G2e давлат ва ходимлар щртасида. End сатирни охирига боради ctrl+U
Download 33.35 Kb.
|
Doc1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Барқарор иқтисодий ўсиш
- Давлатнинг солиқ бюджет сиёсати
- Сиёсий-хуқуқий Солик турлари
Иқтисодиёт
Давлат бюртмасичи- давлат харидларини амалга оширувчи шахс. Электрон таклиф- энг яхши танловни танлаш ва тендер тамоиллари. Барқарор иқтисодий ўсиш- мамлакат рақобатбардошлилигини оширишнинг асосий омили. Таварниниг хаётий сикли- таварнинг бозорга сотилиб, сотувчига фойда келтириб туриш даври. Давлатнинг солиқ бюджет сиёсати- фискал сиёсат деб юрутилади. Даромад самараси – даромаддаги ўзгаришнинг талабга таъсири. Приз тақдимига кўра канститутсия судини сайлаш ваколати Олий мажлис мутлоқ ваколати. Ташқи савдо хажмини нима аниқлайди- экспорт ва импорт йигиндиси. айланма касса маблағи — молия йилида Ўзб Рес республика бюд/нг, Қоратон рес бю/нинг Ш.Ғ.Х.В турган бюджет мабла/г йўл қўйиладиган энг кам миқдори; биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи — Ўзб Рес/г рес бюддан қонун билан белгиланган миқдорда ажратиладиган бюджет маблағларини тақсимловчи юридик шахс бюджетдан ажратиладиган маблағлар — Ўзб Реснинг Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилар учун назарда тутиладиган пул маблағлари; бюджет жараёни — бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, уларнинг шакллантирилишини, тузилишини ҳамда ижросини назорат қилиш, бюджет тизими бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жараёни; бюджет жараёни иштирокчилари — давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат молиявий назорат органлари, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар; бюджет ссудаси — қайтариш шарти билан юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига, резидент-юридик шахсга ажратиладиган пул маблағлари; бюджет сўрови — ўрта муддатли давр учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга бўлган эҳтиёжни асослашни назарда тутувчи ҳужжат; бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари — қонунчиликда назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар; вақтинчалик касса узилиши — жорий молия йилининг муайян даврида бюджет тизими бюджетларининг харажатлари даромадларидан вақтинчалик ошиб кетиши; вақтинчалик харажатлар сметаси — бюджет ташкило/г ёки бюджет маблағлари олувчининг харажатлар сметаси тасдиқлангунига ва рўйхатдан ўтказилгунига қадар амал қиладиган ҳужжат бўлиб, унда қонундаги ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳар ой учун акс эттирилади; Давлат бюджети тақчиллиги — муайян даврда Ўзб Рес/г Дав бюджети харажатларининг унинг даромадларидан ошиб кетиши; давлат молиявий назорати — бюджет тўғрисидаги қонунчиликнинг ижроси устидан назоратни амалга ошириш мақсадида давлат молиявий назорати объектларининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда таққослаш; давлат томонидан маблағ жалб қилиш — активларни жалб этиш, бу бўйича Ўзб Рес/г қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи-резидентларнинг кредитларини (қарзларини) тўлашга кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келиши; давлат харидлари — бюджет тизими бюд/г маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари; давлат қарзи — Ўзб Рес/г ички ва ташқи маблағларни жалб қилиш натижасида вужудга келган мажбуриятлари; даромадлар ва харажатлар сметаси — бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамға/г тегишли йил чораги ёки молия йили учун кутилаётган тушумлари ва харажатлари акс эттириладиган ҳужжат; дотация — Б.Т.Б га уларнинг ўз даромадлари етишмаган тақдирда даромадлар билан харажатлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари; харажатлар моддаси — Б.Т.Б лари харажатларининг иқтисодий йўналиши ва тўловларнинг аниқ турлари бўйича белгиловчи бюджет таснифининг бир қисми; субсидия — товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағлари; фискал таваккалчиликлар — бюджет жараёни иштирокчилари учун Б.Т.Б лари маблағларини шакллантириш ва сарфлашда молиявий ресурслардаги йўқотишларни баҳолаш; субвенция — муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари; тартибга солувчи даромадлар — Б.Т.Б лари ўртасида ажратмалар нормативлари белгиланадиган умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек солиқ бўлмаган тўловлар. Солиқ бўлмаган тўловларга Б.Т.Б га келиб тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўлмаган тўловлар киради; харажатлар сметаси — бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи томонидан молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган, унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар харажатлар моддалари бўйича акс эттириладиган ҳужжат; шахсий ғазна ҳисобварақлари — Ўзб Рес Молия ваз/г ахборот тизимида очиладиган, Б.Т.Б лари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган таҳлилий ҳисоб регистрлари; юридик мажбуриятлар — тузилган шартномалар, шунингдек тегишли давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорлари асосида бюджет ташкилотларида ва бюджетдан маблағ олувчиларда юзага келадиган мажбуриятлар; Ягона ғазна ҳисобварағи — Ўзб Рес Молия ваз/г Ўзб Рес Марка банкида очиладиган миллий ёки чет эл валютасидаги махсус банк ҳисобварағи; ғазначилик мемориал ордери — маблағларни бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиш учун фойдаланиладиган тўлов ҳужжати; ўрта муддатли давр учун фискал стратегия — ўрта муддатли давр учун солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини белгиловчи ҳужжат. . Кассанинг ягоналиги принципи Б.Т.Б нинг барча даромадлари Ягона ғазна ҳисобварағига киритилади ва уларнинг харажатларини тўлаш ушбу ҳисобварақдан амалга оширилади. Харажатлар 4 грухга болинади Харажатлар гуруҳлари бўйича аниқ моддалар бюджет таснифига мувофиқ белгиланади Электрон дўконда хизматлар 50 бараваргача таварлар 2.500 баравар электрон дўкон — давлат харидларининг электрон тизимидаги махсус майдонда савдоларни электрон шаклда амалга оширишни назарда тутувчи, махсус талаблар қўйилмайдиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули жамланма харажатлар сметаси — бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари/г ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари асосида тузиладиган харажатлар сметаси; . Шахсий ғазна ҳисобварақларининг турлари Шахсий ғазна ҳисобварақлари қуйидаги турлар бўйича очилади: Б.Т.Б нинг даражалари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари; Дав бюдж/г ва дав мақс жамға/г даромадлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари; бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлари. Шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш тартиби Ўзб Рес Молия вазирлиги томонидан белгиланади. Б.Т.Б нинг даражалари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари Б.Т.Б нинг даражалари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари: Ўзб Ре/г рес бюджети бўйича — Ўзб Рес Молия вазирлиги томонидан; Қорастон Р/г рес бюджети, вилоя/г вилоят бюдлари ва Тошкент шаҳ/г шаҳар бюджети бўйича — Қоратон Рес Молия вазирлиги, вил/ар ва Тошкент шаҳар ҳоким/г молия бошқармалари томонидан; туманлар ва шаҳарлар бюджетлари бўйича — туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари томонидан; давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари бўйича — давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан очилади. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари Дав бюдг ва давлат мақсадли жамғ/г даромадлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари Ўзб Рес Молия ваз томонидан очилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлари Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлари: Ўзб Рес/г рес бюд/дан молиялаштириладиган ташкилотлар учун — Ўзб Рес Молия ваз томонидан; Қорастон Рес/г рес бюд/дан, вилоя/г вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳ/г шаҳар бюд/дан молиялаштириладиган ташкилотлар учун — Қора/стон Рес Молия ваз, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари/г молия бошқармалари томонидан; туман ва шаҳар бюд/дан молиялаштириладиган ташкилотлар учун — туман ва шаҳар ҳокимликлари/г молия бўлимлари томонидан; давлат мақсадли жамғармалари/г бюд/дан молиялаштириладиган ташкилотлар учун — давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан очилади. Давлат харидлари Давлат харидлари товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар/г рақобати ва очиқликни таъминлаш асосида амалга оширилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан юридик мажбуриятларни қабул қилиш, уларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳисобга олиш Юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотлар/г бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан ҳисобга олинади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчил/г бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан кечиктирмай тақдим этади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларида 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади, Ўзб Рес Ваз Маҳ томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Бюджет ташкилотлари/г ва бюджет маблағлари олувчилар/г товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномалари, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу шартномалар қонун/да назарда тутилган тартибда ваколатли орган/да тегишли экспертизадан ўтганидан ва ҳисобга қўйилганидан сўнг ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бунда шартномаларда кўрсатилган суммалар ғазначилик бўлинмалари томонидан Ўзб Рес/г миллий валютасида ҳисобга олинади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг биринчи ҳамда иккинчи гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлари ғазначилик бўлинмалари томонидан буюртмалар шаклида рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар/г товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан шартномалари жорий молия йили доирасида амал қилиш муддати билан тузилиши лозим, капитал қўйилмалар бўйича шартномалар ҳамда қонун/да назарда тутилган амал қилиш муддати бир неча йилни ташкил этиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно. Шартнома/г амал қилиш муддати тугагач, агар шартнома/г амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қўшимча битим тузилмаган бўлса, етказиб берувчи (пудратчи) томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш бўйича юридик мажбуриятларни бажариш тугатилади. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар асосида белгиланган юридик мажбуриятларни қабул қилиш учун лимит биринчи навбатда тегишли моддалар бўйича молия йили бошида мавжуд бўлган, бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тўланиши лозим бўлган ва ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича юзага келган кредиторлик қарзи суммасига банд қилиб қўйилади. Маблағларни: бюджет ташкилот/г иқтисод қилинган бюджетдан ажратиладиган маблағлари ҳисобидан ўз бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасига, шунингдек тиббиёт муассасаси томонидан — харажатлар сметасида назарда тутилган мақсадли бюджетдан ажратиладиган маблағлари ҳисобидан ўзининг тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига; ҳар бир объект бўйича келишилган манзилли ва титул рўйхатларда ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган суммалар доирасида капитал қўйилмалар бўйича буюртмачи хизматини сақлаб туришга; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг хизматлари учун ҳақ тўлашга; юридик мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида амалга ошириладиган харажатларни тўлашга ўтказиш шартнома тузилмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. 123-модда. Молиявий мажбуриятларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш Молиявий мажбуриятлар қабул қилинган юридик мажбуриятлар ва харажатларни тўлаш учун берилган рухсатномалар доирасида ҳисобварақ-фактуралар ҳамда молиявий мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ғазначилик бўлинмалари томонидан қабул қилинади ҳамда рўйхатдан ўтказилади. Биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари, шунингдек ушбу Кодекснинг 122-моддаси ўнинчи қисмида кўрсатилган харажатлар бўйича молиявий мажбуриятлар юридик мажбуриятларни қабул қилишга доир буюртмалар асосида, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича эса, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари асосида ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Амал қилиш муддати тугаган шартномалар бўйича етказиб берилган товарлар (кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар) ҳақини тўлаш бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш жорий молия йили доирасида ҳамда ушбу Кодекс 122-моддасининг саккизинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда ҳисобварақ-фактура ва ўзаро мажбуриятларни солиштириш далолатномаси асосида амалга оширилади. 124-модда. Касса харажатларини амалга ошириш Ғазначилик бўлинмалари бюджет ташкилотлар/г ва бюджет маблағлари олувчилар/г буюртмалари бўйича тўловларни уларда бюджетдан ажратиладиган маблағлар, юридик ва молиявий мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари/г қолдиқлари доирасида амалга оширади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар харажатларни тўлаш учун тўлов ҳужжатларини ғазначилик бўлинмаларига тўлов амалга ошириладиган санадан кечи билан бир иш куни олдин тақдим этади. Ғазначилик бўлинмалари томонидан хизмат кўрсатиладиган бюджет ташкилотлари (бюджет маблағлари олувчилар) ўртасидаги, бюджет тизими бюджетлари/г турли даражалари ўртасидаги, шунингдек давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ўртасидаги тўловлар ғазна мемориал ордерлари асосида амалга оширилади. Бюджет ташкилотлари/г ва бюджет маблағлари олувчилар/г чет эл валютасидаги тўловлари ҳамда пул ўтказмалари қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзб Рес/г норезидентлари фойдасига амалга оширилади. Товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи томонидан шахсий ғазна ҳисобварағига жорий ёки келгуси йилда қайтариладиган Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари/г маблағлари ҳисобидан ўтган молия йилида ҳосил бўлган дебиторлик қарзи/г суммаси, тегишли молия йилига қўшимча даврда қайтариладиганидан ташқари, тегишли бюджет даромадларига ўтказилади. 125-модда. Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқариш Ўзб Рес Молия ваз Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни Давлат бюджети даромадлари тушумлари ва харажатлар/г қисқа муддатли прогнозларини тузиш йўли билан амалга оширади. Қабул қилинган молиявий мажбуриятларни бажариш учун Ягона ғазна ҳисобварағида маблағлар етишмаган тақдирда, Ўзб Рес Молия ваз Давлат бюджети харажатлар/г чекланган ҳажмини белгилайди ҳамда унинг асосида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар беради. Харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бериш тартиби Ўзб Рес Ваз Маҳ томонидан белгиланади. Ўзб Рес Молия ваз Ягона ғазна ҳисобварағидаги ва бошқа банк ҳисобварақларидаги бюджет тизими бюджетлар/г вақтинча бўш турган маблағларини бошқаради. Ягона ғазна ҳисобварағининг вақтинча бўш турган маблағлари мавжуд бўлган тақдирда, Ўзб Рес Молия ваз тижорат банкларида депозитларга жойлаштирилиши мумкин бўлган маблағларнинг ҳажмини белгилайди. Ягона ғазна ҳисобварағининг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларида депозитларга жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби Ўзб Рес Ваз Маҳ томонидан белгиланади. Давлат молиявий назорати: рес даражасида — Ўзб Рес рес бюджет/г, давлат мақсадли жамғармалари бюджетл/г ва Ўзбе Рес рес бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармал/г шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан; маҳаллий даражада — Қорастон Рес бюджет/г, вил/р ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетл/г, Қорастон Рес бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент ш маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармал/г шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан амалга оширилади. Давлат молиявий назорат органлари давлат молиявий назоратини давлат молиявий назорат органлари ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган назорат қилиш йиллик режаларига мувофиқ амалга оширади. Давлат молиявий назорат органлари Ўзб Рес Ҳисоб палатаси, Ўзб Рес Молия ваз ва унинг тасарруфидаги ваколатли органлар давлат молиявий назорат органларидир. Давлат бюджет/г ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетл/г даромадлари қисми бўйича давлат молиявий назорати берилган ваколатлар доирасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади. Давлат молиявий назорати принциплари Давлат молиявий назоратини ўтказиш/г қонунийлиги ва мустақиллиги, шунингдек давлат молиявий назорати натижал/г ишончлилиги ва холислиги давлат молиявий назоратининг принципларидир. Давлат молиявий назоратининг шакллари Давлат молиявий назорати тафтиш, текшириш ва ўрганиш шаклида амалга оширилади. Давлат молиявий назоратининг шакллари дастлабки назорат — молиявий операциялар бажарилгунига қадар ғазначилик бўлинмалари молия органлари ва Ўзб Рес Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган; жорий назорат — молиявий операциялар бажарилиши жараёнида ғазначилик бўлинмалари, молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган; якуний назорат — молиявий операциялар бажарилганидан сўнг ушбу Кодекснинг 171-моддасида кўрсатилган давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга ошириладиган назоратлардир. Давлат молиявий назоратининг усуллари қуйидагилардир: ёппасига назорат — текширилаётган давр учун барча бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни назорат қилиш; танлов асосидаги назорат — муайян давр учун бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатл/г айрим қисмларини назорат қилиш; назоратнинг мақсадга йўналтирилганлиги ва предметига қараб: комплекс назорат — давлат молиявий назорати объектининг муайян давр учун молиявий-хўжалик фаолиятининг барча йўналишларини назорат қилиш; мавзули назорат — давлат молиявий назорати объектининг муайян давр учун айрим масалалар бўйича фаолиятини назорат қилиш; муқобил назорат — операциялар ягоналиги билан ўзаро боғлиқ бўлган ва турли давлат молиявий назорати объектларида турган ҳужжатларни солиштиришни ўз ичига олган текшириш, бундан тадбиркорлик субъектлари мустасно. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркиби Давлат бюджети; давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари; бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари; Ўзб Рес Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари. Давлат бюджети даромадларини шакллантириш Давлат бюджети даромадлари: солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар; давлат активларини жойлаштириш, фойдаланишга бериш ва сотишдан олинган даромадлар; мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари; юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушадиган қайтарилмайдиган пул тушумлари; резидент-юридик шахсларга берилган бюджет ссудалари, кредит линиялари ва чет давлатларга ажратилган кредитлар маблағларини қайтариш ҳисобига тўловлар, шунингдек улар бўйича фоизли тушумлар; қонунчиликка мувофиқ бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади. Я.Ғ.Х нинг вақтинча бўш турган маблағларини депозитга жойлаштириш ва уларни тижорат банкларигда депазитга жойлаштиришдан олинган даромадлар/г фойдаланиш тартиби УЗ.Рес.Ваз.Мах томонидан белгиланади Депозитга бир молия йилида 9 ойгача муддатга молия ваз жойлайди. Зарурат туғулганда молия ваз банклардан депозитга жойланган маблағларни қайтаришни талаб қилиши мумкун. Солиқ Дав бюджетидаги улуши 34,6 % Бюджет трансферлари 6 та -Даражалар бўйича Ш.Ғ.Х.В 17 та разряддан иборат -даромади бўйича Ш.Ғ.Х.В 25 та разрятддан иборат -Харажатлар бўйича Ш.Ғ.Х.В 27 та разряддан иборат Сиёсий-хуқуқий Солик турлари 9 та эгри тўғри Сенат азолари 100 та Олий мажлис депутатлари 150 та Таракиёт стратегияси Download 33.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling