6-маъруза: биосфера ҳАҚида тушунча режа: Биосферанинг тузилиши, таркиби, чегаралари


Download 259.02 Kb.
bet2/3
Sana23.01.2023
Hajmi259.02 Kb.
#1112336
1   2   3
Bog'liq
Biosfera (5)

1. Тирик моддалар. Буларга биосферадаги барча тирик организмлар - ўсимликлар, ҳайвонот ва қўйи даражадаги жонзотлар киради. Тирик моддаларнинг энг муҳим ҳусусиятлари уларнинг умумий вазни, кимёвий таркиби ва энергияси ҳисобланади.
2. Биоген моддалар. Булар тирик организмлар фаолияти натижасида ҳосил бўлган ва ўзгаришларга учраган моддалардир. Нефть, торф, кумир, охактош, табиий газ ва шу кабилар биоген моддаларга мисол була олади.
3. Ноорганик моддалар ва сув. Булар биосферадаги турли ноорганик моддалар ва сувларни ўз ичига олади. Бундай моддалар тирик организмлар учун яшаш муҳити ва воситаси бўлиб ҳисобланадилар.
4. Оралиқ моддалар. Булар тирик организмлар фаолияти таъсирида ўзгаришларга учраган моддалардир. Бундай моддаларга тупроқлар, чўқиндилар, тоғ жинслари, гиллар ва сувларнинг маълум қисмини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
В.И. Вернадский инсоннинг биогеокимёвий фаолиятини ҳам тирик моддаларнинг алоҳида функцияси сифатида ажратишни тавсия этган. Бу фикрнинг илмий аҳамияти ҳозирги инсониятнинг ишлаб чиқариш фаолияти кучайган даврда янада яқоллрок намоён бўлмоқда.
Тирик организмлар фаолияти туфайли биосферада катта ҳажмдаги модда ва энергия алмашинуви рўй беради. Бундай организмлар тоғ жинсларининг нурашида, ер юзаси рельефининг шаклланишида, тупроқ ҳосил бўлишида, қазилма бойликларнинг вужудга келишида, янги моддаларнинг синтез бўлишида, энергиянинг тўпланиши ва сарфланишида фаол иштирок этадилар. Биосферада ўзаро боғлиқ иккита жараён: барпо этиш ёки синтез ва парчаланиш ёки деструкция узлуксиз давом этиб туради. Миллион йиллардан буён бу икки жараённи вужудга келтирувчи куч қуёш энергиясидир. Ерга етиб келадиган қуёш энергиясининг 99% табиатда кечадиган турли физик-кимёвий жараёнларга сарф булади, колган бор-йўғи бир фоизгина қисми ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади. Энергиянинг қолган қисми тўпланади, қайта тақсимланади ва узоқ вақтларгача заҳирага айланиши мумкин. Тўпланган энергия ердаги ва табиатдаги бошқа жараёнлар учун асосий омил бўлиб хизмат қилади. Фотосинтез жараёни фақат яшил ўсимликларга ҳос ҳодиса бўлиб, ердаги мавжуд органик моддалар ҳамда кислороднинг манбаи, ҳаётнинг асосини ташкил этади. Шунинг учун ҳам фотосинтез биосферадаги энг муҳим жараёнлардан бири ҳисобланади.
Биосферада моддаларнинг айланма ҳаракати айрим кимёвий модда ва элементларнинг айланма харакатларидан ташкил топади. Табиатда асосан қуёш энергияси таъсирида катта кўламдаги геологик модда айланиши ва тирик организмлар иштирокидаги кичик кўламли биологик модда айланиши юз беради.

Download 259.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling