз,
марҳамат.
(Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш
қўмитаси” бошлиғининг чиқиши)
Do'stlaringiz bilan baham: |