Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтлари тўғри кўрсатилган жавоб вариантини белгиланг.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, аудиторлик ва суғурта ташкилотлари, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Тошкент” РФБ, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Банклар уюшмаси, БТЭСТ “Элсис-Савдо”, Суғурта ташкилотлари, Тошкент молия институти, Ўзбекистон Банклар уюшмаси
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Янги бозорлар бўйича мутахассислар тайёрловчи миллий марказ, Молиявий бозор иштирокчиларининг миллий уюшмаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Баҳоловчи ташкилотлар уюшмаси
ANSWER: A
Ўзбекистонда акциядорлик жамиятининг корпоратив бошқарув органлари тўғри берилган жавоб вариантини кўрсатинг.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва ижроия органи
Акциядорларнинг умумий йиғилиши, тафтиш комиссияси ва корпоратив маслаҳатчи
Миноритар акциядорлар қўмитаси, Кузатув кенгаши ва ички аудит хизмати
Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органи
ANSWER: A
Ўзбекистон корпоратив бошқарув кодекси қандай характерга эга?
Мажбурий эмас, балки тавсиявий характерга эга
Тавсиявий эмас, балки мажбурий характерга эга
Айрим тавсиялари мажбурий, айрим тавсиялари тавсиявий характерга эга
Барча тавсиялари мажбурий характерга эга
ANSWER: A
Do'stlaringiz bilan baham: |