G o o g L e автоматически создает html версии документов при сканировании Интернета. Page алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси сценарийлар тўплами сборник


Download 1 Mb.
bet22/87
Sana26.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1233693
TuriСборник
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   87
Bog'liq
Alisher navoiy tadbir

2-бошловчиРаҳмат. Мана, Республикамиздаги қўриқхона-
лар ва ҳайвонот боғлари ҳақида керакли маьлумотга эга бўлдик.
Энди навбатни ….-сонли мактаб ўқувчилари ижросидаги рақсга
берсак, марҳамат.
(Рақс ижро этилади).
1-бошловчи:
Гоҳо миямизни қопласа савдо,
Ғалат тасаввурлар хаёлга келар.
Регистон йўқолиб қолса мабодо,
Айтинг-чи, дўстларим, не ҳол юз берар?
Айтингчи, қандайин кунга тушардик,
Бухоро бўлмаса, бўлмаса Хевоқ.
Улар абадийдир дея беҳадик,
Ўтиб бораётир умримиз мудроқ.
Шаҳарлар жойида турибди бу кун,
Уларнинг заволи келмас хаёлга.
Меросий худбинлик борлиги учун,
Қарамай қўйибмиз афсус Оролга.
Дарҳақиқат, биз инсонлар олдимиздан оққан сувнинг
қадрига етмаймиз-да, ёмон аҳволга келгандан кейин бўлса унинг
чорасини ахтарамиз. Орол денгизининг аҳволи глобал муаммога


Page 29

28
айланди, у ердаги аҳолининг шароити борган сари оғирлаш-
моқда. Бу ҳолат нафақат республикамиз муаммоси, балки бутун
дунё муаммосига айланди. Келинг, бу ҳақида тўлиқ маьлумот
олишимиз учун даврамизга Орол муаммоси бўйича мутахассис
………………………….ни таклиф қилсак, марҳамат.
(Орол муаммоси бўйича мутахассиснинг чиқиши)
2-бошловчи: Раҳмат. Бу маьлумотлар ҳар бир кишини
ўйлашга, атрофдаги оламга эҳтиёткорлик билан муносабатда
бўлишга чорласа ажабмас.
Табиат кимга кўп ё оз берибди,
Кимгадир хала чўп ё соз берибди.
Во ажаб, мана бу машшоқ гадога,
Тенги йўқ шоҳона овоз берибди.
Энди навбатни санъаткорларимиз ижросидаги шўх таронага
берсак, марҳамат.
(Қўшиқ янграйди).
1-бошловчи: Мана бугунги байрам дастуримизнинг
ташкилотчиси …………………..га сўз берамиз.
(Байрам дастури ташкилотчисининг чиқиши)

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling