Якуний умумий хулоса.
3.1. Машғулотга якун ясайди, ўқув фаолияти натижаларини умумлаштиради, индивидуал ва биргаликдаги ишга баҳоларни эълон қилади. Олинган билимларнинг келгусидаги ўқув фаолияти учун аҳамиятини қайд этади.
3.2. Тавсия этилган муаммо ечимларига изоҳ беради. Яна бир бор “Кейс-стади”нинг аҳамиятига атрофлича тўхталиб ўтади
|
Тинглайдилар, аниқловчи саволлар берадилар
Тинглайдилар
|
1-илова
Мавзу бўйича блиц-саволлар
1.Инсон дастлаб табиатга қандай таъсир ўтказган?
2.Инсон экологияси деганда нимани тушунасиз?
3. Инсон экологиясининг мухим вазифалари нимадан иборат?
4.Инсон ўз эҳтиёжларини табиатга зарар етказмасдан туриб ҳам қондира олиши мумкинми?
5.Орол денгизининг қуриб бораётганлигига сабаби нимада деб ўйлайсиз?
6. Касаллик турлариниг кўпайиб кетганлик сабаблари нимада ?
2-илова
“Ақлий хужум” методининг асосий қоидалари
Илгари сурилган фикр ва ғоялар танқид остига олинмайди ва баҳоланмайди;
Таклиф қилинаётган фикр ва ғоялар қанчалик фантастик ва антиқа бўлса ҳам, уни баҳолашдан ўзингизни тийинг!
Танқид қилманг – ҳамма билдирилган фикрлар бир ҳилда бебаҳодир.
Фикр билдирилаётганда бўлманг!
Мақсад – фикр ва ғоялар сонини кўпайтириш.
Қанчалик кўп фикр ва ғоялар билдирилса шунчалик “яхши”. Янги ва бебаҳо фикр ва ғоянинг пайдо бўлиш эхтимоли пайдо бўлади.
Агар фикрлар қайтарилса асабийлашманг ва ҳайрон бўлманг.
Хаёллар “тўзғишига” ижозат беринг.
Бу муаммо фақатгина маълум методлар ёрдамидагина ҳал бўлиши мумкин, деб ўйламанг.
Фикрлар “хужуми”ни ўтказиш вақти аниқланади ва унга қатъий риоя қилиниши шарт. Берилган саволга қисқача (1-2 сўздан иборат) жавоб берилади.
3-илова
“Т – схема” жадвалини тўлдиринг
Табиат ва инсон муносабатларининг салбий ва ижобий томонларини кўрсатинг
2.4
|
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан “Антивируслар билан ишлаш қоидалари, компьютер вирусларидан сақланиш” мавзуси бўйича кейс-стади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |