G o o g L e автоматически создает html версии документов при сканировании Интернета. Page алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси сценарийлар тўплами сборник


Page 40 39 тарихий-биографик романининг “Қўрғон” деган бобига эпиграф тарзида келтирган эди. 1-бошловчи


Download 1 Mb.
bet31/87
Sana26.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1233693
TuriСборник
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   87
Bog'liq
Alisher navoiy tadbir

Page 40

39
тарихий-биографик романининг “Қўрғон” деган бобига эпиграф
тарзида келтирган эди.
1-бошловчи: Жамол Камол таржимасидаги бу асар ўша йил-
лари қўлма-қўл ўқилди, шу тариқа бояги мисра кенг ёйилди.
Бугун адолат билан эсласак, мазкур таржима нашри миллий онг-
тафаккуримиздаги катта бурилишларга туртки берган асарлар
сирасига киради. Чунки, очиғини айтганда, роман оддий китоб-
хонлар у ёқда турсин, ҳатто мумтоз адабиётимиз тарихи мутаха-
ссисларининг ҳам тасаввуф ҳақидаги қарашлари кескин ўзгари-
шига сабаб бўлган эди.
(Саҳнага талаба-ёшлар чиқиб, Жалолиддин Румийнинг
Маснавий маънавий” ҳикматларидан намуналар айтиб
берадилар).
2-бошловчи: Хўш, бу зот асли ким? Балхлик Баҳовиддин
Валаднинг ўғли Балх – ҳозирги Афоғонистоннинг Мозори
шариф яқинидаги қадим шаҳар. Келинг, яхшиси сўз навбатини
бу ҳақида тўлиқроқ маълумотни айтиб берадиган румийшунос
олим ...........................га берсакда, улардан шу хусусда сўзлаб
беришни илтимос қилсак. Марҳамат.
(Румийшунос олимнинг чиқиши)
1-бошловчи: Раҳмат домла. Кечамизга ташриф буюр-
ганингиздан миннатдормиз.
(Саҳнага элимиз севган ҳофиз .....чиқиб, ўзбек мумтоз
мусиқаси жўрлигида Жалолиддин Румийнинг “Тарк айлама”
шеъри билан айтилган қўшиқ янграйди. Миллий либослардаги
раққосалар иштирокида рақс ижро этилади).
2-бошловчи: Айтингчи, нима учун Жалолиддин Румийга
нисбатан “Мавлоно” сўзи қўлланилиб келинади?
1-бошловчи: “Мавлоно” сўзи - аслан арабча. Унинг ўзагида
“соҳиб”, “хўжайин”, “ҳукмдор”, “йўлбошчи” (“савра”) маъно-
ларидаги “мавло” калимаси мавжуд. Шунинг учун бу сўзни ҳар
кимга нисбатан ишлатавериш мумкин бўлмаган. Буни ҳис этиш
учун машҳур бир ривоятни эслаш ўринли кўринади.
Саҳна кўриниши.
2-бошловчи: Кимсан – Имом Абу Мансур Мотуридийнинг
Самарқанддаги ҳовлиси. Дарвозани Боғдоддай муқаддас ердан


Page 41

40
улуғ шайх ва алломанинг шуҳратини эшитиб келган, башанг
кийиниб олган, олифтанамо бир йигит тақиллатади. Ичкаридан
ниҳоятда камтар, одмигина кийимдаги аллома чиқади. Салом-
аликдан сўнг йигит билан ул зоти шариф ўртасида қуйидагича
савол-жавоб бўлиб ўтади:

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling