6-маъруза: биосфера ҳАҚида тушунча режа: Биосферанинг тузилиши, таркиби, чегаралари


Download 259.02 Kb.
bet1/3
Sana23.01.2023
Hajmi259.02 Kb.
#1112336
  1   2   3
Bog'liq
Biosfera (5)


6-маъруза: БИОСФЕРА ҲАҚИДА ТУШУНЧА


Режа:
1.Биосферанинг тузилиши, таркиби, чегаралари.
2.Биосфера ҳақидаги акад. В.И. Вернадский таълимоти.
3. Табиатда моддаларнинг (катта) геологик ва (кичик) биологик айланиши.
4. Жамият ва табиат ўртасидаги ўзаро муносабат.


Таянч иборалар: геологик давр, биоген, ноорганик.
Мавжуд илмий манбаларга кўра, Ер сайёраси 4,7 млрд йил олдин коионотдаги газсимон чанглардан шаклланди. Бошқа сайёралар каби Ер сайёраси иссиқлик энергиясини Қуёшдан келадиган электромагнит нурлардан олади. Қуёш иссиқлиги Ердаги иқлимнинг, турли геологик ва биологик жараёнларнинг, умуман олганда ривожланишнинг асосидир. Бундан ташқари, жуда катта ҳажмдаги иссиқлик оқими Ер сайёрасининг ичидан келади.
Ер сайёрасида ҳаётнинг пайдо бўлиш тарихи 3,5-3,8 млрд йилга тенг деб ҳисобланади. Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши, такомиллашуви ва кўплаб худудларни эгаллай бошлаши билан тирик организмлар сиайёрада кечадиган жараёнларда ўзига ҳос ўринни эгаллай бошлаганлар. Ҳаётнинг доимий таъсирига дучор бўлган Ернинг юза қатламларида, яъни атмосферанинг 20-25 км баландлигигача, сувларининг деярли бутун чуқурлигигача ва литосферанинг 3 км чуқурлигигача алоҳида ўзига ҳос ҳусусиятлари билан фарқ қилувчи «жонли қобиқ» ёки «Биосфера» шаклланган (грекча “биос” - ҳаёт ва “сфера” - қобиқ сўзларини англатади). Бу қобиқнинг ернинг алоҳида қобиғи сифатида ўрганишни дастлаб 1875 йилда австралиялик геолог Э.Зюсс таклиф этган бўлса-да, биосфера ҳақидаги таълимотнинг асосчиси таниқли рус олими В.И.Вернадский ҳисобланади. Биосфера дейилганда Ернинг ҳаёт тарқалган юза қисмлари тушунилади. У ўз ичига барча тирик организмларни ва улар тарқалган жойдаги ноорганик моддаларни қамраб олади. Биосфера саёрамизнинг ҳаётий кобиғи ҳисобланиб тирик мавжудодларнинг ўзаро чамбарчас алоқа муносабатларидан иборат мураккаб экотизимлар мажмуини ташкил этади. Биосфера ўз ичига атмосферанинг қўйи қисми тропосферани (10-15 км баланд ликкача фаол ҳаёт мавжуд бўлган, базан 20 км баландликдаги стратосфера қатламининг қўйи қисмини, яъни организмларнинг чанг докачалари, уруғлари, споралари ва бошқалар учраши мумкин бўлган қисмини) ҳамда сув қобиғи - гидросферани тўлиғича ва ернинг тош кобиғи - литосферанинг - устки чўқинди тоғ жинслари қатламларини 11 км чуқурликгача олади. Чунки ўтқазилган турли геологик, палеонтологик ва археологик тадқиқотлар давомида ернинг ривожланиш даврида чуқинди тоғ жинсларининг турли қалинликда шаклланиши мумкинлиги ва бу қатламларда турли тирик мавжудотлар қолдиқлари топилиб, шу чуқурликгача ҳаёт мавжуд бўлганлиги исботланган.
Биосфера организмларнинг табиатдаги тутган ўрни, уларнинг турли-туманлиги, кенг тарқалганлиги, узоқ геологик даврлар мобайнида мавжуд эканлиги, ўзига ҳос танлаш хусусиятига эгалиги, биоқимёвий жихатдан фавкулотда фаоллиги каби кўрсаткичлар билан тавсифланади.
Биосферада доимий равишда ўзаро боғланган, бир-бирини мувофиқлаштириб ва уйғунлаштириб турадиган турли-туман ҳаётий ходиса ва жараёнлар узлуксиз равишда давом этади. Ерда қуёш энергияси таъсирида ўтадиган биологик модда алмашинуви жараёни натижасида биологик моддалар (биопродукция) тўплана боради. Буларнинг бир қисми вақт ўтиши билан торф, тошкўмир, оҳактош ва бошқа қазилма бойликларга айланади. Биосферадаги мавжуд моддаларни қўйидаги тўртта гуруҳга ажратиш мумкин:

Download 259.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling