Кейс-стадига асосланган ўқув машғулотининг
технологик чизмаси
1-вариант (кейс-стади саволли)
Кейс билан ишлашга 1 та ўқув машғулоти ажратилган. Кейс кичик ёки ўртача ўлчамли.
2-вариант (кейс-стади саволли)
Кейс билан ишлашга 1 та ўқув машғулоти ажратилган. Кейс ўлчами унчалик катта эмас.
3-вариант (кейс-стади-топшириқ)
Кейс-стади билан ишлашга 1 та ўқув машғулоти ажратилган. Кейс-стади ўртача ўлчамли
II-қисм. Тренинг иштирокчилари томонидан ишлаб чиқилган кейс-стади ўқитиш технологиялари
2.1
|
Мураббийлик соати учун “Маънавий таҳдидлар ва уларга қарши ғоявий курашиш” мавзуси бўйича кейс-стади.
Ганиева М.А., Тошкент давлат иқтисодиёт университети, “Фалсафа” кафедраси
|
ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ
Ўқув предмети: Мураббийлик соати.
Мавзу: Маънавий баркамол инсон тушунчаси ва унинг шарқона таърифи.
Кейс-стадининг асосий мақсади:
Маънавий баркамоллик - инсонларнинг чуқур ва замонавий билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрлаш салоҳиятига эга бўлиши, унинг юксак маънавий камолот соҳиби бўлишининг асосий шарти эканлиги, маънавий ҳаётимизни издан чиқаришга қаратилган жиддий хатарлар борлигини кўрсатиб бериш ҳамда таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш бўйича чора – тадбирларни ишлаб чиқиш.
Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар:маънавий баркамол инсонларнинг миллат, мамлакат ва умуминсоният олдида турган улкан вазифаларини кўрсатиб бериш; маънавий баркамол инсонни тарбиялаш заруатининг ошиб бориш сабабларини санаб бериш; маънавий баркамол ва комил инсоннинг ақлий, ахлоқий, маънавий фазилатларини ёритиб бериш; муаммоли вазифаларни ечишда назарий билимларини қўллаш; муаммони аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топиш.
Ушбу кейс-стадини муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан ўқувчилар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари зарур:
Ўқувчи билиши керак: маънавият, маънавий баркамол инсон, комил инсон, дунёқараш, эгоцентризм, “оммавий маданият”, миллий мафкура, ғурур ва ор – номус, виждон, масъулият, бурч, худбинлик.
Ўқувчи амалга ошириши керак: мавзуни мустақил ўрганади; муаммонинг моҳиятини аниқлаштиради; ғояларни илгари суради; маълумотларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил қарор қабул қилишни ўрганади; ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, мантиқий хулоса чиқаради; ўқув маълумотлар билан мустақил ишлайди; маълумотларни таққослайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Ўқувчи эга бўлмоғи керак:коммуникатив кўникмаларга; тақдимот кўникмаларига; ҳамкорликдаги ишлар кўникмаларига; муаммоли ҳолатлар таҳлил қилиш кўникмаларига.
Do'stlaringiz bilan baham: |