Қиз: –Ойи, боринг ошхонага, ёшларга халақит берманг!
Лобар: – Вой жиннимисан, нима деяпсан, - дейди секин
онага эшиттирмай.
6
Она: – Қизларим, сизлар бемалол ўтириб туринглар, ўз
уйинглардек ўйнаб-кулинглар! – деб чиқиб кетади.
Лобар: –Вой, дугонажон, онанг билан шунақа муомалада
бўласанми? Ахир сени туққанлару. Ёлғиз ўзлари сени
ўстиряптилар-ку…
Қиз: –Сен кам эдинг. Қўйгин шуни. Сен ойимларни
билмайсан. Бир гапга тушиб кетсалар борми. Э, қўй, ке, бошқа
нарсалар ҳақида гаплашамиз…
Лобар: –Йўқ, мен сен билан дўстлашмайман. Бўпти, яхши
қол, –деб чиқиб кетади.
Қиз: – Нима, энди сени деб хурсандчилигимни бузайми?
Собиранинг дугонаси: –Борсин ўша ватанпарвар. У бор
бўлди нимаю йўқ бўлди нима.
Қиз: – Сен биласанми, ойим қариди, уже касал бўлгани-
бўлган, вообще надоела, что надо делать?
Собира: –Ты знаешь что, қариялар уйи бор. Там моя
знакомая есть.
Қиз: – Э, мамашка, не за что бормайди.
Собира: – Э хомкалла, қаёққалигини айтиш шартми? Тихо
бориб ташлаймиз и всё.
Қиз: – Ты вообще прелесть!
Қизлар бир куни онани қариялар уйига олиб борадиган
бўлишди.
Қизи дугонаси Собира билан уйга келиб: “Ойи, сизни
айлантириб келамиз”, - деб ойисини қўярда-қўймай қариялар
уйига олиб кетади. Она эса буни билмайди. Қизининг яхши
муомаласига эриб кетади.
Саҳнада боғ. Гуллаб турган дарахт тагидаги скамейка. Она
хомуш келиб скамейкага ўтиради. Унинг кўзлари ич-ичига ботиб
кетган, ғамгин кўринар эди. Бир маҳал ҳамшира қиз келиб
қолади.
Ҳамшира қиз (қувноқ овозда): – Вой холажон, тоза ҳавода
дам олгани чиқдингизми? – деб онанинг қўлларидан ушлайди. –
Қаранг, шафтоли чиройли гуллабди.
Она: – Ҳа, жуда, чиройли гуллабди-я, - дея олади холос.
Do'stlaringiz bilan baham: |