Ўқув машғулотнинг мақсади: Агроэкосистемаларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш натижасида келиб чиққан муаммолар тўғрисидаги тушунчаларни шакллантириш, глобалашув жараёнида экологик тахдид ҳамда илмий техник инқилобнинг табиатга, биосферага, инсон организмидаги морфо- функционал ўзгаришларни келтириб чиқараётган зарарли оқибатлар уларни бартараф этиш юзасидан чора- тадбирларни ўрганиш,таҳлил қилиш орқали кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш. Биосфера ва унинг чегаралари, таркиби, функцияси ҳамда биосфера биомассаси ҳақида тушунчаларни шакллантириш.
Педагогик вазифалар:
|
Ўқув фаолияти натижалари:
|
1. Муаммони ҳал этиш бўйича аниқ ҳаракатлар кетма – кетлигини тушунтириб беради;
2.Муаммоли вазифаларни ечишга шарт-шароит яратади;
3. Кейс-стади тақдимотига кўрсатма беради.
4 Мантиқий хулоса чиқаришга кўмак беради.
5.Тақдимот муҳокамасини шакллантиради.
6.Т-схема жадвалини тўлдириш учун топшириқ беради.
7. Биосфера ва унинг чегаралари, таркиби, функцияси ҳамда биосфера биомассаси ҳақида тушунтириш.
|
муаммоли вазифаларни ечишда назарий билимларини қўллайди;
муаммони аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топади;
Тақдимотга берилган кўрсатмага амал қиладилар.
Якуний мантиқий хулосалар чиқаради
Тақдимот муҳокамасида қатнашадилар асосий натижаларини баҳолашади.
Топшириқга жавоб берадилар ва Т-схема жадвалини тўлдирадилар.
Топшириқларни ёзиб оладилар.
|
Ўқитиш методлари
|
Кейс-стади усули, кузатув, муаммоли вазиятлар усули.
|
Ўқитиш воситалари
|
Кейс стади матни, ўқувчиларга услубий кўрсатмалар, слайдлар, Т-жадвал, проектор.
|
Ўқув фаолиятини ташкил этиш шакллари
|
оммавий, жамоавий, гуруҳли, индувидиал.
|
Ўқитиш шарт-шароити
|
Техник воситалар билан таъминланган аудитория.
|
Қайтар алоқанинг усул ва воситалари
|
Оғзаки назорат: савол-жавоб, блиц-сўров, кичик гуруҳлар тақдимоти, баҳо тизими асосида баҳолаш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |