Page 8
7
Ҳамшира қиз: – Холажон, нимага бунча сиқиласиз? Қаранг,
атрофга бир қаранг, ҳаммаёқ кўм-кўк, баҳорда шунақа чиройли
бўлади (У онанинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қилади). Э,
хола, вақт бўлибди, юринг, овқатланиб олинг.
Улар кириб кетишади. Кўп ўтмай она оламдан ўтади.
Ҳамшира қиз онанинг қоғозларини ва кийимларини олиб қизнинг
олдига келади. Бу пайтда қиз баланд қилиб мусиқа қўйиб
ўтиради.
Қиз: – Мана 3 ой бўлди. Ойим йўқ, мен билан ҳеч кимнинг
иши йўқ. Келдингми, кетдингми, овқат ичдингми, қаерда
юрибсан, деб ҳеч ким сўрамайди. Кечқурун онам бошимни
силаб ухлатмайди. Эрталаб ҳам уйғотмайди. Оғир экан онасиз
яшаш. Ота-онаси йўқ одамларга қийин экан. Ойи, ойижон, сизни
соғиндим. Ҳозироқ олиб келаман сизни, кечиринг мени.
Оёқларингизга йиқиламан, мендек ноқобил фарзандингизни
кечиринг, ойижон.
Шу пайт эшик тақиллаб қолади. Қиз эшикни очади.
Қиз: –Вой келинг, ким керак сизга?
Ҳамшира: –Бу Аҳмадқулова Розия аянинг уйларими?
Қиз: –Ҳа, нима эди?
Ҳамшира: – Сиз қизларимисиз?
Қиз: – Ҳа.
Ҳамшира: – Мана буларни олиб келувдим. (Қўлидаги
тугунча ва қоғозларни беради).
Қиз: – Вой, ичкарига киринг, келинг, мундоқ тушунтириб
гапиринг, ўзингиз кимсиз?
Ҳамшира: – Мен онангизнинг ҳамшираси эдим. Онангиз
жудаям яхши аёл эдилар. У киши оламдан ўтдилар.
Қиз: – Нима деяпсиз ўзи?
Ҳамшира: – Ҳа, шунақа. Сиздек қизни дунёга келтириб,
ёлғизликда тарбиялаб, вояга етказган онангиз оламдан ўтдилар.
Хайф сиздек фарзандга. Қайтар дунё дейдилар. Онангиз
касаллик туфайли эмас, сизнинг бемеҳрлигингиздан кетдилар.
Хайр, яхши қолинг!
Do'stlaringiz bilan baham: |