G o o g L e автоматически создает html версии документов при сканировании Интернета. Page алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси сценарийлар тўплами сборник


Download 1 Mb.
bet16/87
Sana26.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1233693
TuriСборник
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   87
Bog'liq
Alisher navoiy tadbir

БобурСўра сўровингни.
Боғбон: Қовун бу ерда етилмаганлигини қандай билдингиз?
Бобур: Ҳиди, пичоқ тегар-тегмай ёрилиб кетиши ва тилни
ёрар ширинлигидан она юртим қовуни эканлигини англадим.
Раҳматлик ота-онам боғидаги полизда шундай шакарпалак кўп
бўларди. Узоқ Ҳинд ортида туриб шакарпалак билан сийлага-
нинг учун гуноҳкор бўлмай, инъом эҳсонларга лойиқсан.
ОВОЗ: Бобур вазирни чақиртириб, унга сарпо этишни
буюрди.
Бобур: Толе йўқлиги жонимға балолиғ бўлди,
Ҳар ишники айладим хатолиғ бўлди.
Ўз ерни қўйиб, ҳинд сари юзландим,
Ё раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди.


Page 22

21
“МЕҲР ҚОЛУР, МУРУВВАТ ҚОЛУР”
номли тадбир сценарийси
Тадбирни “Ижтимоий ҳимоя йили” ва 16 ноябрь “Халқаро
бағрикенглик куни” муносабати билан ўтказиш мумкин.
Сценарий кутубхоналар учун намуна сифатида берилмоқда.
Кутубхона шароитидан келиб чиққан ҳолда сценарийга
қисқартириш ёки қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш
мумкин.
Тадбирни 2 та бошловчи олиб бориши мумкин.
Биринчи бошловчи:
Саломдан бошланур ҳурмат эҳтиром,
Саломдир дунёда энг ширин калом.
Эй, азиз меҳмонлар, доно устозлар,
Аввало Сизларга салом-ассалом!
Иккинчи бошловчи: Ассалому алайкум, ҳурмат ва эҳтиром
ила ушбу даргоҳга ташриф буюрган азиз меҳмонлар.
Авваламбор, бугунги тадбиримизга “Хуш келибсиз” деймиз.
Биринчи бошловчи: Ҳаммангизга маълумки, юртбошимиз
ташаббуси билан 2007 йил “Ижтимоий ҳимоя йили” деб эълон
қилинди. 1995 йил 16 ноябрда ЮНЕСКО Бош конференция-
сининг йигирма саккизинчи сессияси “Бағрикенглик тамойил-
лари Декларацияси”ни қабул қилган. Шу муносабат билан 16
ноябрь “Халқаро бағрикенглик куни” деб эълон қилинган.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling