Ганиева М. А., Файзуллаева Д. М. Кейс-стади ўқитишнинг педагогик технологиялари тўплами
Вазиятдан чиқиб кетиш ҳаракатлари
Download 1.03 Mb.
|
60 бет Кейс стади
- Bu sahifa navigatsiya:
- Якуний хулоса
Вазиятдан чиқиб кетиш ҳаракатлари:
3000 йиллик тарихимизда тўпланган ўзбек мақоллари фарзандларимизни эгоцентризмдан ҳимоя қилишга, бирлашишга чорлаяпти. Худбинлик, эгоцентризмни қоралаяти. Шу сабабли: ҳар бир инсон маънавий баркамоллик даражасига интилсин; ўз ҳақ-ҳуқуқуни танийдиган бўлсин, бунинг учун кўрашсин; ўз кучи ва имкониятларига таянадиган бўлсин, имкониятларини ишга солиб, самарасини кўрсин; атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билдира олсин; шахсий манфаатини мамлакат ва халқ манфаати билан уйғун ҳолда кўриб, фаолият юритсин. Маънавий баркамол инсонлар жамиятни маънавий қашшоқликдан қутқаради. Буюк маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг: “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир”, деган ўгитига амал қилишимиз зарур. Эндиликда, маънавий ва маърифий тарбия мустақил давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилди. Чунки тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади. Бутун маънавий ва маърифий тарбия ишимизни шу қоидага асосланиб қурмоғимиз, замон, мустақил тараққиётимиз, талабидир. Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш – объектнинг ҳолати аниқлангандан сўнг, муаммонинг асосий қирраларига эътибор қаратиб, муаммоли вазиятнинг ҳамма томонларини таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Муаммонинг ечимини аниқ вариантлардан танлаб олиб, “Т - схема” жадвалини тўлдирамиз.
Якуний хулоса Мустақиллик руҳида янгича фикрлайдиган фозил, маънавий баркамол ва комил инсон, энг аввало, фуқаролик бурчини “аъло” даражада ҳис этадитган шахс бўлиши даркор. Содда қилиб айтганда, ҳар қайси маънавий баркамол ва комил инсон, ҳар биримиз: “Шу давлат, шу жамият менга нима берди?” деб эмас, балки: “Мен ўзим Ватанимга, элу юртимга нима бердим?” деб ўйлашимиз ва ҳар дам шу ақида билан яшашимиз керак. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling