6-маъруза: биосфера ҳАҚида тушунча режа: Биосферанинг тузилиши, таркиби, чегаралари


Download 259.02 Kb.
bet3/3
Sana23.01.2023
Hajmi259.02 Kb.
#1112336
1   2   3
Bog'liq
Biosfera (5)

Cувнинг айланма ҳаракати схемаси



Катта кўламдаги модда ва энергия аламашинуви ўз навбатида қўйидаги уч йўналишда кечади: а) қуёш энергияси таъсирида сув ва ҳаво массасининг ҳаракати туфайли юз берувчи моддалар айланиши; б) турли механик, физик-кимёвий жараёнлар эвазига содир этиладиган моддалар айланиши; в) ер каъридаги тектоник жараёнлар таъсиридаги модда ва энергиянинг ҳаракати. Катта геологик модда айланиши асосан қуруқлик билан сувликлар орасидаги сув айланиши тарзида намоён бўлади.
Кичик кўламли биологик модда ва энергия айланиши турли тирик организмларнинг ҳаёт фаолиятида ўрин тутади. Биосферадаги асосий жараёнлар углерод элементларининг айланма ҳаракати билан боғлиқ ҳолда кечади.

Геологик ва биологик моддалар айланиши ҳақида фикр юритилганда уларнинг бир-бирига боғлиик бўлган жараёнлар эканлигини ёддан чиқармаслик зарур. Чунки бу икки жараён доимо биргаликда юз беради ва уларни бир бутун умумсайёравий моддалар айланиши деб ҳам айтиш мумкин.


Ноосфера (грекча noos-ақл, онг, spaira – сферик қобиқ) жамият билан атроф-муҳитнинг ўзаро таъсирлашув маконидир. Ноосфера, яъни фикрловчи қобиқ инсоннинг онгли фаолияти таъсирида жамият ва табиатнинг эволюцион ривожини асосий ҳаракатга келтирувчи куч ёки омилидир.
Рус олими В.И. Вернадский ўзининг биогеокимёвий тадқиқотларига таяниб қўйидаги илмий асосланган хулосага келади: «Инсоннинг хужалик ва ишлаб чиқариш фаолияти туфайли табиат кучли ўзгаришга учрайди, бу жараёнда инсон бош ўзгартирувчи кучга айланади ва у биологик эволюция йуналишининг белгиловчиси бўлиб қолади. Инсон билан биосфера ўртасидаги ўзаро муносабат умумсайёравий характер касб этади. Инсон фаолияти туфайли табиатда модда ва энергия айланишининг янги тури, яъни антропоген модда айланиши қарор топади. Бунинг натижасида ердаги биогеоценоз жараён ноогеоценозга ўтади». Ҳозирги илмий техника тарраққиёти ривожланган шароитда биосферанинг ноосферага айланиши умумсайёравий миқёсдан фазовий миқёсга ўтиб бормокда. Чунки инсоннинг онгли фаолияти таъсири нафақат ер, балки яқин коинотни ҳам қамраб олмоқда.
Биосфера тарраққиёти фақат инсонларнинг илмий-техник имкониятлари, салохиятигагина боғлик бўлиб қолмасдан, балки жамиятдаги ижтимоий- сиёсий ҳолатига, яъни тинчлик, баркарорлик, ҳамжиҳатлик каби холатлар ҳам боғликдир.

Назорат саволлари


1. Биосфера нимани англатади?
2. Биосферанинг таркибини айтинг.
3. Биосфера ҳақидаги таълимот нимадан иборат?
4.Табиатдаги моддаларнинг кичик (биотик) айланма ҳаракатини
тушунтиринг?
5.Табиатдаги моддаларнинг катта (геологик) айланма ҳаракатини
6. Табиатда сувнинг айланишини аҳамияти.
7. Табиатда углерод айланишининг аҳамияти.
тушунтиринг?
8. Биосферага антропоген таъсирнинг оқибатларини изоҳланг?
9. Биосферадаги мавжуд моддаларни қандай гуруҳларга ажратиш мумкин?
10. Инсон билан биосфера ўртасидаги ўзаро муносабатларни тушунтиринг?
Download 259.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling