G o o g L e автоматически создает html версии документов при сканировании Интернета. Page алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси сценарийлар тўплами сборник


Download 1 Mb.
bet23/87
Sana26.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1233693
TuriСборник
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   87
Bog'liq
Alisher navoiy tadbir

2-бошловчиРаҳмат, сизнинг ҳам бундан кейинги
ишларингизга омад тилаймиз.
1-бошловчиХурматли дўстлар! Энди бугунги кечамизни
янада файзли ўтиши учун кутубхоначиларимиз тайёрлаган
бадиий қисм билан давом эттирамиз. Марҳамат, навбат
сизларга.
Саҳна кўриниши
(5 июнь “Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунига”)
Кутубхона ҳангомалари
Нигора (хонага кириб келади, Шоира опа билан салом-
лашиб бўлгандан сўнг).
-Бугун бошқачамисиз? Нима бало, сочингиз ва киприк-
ларингизни оқ қилдингизми?
-Вой нимасини айтай, бўлимимиздаги фаррош икки жойда
ишласа, апил-тапил йиғиштириб ҳамма ёқни чанг қилиб кетади.
У кетгандан кейин сочимгаям, кипригимгаям чанглар қўнади.


Page 30

29
Ана кейин кўринг, тўхтовсиз акса уриш бошланади, яхшиям
хонада гуллар бор чангларни ютволади.
-Майли, Шоира опа, сиқилманг. Кўчадаги чанг-тутунлар
олдида бу чанглар ҳеч нарсамас, ўзимизнинг чанглар-да.
***
-Ҳалима опа. Нима бўляпти, ҳамма китоблар юк
машинасига олиб чиқиляпти.
-Фаридахон, ҳали эшитмадингизми? Кутубхона бошқа
жойга кўчармиш.
-Вой, қачон қараманг кутубхоналар бир жойдан иккинчи
жойга кўчгани кўчган, бунақада кутубхоначилар китобнинг
чангини ютиб адойи тамом бўлади-ку.
-Тўғри айтасиз, буюк аллома ибн Синоям айтган-ку “Агар
чанг бўлмаганда инсон минг йил яшаган бўлар эди, шу қатори
биз кутубхоначиларнинг умри ҳам.
-Ҳалима опа, шу барибир кутубхонда ишлашимиз гап сўзи-
миздан билиниб туради-да.
-Ҳа нимасини айтасиз, кўп гапирмасдан юринг, китоб
ташишга ёрдамлашворайликчи.
***
-Вой, вой нима қилганингиз бу, Муқаддасхон! Ахлатни
супириб ариққа оқизяпсизми?
-Нима бўпти, Саломат опа, ахлат мана бу ерда сасиб турган-
дан кўра ариққа супирсам сув оқизиб кетади-ку, ҳам чивин босиб
ётмайди.
-Эй, Муқаддасхон, ҳозир қанчалик гуноҳ иш қилганингизни
наҳотки тушунмаган бўлсангиз…. Сувга чиқинди ташлаш исломда
катта гуноҳ ҳисобланади.
-Вой бўй, Саломат опа, шу барибир кутубхонада ишла-
шингизни билдирасизда донолик қилиб, нима қилибди кутуб-
хонамизнинг атрофида унақа ёмон чиқиндилар кўп эмас-ку ёки
ахлатларни йиғиб ёққанимни маъқуллармидингиз, экологиямизни
бузиб!
-Вой товба, ҳозирги ёшларга гап уқтириб бўлармиди, бир
гапиру орқа олдингга қарамай қочиш керак, яна экологияни бузиб-
миш, оқар сувга ахлат оқизишам экологияни бузишга кирмайдими,
Муқаддасхон.


Page 31

30
“СУВНИНГ ҚАТРАСИ – ОФТОБНИНГ ЗАРРАСИ”
мавзусидаги тематик бадиий кеча сценарийси
Кутубхонанинг ёки бирор бир ташкилотнинг зали ушбу
тадбирга монанд безатилади.
Тадбир ўтказилаётган залда “Сув ва инсон”, “Сув тирикли-
гимиз манбаи” номли китоб кўргазмалари ташкил этилади. Унга
сув мавзуси акс этган китоблар, газета ва журнал мақолалари
қўйилади.
Қуйидаги тадбир сценарийсидан ҳар бир ташкилот ўзларига
мослаб фойдаланишлари мумкин.
Кечанинг бошловчилари саҳнага куй садолари остида чиқиб
келадилар.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling