Ганиева М. А., Файзуллаева Д. М. Кейс-стади ўқитишнинг педагогик технологиялари тўплами


Кейс стади биринчи ўқув машғулотининг ўқитиш технологияси модели


Download 1.03 Mb.
bet26/69
Sana17.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1521815
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   69
Bog'liq
60 бет Кейс стади

Кейс стади биринчи ўқув машғулотининг ўқитиш технологияси модели

Ўқув соати: 80 дақиқа

Ўқувчилар сони: 30 та

Ўқув машғулоти шакли ва тури

Назарий маълумотларни беришга мўлжалланган хамда амалий йўналтирилган-билимларни мустаҳкамлаш, кўникма ва малакаларни шакллантириш ўқув машғулоти.

Машғулот режаси

I. Назарий қисми:
1. Табиий ва сунъий экосистемалар
2.Инсон экологияси. Антропоген экосистемаларнинг инсон организмига таъсири.
II. Кейс-стадига кириш ва режалаштириш.
1.Ўқувчилар билимларини фаоллаштириш мақсадида “Блиц-сўров” ўтказиш.
2. Кейс мазмунига кириш.
3. Муаммони ва уни ечиш вазифаларини аниқ ифода этиш.

Ўқув машғулотининг мақсади: Табиий ва сунъий экосистемаларнинг ўхшашлиги ва фарқи, агроэкосистемаларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш натижасида келиб чиққан муаммолар тўғрисидаги тушунчаларни шакллантириш, глобалашув жараёни ва экологик тахдид ҳамда илмий техник инқилобнинг табиатга, биосферага, инсон организмидаги морфо- функционал ўзгаришларни келтириб чиқараётган зарарли оқибатлар уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни ўрганиш,таҳлил қилиш орқали кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш.

Педагогик вазифалар:
1.Табиий ва сунъий экосистемаларнинг ўхшашлиги ҳамда фарқини ажратишга ўргатиш.
2.Инсон экологияси. Антропоген экосистемаларнинг инсон организмига таъсирини тушунтириш.
3.Кейс-стади матни билан таништириш.
4.Мазмунини мустақил ўрганиш учун асос яратади;
5.Муаммони ажратиб олишга ўргатади, таққослашга, таҳлил қилишга йўриқнома беради;

Ўқув фаолиятининг натижалари:
1. Табиий ва сунъий экосистемаларни бир-биридан ажратади, ўхшаш томонларини таққослайди.

2.Инсон экологияси. Антропоген экосистемаларнинг инсон организмига таъсирини айтиб беради.


3.Кейс стади матнини ўқиб чиқади.


4.Муаммоли вазифаларни ечишда аввалги назарий билимларини қўллайди;
5.Муаммони аниқлаб, уни ҳал қилиш, ечимни топиш учун йўриқнома билан танишадилар;

Ўқитиш усуллари

Кейс-стади, ахборотли маъруза, пинборд, ақлий хужум, ўйланг-жуфтликда ишланг-фикр алмашинг.

Ўқитиш воситалари

Кейс, ўқувчига услубий кўрсатмалар,слайдлар, плакатлар, аквариум, расмлар, проектор.

Ўқув фаолиятини ташкил этиш шакллари

Оммавий, жамоавий, индувидиал, гуруҳларда ишлаш.

Ўқитиш шарт-шароити

Гуруҳларда ишлашга мослаштирилган аудитория

Қайтар алоқанинг усул ва воситалари

Кузатув, тезкор-сўров, тақдимот, ўзаро баҳолаш.


Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling